2.1-жадвал.
“Стандарт-кост” усулида тўқимачилик корхоналарининг харажатлари бўйича четланишлар таҳлили12 (минг сўмда)
№
|
Харажатлар
|
Четланиш
|
Режа
|
Ҳақиқатда
|
1.
|
Ишлаб чиқариш харажатлари
|
1185021
|
1249946
|
-64925
|
2.
|
Сотиш харажатлари
|
32540
|
29558
|
+2982
|
3.
|
Маъмурий харажатлар
|
33700
|
27650
|
+6050
|
4.
|
Иш хақи харажатлари
|
99875
|
105950
|
-6075
|
5.
|
Бошқа операцион харажатлар
|
82210
|
65691
|
+16519
|
Стандарт-кост ҳисоб тизимидаги асосий талаб - бу харажатларнинг
белгиланган нормаларидан четланишлари устидан назорат бўлиб, у
харажатлар стандартларини такомиллаштиришга имкон беради. Агар
бундай назорат қўлланилмаса, у ҳолда Стандарт-кост тизимининг қўлланиши шартли бўлиб қолади ва ижобий натижа бермайди.
«Стандарт-кост» ҳисоб тизими қуйидаги афзалликларга эга:
«Стандарт-кост» тизими харажатларни оператив бошқаришга кўмаклашади. Четланишларни ўрганишда эътибор режа ва нормативлар мос келмайдиган объектларга қаратилади. «Стандарт-кост» тизимида четланишлар бошқа тизимлардан кўра тезкор ва анча аниқ ҳисобланади.
ишлаб чиқариш технологияларини модернизация қилиш ва
қўллашга кўмаклашади. Инвестициялар асосан тежамли технологияларга
йўналтирилиши лозимлиги сабабли, ишлаб чиқариш технологиялари
доимо қайта кўриб борилади. Зарур пайтда фойдаланилаётган айрим
элементларгина эмас, балки бутун технология ҳам қайта кўриб чиқилиши
мумкин;
харажатларни қаттиқ ва аниқ назорат қилишни таъминлайди.
«Стандарт-кост» ҳисоб тизими тайёр маҳсулот ва унинг таркибий
қисмлари аниқ баҳоланишини назарда тутади. Норматив харажатлар бу
тизимда нафақат ўртача норма, балки аввалги йиллар тажрибаси асосида
синалган комплекс баҳолаш мезонларидир. Юқоридаги жадвал натижаларидан кўришимиз мумкинки, Корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини пасайтириш ва самарали бошқариш таннарх аниқлашнинг замонавий тизимларини амалиётга жорий қилишни тақозо этади.
Директ-костинг ҳисоб тизими ҳам республикамиз бухгалтерия ҳисоби учун янги тизимлардан ҳисобланиб, бугунги кунда иқтисодий ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилмоқда. Германия ва Австралияда мазкур усул қисман харажатлар ҳисоби деб аталади.
Британияда у маржинал харажатлар ҳисоби, Францияда маржинал бухгалтерия ёки маржинал ҳисоб деган номларни олган. Ўзбекистонда
эса чекланган, тўлиқ бўлмаган ёки қисқартирилган таннарх ҳисоби
тушунчалари қўлланилиб келмоқда. Ғарб мамлакатларида маржинал даромад усулидан ишлаб чиқаришни (экстенсив) ривожлантириш модели ўрнига янги модел – интенсив ривожланиш модели сифатида фойдаланила бошланди. Бундай моделдан фойдаланиш, ўз навбатида, харажатларни бевосита ва билвосита, асосий ва қўшимча, доимий ва ўзгарувчан харажатларга аниқ бўлишни ва шу асосда бошқаришнинг стратегик вазифаларини ҳал этишни талаб қилади.
Шуни назарда тутиш керакки, Директ-костинг тизимининг пайдо
бўлиши соф бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ эди. Ҳисоб ходимлари ўша
даврда шундай хулосага келишдики, барча харажатлар мазкур ҳисобот
даврига ва шу даврдаги ишлаб чиқарилган маҳсулот билан боғлиқ яъни
улар маҳсулот сотилгандаги ҳисобот даврига тегишли бўлиши лозим.
Директ-костинг тизимининг асосий мақсади корхона харажатларини
ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига боғлиқ ҳолда доимий ва ўзгарувчан
харажатларга бўлишдан иборат. Дастлабки босқичда таннархга фақат ўзгарувчан харажатлар киритилар эди, доимий харажатлар эса корхонанинг молиявий натижаларига ҳисобдан чиқарилар эди. Direct-Costing-System (бевосита харажатлар ҳисоби тизими)нинг номи ҳам шундан келиб чиққан, кейинроқ Директ-костинг тизими шундай ҳисоб тизимига айландики, унда таннарх фақат бевосита ўзгарувчан харажатлар қисмида ҳисоб қилинадиган бўлди. Мазкур номдаги бир қатор шартлиликлар ана шундан келиб чиққан.
Директ-костинг ҳисоб тизимида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тизими қуйидаги кўринишда акс эттирилади (2.2-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |