2.4-жадвал
Кайзен тизими ва инновациянинг қиёсий тавсифи15
омиллар
|
кайзен кост тизими
|
инновация
|
Такомиллаштириш
ҳажми
|
Кичик ривожланиш йўли танланади
|
Йирик ривожланиш ва глобал иқтисод йўли танланади
|
Такомиллашув
асоси
|
Одатда билим, тафаккурга асосланади
|
Технология ёки ускуналарда
|
Асосий ресурс
|
Шахсий ёки хусусий маблағлар
|
Инвестиция маблағлари
|
Ходимларнинг
иштироки
|
Кўп одамлар
|
Бир неча ўз соҳасининг
мастерлари
|
Йўналтирилганлиги
|
Жараённи такомиллаштириш
|
Натижани ошириш
|
Иқтисоднинг
ривожланиш
даражаси
|
Иқтисодиёти ривожланмаган мамлакатларда қўлланилиш имконияти мавжудлиги
|
Иқтисодиёти ўртача ёки зўр ривожланган мамлакатларда
|
Бозор иқтисодиёти шароитида асосий эътибор тезкор таъминот,
материалларнинг эҳтиёжга яраша ҳажмини харид қилишга ва кичик
тўпламларда маҳсулотлар ишлаб чиқариш қаратилади. Бу ўз навбатида
ишлаб чиқаришнинг мослашувчанлигини таъминлайди ва керак бўлганда
бозор талабларига мувофиқ янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтишни
тезлатишга имкон беради. Шунинг билан бу босқичда логистиканинг
мақсади асосий ишлаб чиқаришни белгиланган вақт тартибида, энг кам
харажатлар билан керакли моддий бойлик манбалари билан таъминлашни
режалаштириш, тартибга солиш ва назорат қилишдан иборат бўлади.
Юқоридаги келтирилган халқаро амалиётда қўлланилаётган таннархни
калькуляция қилиш усулларини республикамиз корхоналарида уларни
ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кенг
жорий этиш самарали натижалар бериши мумкин деб ҳисоблаймиз.
боб бўйича хулоса
Иккинчи боб бўйича хулоса қиладиган бўлсак, ишлаб чиқариш жараёнида бошқарув ҳисобини ўрганиш ва унда ички назорат тизимини самарали ташкил қилиш учун унинг ички компонентлари билан танишиб чиқиш лозим бўлади. Бошқарув ҳисобининг асосий мақсади харажатларни минималлаштириш эвазига фойдани максималлаштириш ҳисобланади. Шундай экан биз корхонадаги мавжуд харажатлар, уларнинг бошқарувига эътибор қаратиш лозим бўлади, яъни жавобгарлик нуқталари бўйича қараганда аниқроқ ўрганиб чиқиш мумкин. Халқаро стандартлар доирасида кўрадиган бўлсак, маҳсулот таннархини аниқлашнинг бир неча турларини кўришимиз мумкин. Аммо ишлаб чиқариш тури ва ассортиментига кўра уларнинг самарадорлиги турлича бўлади. Шу сабабли уларнинг қайси бири қайси турдаги ишлаб чиқаришда самарали эканлигини аниқлаш ва шундагина қўллаш лозим бўлади. Халқаро амалиёт нормаларига эътибор берадиган бўлсак, уларни икки хил усулдаги таннарх ҳисобини кўп ҳолларда қўллашади. Булардан бири абзорпшинг cостинг бўлса, иккинчиси диреcкт cостинг ҳисобланади. Уларнинг фарқи таннарх таркиби бўйича изоҳланади. Шунга кўра ички назорат тизими ва бошқарув ҳисобини биргаликда самарали ташкил этиш учун уларнинг асосий элементларини ўрганиб чиқиш лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |