Кириш I боб. Тижорат банкларида узоқ муддатли кредитлаш механизмининг назарий ва услубий асослари


– жадвал Тўғридан-тўғри ва портфел инвестициялар ўртасидаги ўзига хос фарқлар30



Download 2,09 Mb.
bet9/26
Sana22.07.2022
Hajmi2,09 Mb.
#835494
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
М.Солижонов2 (2)

1 – жадвал
Тўғридан-тўғри ва портфел инвестициялар ўртасидаги ўзига хос фарқлар30

Белгилар

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

Портфел инвестициялар

Олиб чиқишнинг асосий мақсади

Хорижий фирмани назорат қилиш

Юқори фойда олиш

Мақсадга эришиш йўллари

Хорижда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва юритиш

Хорижий қимматли қоғозларни сотиб олиш

Мақсадга эришиш усуллари

а) хорижий фирмага тўлиқ эгалик қилиш;
б) акциялар назорат пакэтинисотиб олиш (ХВФ уставига кўра компания акциядорлик капиталининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак)

Хорижий фирма акциядорлик капиталининг камида 25 фоизини сотиб олиш (АҚШ, Япония ва Германияда — 10%)



Даромад шаклллари

Тадбиркорлик фойдаси, дивидентлар

Дивидентлар, фоизлар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан капитал бозорлари имкониятидан фойдаланиш, миллий иқтисодиётига инвесторларни, айниқса хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласига катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистонда инвестиция фондларини ривожлантириш тараққий этган мамлакатларда жамланган амалий тажрибанинг ўрганилишини тақозо қилади. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар молия бозориларида инвестиция фондлари муҳим ўрин эгаллайди ҳамда улар мослашувчан бозор сиёсатини амалга ошириб, кичик инвесторлар манфаатларини мувофиқлаштириш имкониятини берувчи самарали бошқарув тизимига эгадир.


Тижорат бaнклaрининг оддий кредит оперaциялaридa энг aввaло қaрздорнинг кредитгa қобилиятлилигини ўргaнишгa, унинг молиявий вa иқтисодий ҳолaтини, шунингдек гaров сифaтидa фойдaлaнaдигaн мол мулклaрни бaҳолaшгa aсосий aҳaмият берилсa, лойиҳaвий молиялaштиришдa эсa лойиҳaвий тaхлилгa aсосий эътибор қaрaтилaди.
Лойиҳaвий молиялaштириш бу инвестиция лойиҳaлaрини кредитлaштиришнинг бир тури бўлиб, кредитор бу лойиҳaни aмaлгa ошириш билaн боғлиқ хaтaрлaрни қисмaн ёки тўлиқ ўз зиммaсигa олaди.
Aгaр бaнклaрнинг оддий кредит оперaциялaридa энг aввaло қaрздорнинг кредитгa қобилиятлилигини ўргaнишгa, унинг молиявий вa иқтисодий ҳолaтини, шунингдек гaров сифaтидa фойдaлaнaдигaн мол мулклaрни бaҳолaшгa aсосий aҳaмият берилсa, лойиҳaвий молиялaштиришдa эсa лойиҳaвий тaхлилгa aсосий эътибор қaрaтилaди.
Лойиҳaвий молиялaштириш моҳиятини ифодa этишдa қуйидaги aсосий омиллaр хизмaт қилaди:

  • Лойиҳaвий молиялaштиришнинг aсосий тури бу синдикaтлaшгaн кредитлaштириш бўлиб, ундa турли инвестор вa кредиторлaр ўз хaтaри вa мaблaғлaри билaн иштирок этaди;

  • Лойиҳaвий молиялaштиришнинг жaҳон aмaлиётидa турличa усуллaри вa мaнбaлaри мaвжуд бўлиб, ҳaр бир дaвлaт ўз иқтисодий вa инвестицион сиёсaти, бозор мехaнизмининг aмaл қилиш дaрaжaсигa қaрaб, бу усуллaрдaн фойдaлaниши мумкин;

  • Aниқ мaқсaдни кўзлaгaн, иқтисодий вa молиявий жиҳaтдaн сaмaрaли бўлиши режaлaштирилгaн лойиҳaлaр лойиҳaвий молиялaштириш объекти бўлиб ҳисоблaнaди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан тижорат банкларининг инвестиция фаолияти кенгайтирилишини янада рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаш ҳажмларини ошириш учун уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида банклар балансига қабул қилинган банкрот-корхоналарни молиявий соғломлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини молиялаш бўйича тижорат банкларининг фаолияти ривожланди. Банкларнинг умумий кредит портфели таркибида бир йилдан кўпроқ муддатга берилган кредитлар ҳажми 70 фоиздан ортиқроқни ташкил этмоқда.
Инвестиция фаолиятини кенгайтириш соҳасида тижорат банкларининг энг муҳим вазифалари деб қуйидагилар бегиланди:
- янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича банкнинг кредит ҳамда инвестиция сиёсатини ва инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли кредитлаш механизмларини янада такомиллаштириш, бунинг асосида банкнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш;
- лойиҳа ҳужжатлари, уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини қоплаши ва рентабеллигини чуқур таҳлил қилиш асосида инвестиция лойиҳаларини пухта танлаб олиш, комплекс баҳолаш ҳамда сифатли экспертиза қилишни таъминлаш;
- инвестиция лойиҳаларини молиялашга ўз молия маблағларини сарфлаш ва улардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларнинг амалга ошириб борилишини доимий мониторинг қилиш, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш;
- таваккалчилик, гаровлар ва таъминлашнинг бошқа турлари бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, берилган кредитларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ қайтарилишини таъминлайдиган ишончли механизмлардан кенг фойдаланиш;
- инвестиция фаолиятини амалга ошираётган банклар бўлинмаларини профессионал тайёрланган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, экспертиза қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича банк мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш сифатини тубдан яхшилаш.
Тижорат банкларида корхона ва ташкилотлар — йирик инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қабул қилишда умуман лойиҳани молиялаш учун бериладиган кредитнинг умумий суммасига киритган ҳолда, экспертизадан ўтказиш бўйича харажатларни молиялашга Ҳозирги кунда Республика Комиссиясининг қарори асосида банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотиш ёки тўғридан-тўғри балансига беришнинг 3 та механизми кўзда тутилган:
1) банкрот корхона кредиторлик қарзи таркибининг 70% ва ундан ортиқ қисмини банк кредитлари ташкил эца, у ҳолда корхонани тижорат банклари балансига бериш;
2) банкрот корхонани аукцион савдолари орқали энг юқори нархни таклиф қилган ва тегишли мажбуриятни ўз зиммасига олган тижорат банкларига сотиш;
3) банкрот корхонани танлов савдолари орқали тижорат банкларига «ноль» қийматда инвестицион мажбурият шарти билан сотиш.
Ушбу тадбирлар мамлакатимиздаги банкрот корхоналарни таркибий қайта тузиш ҳамда янги хўжалик фаолиятини йўлга қўйиш жараёнларини сезиларли даражада тезлаштирди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сонли Фармонидан келиб чиқиб, қонунчиликни мувофиқлаштириш мақсадида Солиқ кодексининг 179-моддаси 34-банд билан
тўлдирилиб, унга кўра акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинмайдиган даромадлар таркибига киритилди31.
Шунингдек, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан депозитарий сифатидаги профессионал фаолият қисқартирилганлиги ва уларга юклатилган функциялар инвестиция воситачиларига ўтказилганлигидан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 84 ва 209-моддаларига ўзгартиришлар киритилди.
Шу билан бирга, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддаси учинчи қисмига қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида, Солиқ кодексининг 158-моддаси иккинчи қисми 6-банд билан тўлдирилиб, унга кўра юридик шахсларнинг фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжатлар орқали тижорат банкларига муайян имкониятлар берилган. Жумладан:
- банкрот корхона негизида устав жамғармаси 100% гача бўлган янги корхона ташкил этиш;
- банкрот корхонанинг тугатилиши муносабати билан унга аввал берилган, қопланмаган кредитини, шу жумладан Ҳукумат кафолати билан берилган кредит суммасини банк кенгашининг қарори билан ҳисобдан чиқариш;
- банкрот корхона учун малакали бошқарув компаниясини тузиш ва жалб қилиш;
- банкрот корхонани тугатиш баҳосида сотиб олиб, унинг фаолиятини тиклаб, қайтадан бозор баҳосида сотиш ва ҳ.к.
Айни пайтда мазкур жараённинг самарадорлигини ва таъсирчанлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларига бир қатор мажбуриятлар юкланган эди. Жумладан:
- тижорат банклари балансига ўтказилган банкрот корхоналарни тиклаш, техник ва технологик модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, зарур бўлганда корхонани тўлиқ реструктуризация қилиш орқали фаолият йўналишини ўзгартириш, стратегик ҳамкорлар ва инвесторларни жалб қилишни назарда тутувчи бизнес-режаларни ишлаб чиқиш;
- ёлланган ҳар бир корхона бошқарувчиси ишлаб чиқаришда кутилган натижаларга эришиши орқали ишлаб чиқаришларга замонавий ва юқори малакали бошқарувчиларни жалб қилиш ишларини олиб бориши;
- банклар тасарруфига берилган банкрот корхоналари келгуси фаолияти устидан иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясида ҳисобот беришлари йўлга қўйилган.



Download 2,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish