3.2.Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари
ва маҳсулот таннархи таҳлилини такомиллаштириш масалалари
Тўқимачилик саноати корхоналарида дебиторлик қарзлари таҳлилига
алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Корхонада айланма маблағлар
таъминотида қийинчиликлар туғилганда ёки банкротлик белгилари
аниқланганда у ўзининг ихтиёрида бўлган дебиторлик қарзлари ҳисобидан
муаммони ҳал қилишни мақсад қилиб қўяди. Шу нуқтаи назардан,
дебиторлик қарзлари айланма маблағларнинг муҳим қисми ва корхонанинг
резерви ҳисобланади.
Таҳлил жараёнда корхона баланси активининг маълумотлари асосида
дебиторлик қарзларининг тузилиши ва таркиби тадқиқ этилади.
«LUX TEXTILE» ХК тўқимачилик саноати корхонасида дебиторлик
қарзлари таркиби ва тузилишининг таҳлилини кўриб чиқамиз.
Агар 2017 йилда харидор ва буюртмачилар билан ҳисоблашишлар
дебиторлик қарзларининг 32,22%ини ташкил қилган бўлса, 2019 йилга келиб
бу кўрсаткич 65,72%га тенг бўлди, яъни 33,5%га ошди.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар 4,41%га
ўсган, бюджетга солиқ ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари 31,01 %га,
бошқа дебиторлик қарзлар 6,82 %га камайган. Жами дебиторлик қарзлар эса
3,25 %га ошган. Ушбу корхонада дебиторлик қарзлари тузилишидаги
ўзгаришлар тўловга қодирлик ёмонлашаётганлигидан далолат беради.
Корхона маблағлари манбаларининг таркибидаги аҳамиятли нисбий
қийматни кредиторлик қарзлари эгаллайди. Баланс пассиви маълумотлари
асосида кредиторлик қарзларининг таркиби ва тузилиши ўрганилади.
Тўқимачилик саноати корхонасининг тўлов лаёқатини баҳолашда одатда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
мутлақ тўлов лаёқати коэффициенти;
оралиқ тўлов лаёқати коэффициенти;
жорий тўлов лаёқати коэффициенти.
Мутлақ тўлов лаёқати кўрсаткичи корхонанинг жорий активларида
ҳаракатчан активларнинг тўлов мажбуриятларини қоплашига етарлилиги ёки
етишмаслилигини; оралиқ тўлов лаёқати кўрсаткичи жорий активларда
ҳаракатчан ва тез пулга айланадиган активларни тўлов мажбуриятларини
қоплашга етарлилиги ёки етишмаслилигини; жорий тўлов лаёқати
кўрсаткичи эса жорий активларда барча айланма акгивларнинг тўлов
мажбуриятларини тўлашга етарлилиги ёки етишмаслилигини аниқлайди.
Корхонанинг тўлов лаёқатига баҳо беришда муқобиллик вариантларини
ҳам қўллаш лозим бўлади. Янги очилган ва ҳали фаолият бошламаган
корхоналарга кредит бериш юзасидан қарор қабул қилишда, унинг бизнес
режа кўрсаткичлари ва у бўйича аникланган тўловга қодирликнинг
эҳтимоллигига, корхонага мақсадли, марказлашган кредит ресурсларининг
туширилишига, техник лойиҳалар асосида кредит ажратилиши ва
ҳоказоларга аҳамият берилиши муҳимдир.
Шунингдек, турли айланма маблағларнинг пул шаклларига ўтиш муддати ҳар хиллигини эътиборга олинганда, тайёр маҳсулот захиралари
тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлар ва ярим фабрикатларнинг пулга
айлантириш тезлигини ўрганиш зурур. Бундан ташқари тўлов қобилиятининг
ўзгаришида дебиторлик қарзларининг пулга айланиш тезлиги, банкдаги
тўлов ҳужжатларининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ва уларнинг тез
ҳаракат қилишига боғлиқцир. Агарда дебитор маблағларни қарз
мажбуриятларини узишга йўналтирилса, оралиқ тўлов қарзларини
қоплашлик коэффициенти кўрсаткичи ҳисобланади.
Демак, Тошкаятекстил ҚК қисқа муддатли тўлов мажбуриятларини
қоплашга ўзининг барча айланма маблағларини, яъни, захиралар, пул
маблағлари, ҳисоб-китоблар ва бошқа активларини жалб этиши лозим
бўлади. Келгуси йилда Тошкаятекстил ҚКнинг тўлов қобилиятида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни билиш учун маҳсулотлар сотишдан келадиган тушум ҳажмини таҳлил қилиш лозим. Жами тушум ҳисобига сарфланган харажатлар қопланади, мажбурий тўловлар бажарилади ва эҳтиёт
ривожлантириш жамғармалари яратилади. Соф тушум бевосита корхона
оборотида қатнашади, бунга асосий воситанинг эскириши ва соф фойда
киради. Тошкаятекстил ҚКнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилишда соф
тушум коэффициентини ҳисоблаш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |