Кириш I боб. Тижорат банкларида узоқ муддатли кредитлаш механизмининг назарий ва услубий асослари


Ўзбекистонда тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлаш механизмини хуқуқий асослари



Download 2,09 Mb.
bet8/26
Sana22.07.2022
Hajmi2,09 Mb.
#835494
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
М.Солижонов2 (2)

1.3.Ўзбекистонда тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлаш механизмини хуқуқий асослари
Уларни изчилликда амалга ошириш учун эса, банк-молия, солиқ, божхона, суғурта, лизинг каби қатор институтлар фаолияти ислоҳ қилинмоқда.
2020 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5992-сонли “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси, Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Стратегияда банк тизимида ҳозирги кунда сақланиб қолаётган муаммо ва долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан:

  • банк тизимида давлатнинг юқори даражадаги иштироки натижасида молиявий ва инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланилаётганлиги, уларда корпоратив бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш тизимлари тўғри йўлга қўйилмаганлиги;

  • давлат иштирокидаги банкларнинг устувор дастурлар, соҳалар ва давлат улушига эга корхоналарга бозор ставкаларидан кам бўлган ставкаларда кредитлар ажратувчи анъанавий “тараққиёт банклари” вазифасини бажариши;

  • кредитлашнинг юқори суръатларда ўсиб бораётганлиги ва бунинг натижасида банкларнинг барқарорлик даражасини ифодаловчи ликвидлилик ва капитал етарлилик кўрсаткичларига салбий таъсир этаётганлиги;

  • имтиёзли кредитлар улушининг юқори даражада сақланиб қолаётганлиги натижасида молия бозорида нарх сигналларининг нотўғри шаклланиши, шунингдек пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизмларининг ишлашига салбий таъсир кўрсатаётганлиги;

  • юқори даражадаги долларлашув, шунингдек кредит ва депозитларнинг йирик корхоналар ва иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларида жамланганлиги (концентрацияси) натижасида банк тизимининг валюта, кредит ва ликвидлилик хатарларига бардошлилигининг заифлиги;

давлат иштирокидаги банклар бизнес-моделларининг асосан корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга йўналтирилганлиги, нобанк молия ташкилотларининг роли сустлиги, шунингдек инновациялар ва ахборот тизимларининг яхши ривожланмаганлиги сабабли молиявий оммабоплик даражасининг пастлиги тизимда туб ислоҳотларни амалга ошириш заруратини юзага келтирди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги,2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчинавбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда мазкур магистрлик диссертацияси тадқиқотини амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Бугунги кунда республикамиз банк тизимини либераллаштириш молиявий муносабатларни мувофиқлаштириш қоидалари ва усулларини, хўжалик субъектлари ва банк-молия институтларининг самарали механизмларини уйғунлаштириш билан чамбарчас боғлиқ. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мазкур жараёнларни жадаллаштириш амалдаги қонунчиликка қатор ўзгартиришлар киритишни тақозо этмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ҳамда «Гаров тўғрисида»ги, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилса, банкларнинг ресурс базаси янада мустаҳкамланиб, иқтисодиёт тармоқларидаги лойиҳаларни молиялаштириш имконияти ортади.
Маълумки, дунё тажрибасида банкларнинг ўзига хос тадбиркорлик субъекти сифатида асосан жалб этилган маблағлар ҳисобига фаолият юритиши эътиборга олиниб, уларнинг фаолиятига четдан аралашиш қатъиян тақиқлангани, чунки банкларнинг кредитлаш амалиётига бошқарув органлари томонидан аралашуви молия муассасаларининг самарали фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, банклар томонидан узоқ муддатли кредитлаш соҳасидаги бугунги шароит «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг айрим моддаларига ўзгартиришлар киритиш жоизлигини ҳам билдирмоқда. Бунда тижорат банклари томонидан корпоратив облигациялар чиқариш орқали ўз молиявий манбаларини янада шакллантириш ва инвестиция салоҳиятини оширишга муваффақ бўлади.
Бугунги кунда катта миқдордаги маблағларни талаб этувчи ушбу лойиҳаларга ажратилаётган кредитлар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасига тенг равишда белгиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида28”ги Қарорига кўра 2017 йилнинг 1 октябридан эътиборан янгидан ташкил этиладиган кредит ташкилотлари учун устав капитали (жамғармаси)нинг қуйидаги минимал миқдорлари ўрнатилган:

  • тижорат банклари – 100 млрд. сўм (ҳозир банклар учун – 10 млн.евро эквивалентида ва хусусий банклар учун – 5 млн.евро эквивалентида);

  • микрокредит ташкилотлари – 2 млрд.сўм (2012 йил 1 январдан эътиборан 100 минг евро эквивалентини ташкил этади);

  • ломбардлар – 500 млн.сўм (ҳозир юридик шахсларнинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакли учун ўрнатилган минимал миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади).

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, йиллик инвестиция дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи чет эл компаниялари ва банк тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, жалб этиладиган чет эл инвестициялари самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилган29.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Лойиҳaвий молиялaштириш бу инвестиция лойиҳaлaрини кредитлaштиришнинг бир тури бўлиб, кредитор бу лойиҳaни aмaлгa ошириш билaн боғлиқ хaтaрлaрни қисмaн ёки тўлиқ ўз зиммaсигa олaди. Инвесторларни биринчи ўринда инвестиция объектлари ҳақида тўлиқ, ишончили ва тўғри маълумотлар қизиқтиради. Шу билан бирга, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнат муносабатларини йўлга қўйиш масалалари ҳам мухим ўрин тутади.

Download 2,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish