Кириш I боб. Тижорат банкларида узоқ муддатли кредитлаш механизмининг назарий ва услубий асослари



Download 2,09 Mb.
bet10/26
Sana22.07.2022
Hajmi2,09 Mb.
#835494
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
М.Солижонов2 (2)

I-боб бўйича хулоса
Мамлакатимиз банк тизими асосий кўрсаткичларининг барқарор ўсиш суръати ва сифати, пул-кредит сиёсатини изчил олиб борилиши, кредит фоиз ставкаларининг тушириб борилиши, интеллектуал салохиятни ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк хизматларидан фойдаланиш даражасининг ўсиши, самарали банк назорати, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлар асосида юритилиши, инвестициялардан аниқ мақсадларда фойдаланиш, инвестиция рискининг минимал даражага туширилиши тизимда инвестицион муҳитни яхшилашнинг муҳим омиллари бўлиб ҳисобланади.
Республикамизда банкларнинг инвестиция жараёнларидаги иштироки янада фаоллашиб, улар томонидан ажратилаётган инвестицион кредитлар устувор равишда иқтисодиётнинг саноат тармоқларини модернизация қилиш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган дастурлар доирасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда лойиҳани иқтисодий баҳолаш усулидан фойдаланилади.
Лойиҳани иқтисодий баҳолаш ўз навбатида икки гуруҳга бўлинади:
– оддий (ёки статистик) баҳолаш;
– дисконтлашга асосланган баҳолаш.
Лойиҳaвий молиялaштириш бу инвестиция лойиҳaлaрини кредитлaштиришнинг бир тури бўлиб, кредитор бу лойиҳaни aмaлгa ошириш билaн боғлиқ хaтaрлaрни қисмaн ёки тўлиқ ўз зиммaсигa олaди. Инвесторларни биринчи ўринда инвестиция объектлари ҳақида тўлиқ, ишончили ва тўғри маълумотлар қизиқтиради. Шу билан бирга, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнат муносабатларини йўлга қўйиш масалалари ҳам мухим ўрин тутади.
II БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАШ МЕХАНИЗМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ХОЛАТИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ
2.1. Тижорат банкларида узоқ муддатли кредитлаш фаолиятининг ҳориж мамлакатлар тажрибаси
Ҳар қандай иқтисодий жараён ижтимоий-иқтисодий манфаатлар асосида ташкил этилар экан, уни янада ривожлантириб бориш ўзига хос муаммо ва долзарблик касб этади. Иқтисодиётни инвестициялаш ҳам худди шу масалага алоқадор бўлиб, уни ривожлантириб бориш инвестициялар тадбиқ этилган соҳаларда муаммоларнинг занжирли бартараф этиб борилишини таъминлайди. Ўз навбатида, инвестиция ресурслари, вақт ва меҳнат омилининг чекланганлиги улардан самарали фойдаланишга бўлган заруриятни, бу эса, синалган ва амалиётда ўзини оқлай олган тажрибаларга суяниш талабини янада кучайтиради. Бу борада мавжуд илғор хориж тажрибаларига мурожаат қилиш инвестициялардан оқилона фойдаланиш ва юқори самарадорликка эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бу эса, ресурслар тежамкорлиги, самарали тадбиқи, мобиллигини ошириш билан уларнинг янада омилкорлиги ва шу асосда олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш, муаммоларни ҳал этиш орқали тараққиёт ва фаровонликни оширишга имкон беради. Республикамизда банкларнинг инвестицион кредитлаш фаолиятини янада ривожлантиришда хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ўтиш иқтисодиётидаги мамлакат учун айни зарур бўлган масала ҳисобланади. Зеро, хорижий тажрибалар самарали тизимни жорий этиш, соҳадаги муаммоларни бартараф этиш ва жадал суръатларда ривожланишни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Барчага маълумки, иқтисодиётда инвестиция фаолиятини ташкил этишда жамғармалар муҳим ўрин эгаллайди. Бу, айниқса, бўш пул маблағларини жалб этиш асосида ўзининг инвестицион-кредит фаолиятини амалга оширувчи тижорат банклари учун ғоятда аҳамиятлидир. Шунга кўра, биз иқтисодиёти ривожланган ва юқори ривожланиш даражасида бўлган, шунингдек, ўтиш иқтисодиётидаги давлатлар мисолида иқтисодиётдаги жамғармалар ҳолатига назар ташлашни олдимизга мақсад қилиб олдик.
ХВЖ хулосасига кўра, жаҳон ЯИМнинг ўсишида жамғармалар муҳим ўрин эгаллайди. Бу эса, пировардида, инвестицияларниг ЯИМга нисбатан ҳиссасини оширишга ва иқтисодий ривожланишга ўз самарали таъсирини кўрсатади. ХВЖ ҳисоботи маълумотларига кўра, 2008-2009 йилдаги “буюк рецессия” даврида жаҳон ЯИМга нисбатан инвестицияларнинг улуши 23-24 %га тушиб кетди, бу эса ялпи жамғаришга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Фақат 2011 йилдан бошлаб дунё бўйича жамғарма меъёри ЯИМнинг 24-25 %ига тўғри келди ва 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 26 %га етди. Бунда, албатта, иқтисодий ривожланишда етакчи бўлган давлатларда интенсив индустриал ривожланишга юқори инвестиция қўйилмалари амалга ошираётганлиги муҳим ўрин тутмоқда.
Бу эса мамлакат жамғариш меъёрининг юқорилиги билан бевосита боғлиқдир.


Download 2,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish