2-расм. Алоҳида дунё мамлакатларида жамғариш меъёри, 2000-2024 йиллар32
ХВЖ маълумотларига кўра, 2019 йил бошига ривожланаётган мамлакатлардаги жамғариш меъёри 33,0 %ни ташкил этган ва ривожланган мамлакатлардаги кўрсаткич (22,0%)дан юқорилигини сақлаб қолган. Бу ҳолат Хитой мамлакати мисолида яққол намоён бўлади. Бу таҳлил қилинаётган АҚШ, Германия ва Россия мамлакатларига нисбатан 2018 йил ҳолатига 2 баробардан зиёдни ташкил этганлиги билан ажралиб туради. Бироқ, бугунги пандемия шароитида барча етакчи халқаро ташкилотлар 2020-2021 йилларда дунё иқтисодиётида сезиларли пасайиш юз беришини қайд этмоқда.
Бунинг натижасида иқтисодиётни инқироздан олиб чиқиш ва тиклаш мақсадида лойиҳаларни молиялаштириш кўламини ошириш, унда тижорат банкларининг фаол иштирокини таъминлашга эҳтиёж янада ортади. Бу эса инвестицион кредитлаш амалиётини янада ривожлантиришга олиб келади.
Умуман олганда, 2017-2019 йилларда Ўзбекистонда инвестицион кредитлаш ҳажмининг сезиларди даражада ўсиши (2017 йилда –5,32%, 2018 йилда – 9,51%, 2019 йилда – 17,25%) ижобий ҳолат бўлиб, бу Россия Федерациясидагидан бирмунча яхши эканлигини тасдиқлайди.
2017 йилда Россияда ЯИМга нисбатан инвестицион кредит улуши 2 %ни, Германияда 10,4 %ни, АҚШда 11,9 %ни, Буюк Британияда эса 12,9 %ни ташкил этган. Ушбу давлатлар ичида Буюк Британияда сўнгги 2012-2017 йилларда инвестицион кредитлаш ҳажми ва ЯИМга нисбатан улуши ўсиб бораётганлиги кузатилган. Бу соҳада Россия банк секторидаги ривожланиш даражаси бирмунча паст эканлиги аён бўлади.
Таҳлил кўрсаткичлари АҚШ ва Буюк Британияда сўнгги йилларда ушбу кўрсаткич фақат ижобий ўсиш суръатини қайд этиб бораётганлигини, яъни инвестицион кредитлаш амалиёти юқори ривожланиш жарёнида бўлиб, банкларнинг иқтисодиётни инвестициялашдаги фаол иштирокини кўрсатади.
Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 2017 йилда – 22,3%, 2018 йилда – 31,2%, 2019 йилда эса – 46,5 %ни78 ташкил этганлигини кўриш мумкин. Бу эса мамлакатимизда ривожланган мамлакатлардаги сингари инвестицион кредитлаш амалиёти сезиларли тарзда юксалиб бораётганлигини тасдиқлайди.
Ривожланган давлатларда инвестицион кредитларга амалда бўлган талабнинг юқорилигидан, Россия Феедерациясида эса аксинча эканлигидан далолат беради. Бунга яна инвестицион кредит бўйича фоиз ставкаларининг юқорилиги ҳам таъсир кўрсатишини қўшимча қилиш ўринлидир, зеро, фоиз ставкаси узоқ муддатли кредитлашнинг банк рисклари асосида шаклланади ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган қайта молиялаш ставкаси ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Қуйидаги 2.5-расмда ушбу давлатлардаги қайта молиялаш ставкаси динамикаси акс эттирилган.
Ривожланган давлатларда қайта молиялаш ставкаси жуда паст эканлиги, бу кўрсаткич Германияда 2016-2020 йилларда 0,0% қилиб белгиланганлиги боис кредит ресурсларининг арзонлиги ва қулайлигини янада ошириш имконияти яратилган. Россияда бу кўрсаткич 2014 йилда энг юқори – 17%га тенг бўлиб, инвестицион кредит қанчалик қиммат эканлигини, кейинги йилларда эса унинг пасайиб бораётганлиги кузатилади.
Таҳлил жараёнида АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Россия Федерацияси давлатларидаги банкларнинг инвестицион кредитлаш амалиётини ўрганилди (РФ – Сбербанк (Жамғармабанк), АҚШ – JP Morgan, Буюк Британия – HSBC, Германия – Deutsche bank,). Таҳлил натижалари ушбу тадқиқ этилаётган банкларда тақдим этилган инвестицион кредитларнинг жами банк активларидаги улуши қанча миқдорни ташкил этишини кўрсатиб берди.
Европа давлатлари, жумладан, Германияда, Япония каби давлатларда инвестицион кредитлашни ривожлантириш мақсадида банклар негатив фоиз ставкада банк сиёсатини олиб боришга ҳам амал қилмоқдалар. Бу эса, авваломбор, мамлакатда инфляциянинг 0,0% даражада (2020 йил август ойи ҳолатида ҳам) эканлиги билан бевосита боғлиқдир. Бу кўрсаткич Испания, Италия (-0,5 %), Ирландия (-1,2%), Греция (-1,9%) каби давлатларда, Ерозонада (-0,8%) “0”дан кичик эканлигини ҳам қайд этиб ўтиш мумкин.
Бундай шароитда Европа мамлакатлари банклари дапозитга маблағ қўювчиларга фоиз тўловларини амалга оширишга мажбур бўлмоқдалар. Хусусан, Германияда бугунги кунда корпоратив мижозлар учун қўйилмалар бўйича банкларнинг 58 %и, чакана мижозлар учун эса банкларнинг 23 %и негатив фоиз ставкаларини ўрнатишган. Хусусан, Европа Марказий банки депозитлар учун фоиз ставкасини -0,4 %дан -0,5 %гача туширди. Депозит бўйича бундай ҳолат Германияда 2014 йил июн ойидан бери давом этиб келмоқда. Натижада, бундай амалиёт кўпгина тортишувларга ҳам сабаб бўлмоқда.
“Deutsche bank” бош директори Карл фон Рор банк бундай негатив фоиз ставкасини фақат йирик компаниялар ва салоҳиятли мижозлар учун таклиф этмоқдалигини 2019 йил ноябр ойидаги Bloomberg конференциясида таъкидлаб ўтган. “Volksbank” 100 000 евродан ошувчи дапозитлар учун -0,5 %гача туширишни, “Commerzbank” эса бу ставкани чакана мижозлар учун 1 млн. евродан ошганда қўлланишинини маълум қилган.
Бундай сиёсат: биринчидан, мижозларни ва уларнинг бўш пул маблағларини банкка кўпроқ жалб этиш имконини беради; иккинчидан, мамлакатдаги бўш пул маблағларининг хорижга оқиб чиқиб кетишининг олдини олади; учинчидан, мижозларнинг ўз банкларини даромадли қўллаб- қувватлаш асосидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш имконини беради; тўртинчидан, инвестицион кредитга талаб билдирувчиларнинг арзон кредитларни қўлга киритишини таъминлайди; бешинчидан, мижозларнинг “0” фоизлик инфляцияда пулнинг қадри ва миқдорини янада ошириш мақсадида бўш пул маблағларини банкка узоқ муддатли жойлаш имконини беради.
Натижада, банклар йирик ва узоқ муддатли ресурслар билан миллий ва жаҳон инвестицион кредитлар бозорига дадил чиқиб бориши таъминланади. Бу ҳолат Германияда кредит учун фоиз ставкасининг сўнгги йилларда тушиб боришига ҳам сабаб бўлган. Германияда сўнгги 2011-2020 йилларда кредит фоиз ставкалари пасайиб, 2020 йил июл ойи ҳолатига 1,94 %ни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2020 йил ҳолатига Францияда 0,86%, Нидерландияда 0,41%, Данияда 0,05% даражада эканлиги Евроиттифоқда банк тизими барқарорлиги қай даражада эканини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |