Кириш I боб. Тижорат банкларида узоқ муддатли кредитлаш механизмининг назарий ва услубий асослари


Тижорат банкларида узоқ муддатли кредитлаш механизмининг услубий асослари



Download 2,09 Mb.
bet7/26
Sana22.07.2022
Hajmi2,09 Mb.
#835494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
М.Солижонов2 (2)

1.2 Тижорат банкларида узоқ муддатли кредитлаш механизмининг услубий асослари
Банклар ўз фаолияти йўналишини тобора кенграйтириб бораётган ҳозирги замонавий шароитда инвестицион кредитлаш уларнинг инвестицион функцияси асосида амалга оширилади. Банклар инвестицион функциясини бажариш орқали ўзининг инвестиция фаолиятини ташкил этади ва амалга оширади. “Тижорат банклари томонидан инвестицион фаолиятни олиб боришдан асосий мақсад банк даромадлилиги ва ликвидлигини таъминлашдан иборат. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тижорат банкларининг инвестиция сиёсати банк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади ва банкларнинг ликвидлигини таъминлаш учун қаратилган”25.
Инвестицион кредитлаш банклар томонидан амалга оширилар экан, бу жараёнда юзага келадиган муносабатлар инвестицион кредитлаш элементлари ўртасида юз беради. Бу муносабатлар марказида банклар алоҳида ўрин эгаллаши билан ажралиб туради.
Банклар банк тизимининг муҳим элементи сифатида фаолият кўрсатиб, улар, нафақат, инвестицион кредитлаш жараёнларида, балки, банк тизимининг бошқа элементлари, хусусан, банк инфратузилмаси билан ўзаро алоқадорликда ривожланади. Ушбу элементларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- кредит муассасалари мақоми ва улар томонидан амалга ошириладиган операциялар рўйхатини белгилаб берувчи қонуний меъёрлар;
- банк, унинг мижозлари, депозит (оманат) қўювчилари манфаатларини ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини услубий жиҳатдан таъминловчи операцияларни амалга оширишнинг ички тартиб-қоидалари;
- рақамли иқтисодиёт шароитида замонавий ахборот-коммуникация тизими базасида банк фаолиятини бошқариш, унинг ҳисоби, ҳисоботи, ахборот-таҳлил базаси, маълумотларнинг компьютер-дастурий ишланмалари ва хавфсизлигининг самарали йўлга қўйилиши;
- банк бошқарув аппарати тузилмаси.
Банк тизимининг муҳим элементи бўлган банклар миллий ва халқаро инвестиция фаолиятида ҳам етакчи иштирокчилардан ҳисобланади. Улар инвестицион мақсадларини рўёбга чиқаришда кредит ресурсларидан ҳам самарали фойдаланишга қодирдирлар. Бу эса уларнинг инвестицион кредитлаш фаолиятини ташкил этиш ва уни амалга оширишдаги элементлар ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришда асосий иштирокчига айланиши таъминлайди.
Ушбу муносабатларда барча элементларнинг қонуний асосдаги ўзаро алоқалари инвестицион кредитлаш жараёнини ташкил этади. Бу жараён инвестицион кредитлаш тизими деб аталади.
Кредитлаш жараёни банкларнинг асосий фаолият турларидан бири сифатида ўзига хос тизимга асосланади. У иқтисодий адабиётларда кредит тизими сифатида ҳам тилга олинади26.
Умумий тарзда кредитлаш тизими уни таркибини ташкил этувчи кредит субъекти ва объекти ўртасидаги муносабатларга асосланишини билиш зарур, деб ҳисоблайдилар. Бошқа иқтисодчи-олимлар гуруҳи ҳам “кредит муносабати амалга ошиши учун унинг зарур унсурлари, яъни кедитнинг объекти ва субъекти бўлиши лозим, деб худди шунингдек таъкидлайдилар27.
Унинг таъкидлашича, мазкур воситачилик юридик шахсларнинг пул фондлари ва жисмоний шахсларнинг пулли даромадлари айланмаси жараёнида вақтинчалик бўш турган пул маблағларини қайта тақсимлаш йўли билан амалга оширилишига асосланади41. Шунга кўра, у кредитлаш тизимини капитал миқдорини ўстириш мақсадида унинг айланувчанлиги билан боғлиқ кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги молиявий муносабатлар сифатида баҳолайди42. Бироқ, кредитлаш билан боғлиқ муносабатлар фақат молиявий эмас, балки, моддий, технологик, ҳуқуқий, ижтимоий, информацион, коммуникацион, техник, кадрлар, услубий, ҳатто, халқаро муносабатларга ҳам асосланади.
Замонавий иқтисодий назарияга мувофиқ, банкларнинг ресурсларни жамғариш, трансформациялаш, пул айланмасини тартибга солиш функцияларига кўра улар иқтисодиёт субъектлари (корхона, аҳоли, давлат) қўлидаги вақтинчалик бўш пул маблағларини мақсадли жалб этган ҳолда қонуний фаолият асосидаги даромадли объектларга унга талаб билдирган қарз олувчилар воситасида йўналтириш асосида кредитлаш фаолиятини амалга оширади ва иқтисодиётни ривожлантиради. Бу жараён кредит функциялари орқали амалга оширилади.
Кредит соҳасидаги муносабатлар белгиланган маълум тизимга эга бўлади. Банкнинг кредитлаш тизими деганда, кредитлаш жараёнини ташкил қилувчи ва уни кредитлаш тамойили бўйича тартибга солинишини белгиловчи элементлар мажмуаси тушунилади. Кредитлаш тизимининг ташкилий элементлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- кредитлаш жараёнида қарз олувчининг ўз мблағларининг қатнашиш тартиби ва даражаси;
- кредитнинг мақсадга ёналтирилганлиги;
- кредитлаш услублари;
- ссуда ҳисоб варақларининг шакллари;
- ссуда қарзини тартиблаш усуллари;
- ссуда маблағларини мақсадли ва самарали фойдаланилишини ҳамда
ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш тартиби ва шакллари.
Тарихга назар соладиган бўлсак, Собиқ иттифоқ даврида давлат банкининг кредитлаш тизими хўжалик органларининг ўз ва қарз маблағларидан фойдаланиш чегараси қонун билан қатъий чегараланишига асосланган.
Замонавий кредитлаш тизими давлат томонидан хўжалик органларининг ўз ва қарз маблағлари ўртасидаги нисбат каби меёрларни белгиламанлиги билан характерланади.
Фаолият юритишнинг бундай тижорат асослари хўжаликларнинг ўз маблағларини максимал ишлатишга ва қарз маблағлари олдида тўлиқ масъулиятни сезишга мажбурлайди. Шунингдек, қарз маблағлари фақатгина банк кредити сифатида эмас, балки хўжаликлараро пул ва товар шаклида қатнашмоқда.
Корхоналарнинг хўжалик оборотидаги ўз маблағларининг ҳажми олиниши мумкин бо’лган кредит ҳажмига ва кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини ҳисоблашдаги мижоз фаолиятининг самарадорлик даражасига таъсир қилади.
Бозор муносабатларига ўтишдаги айланма маблағларини бундай ташкиллаштириш обектни кредитлашдан субектни кредитлашга о’тишга замин яратди. Бу эса кредитлаш механизмидаги янги ва самарали даврдир.
Банкнинг кредитлаш тизимининг асосий элементи бўлиб кредитлаш усуллари ҳисобланади, чунки улар бу тизимнинг бир қатор элементлари: ссуда счёти тури, ссуда мажбуриятини тартибга солиш, қарз маблағларини мақсадли ишлатиш ва уларни ўз вақтида қайтариш тартибини ва шаклини назорат қилиш кабиларни белгилаб беради.
Инвестицион кредитлаш элементларининг тизимли равишдаги ўзаро алоқадорлиги инвестицион кредитлаш механизмини юзага келтиради. Банклар томонидан самарали инвестицион кредитлаш механизмининг ишлаб чиқилганлиги ва амал қилиши активлар даромадлилигини ошириш ва уларнинг риск даражасини минималлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан мутахассислар ва иқтисодчи-олимлар ўртасида банкларда амалга ошириладиган инвестицион кредитлаш механизмининг таркиби, босқичлари ва тадрижий кетма-кетлиги бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш бўйича мунозарали баҳслар давом этиб келмоқда. Зеро, турли иқтисодиёт ва шароитларда банкларнинг инвестицион кредитлаш механизми бир хил мазмун ва шаклга эга бўлиши мумкин эмаслиги табиийдир.



Download 2,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish