9-расм. Бозор тамойиллари асосида берилган миллий валютадаги кредитлар қолдиғи бўйича фоиз ставкалари
Шу билан бирга, Ҳаракатлар стратегияси35да, белгиланганидек, келгуси 5 йилда республикада минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳамда унинг ҳисобидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,5 бараварга кўпайтириш вазифасини бажаришда тижорат банкларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, ҳозирги пайтда тадбиркорлик субъектлари олдида кредит олишда таъминот тақдим этиш имкониятлари етарли даражада эмаслиги, янги ташкил этилган корхоналарда кредит бўйича фоизларни қайтаришда муайян молиявий қийинчиликлар мавжудлиги, шунингдек, кредитга бўлган талаб мавжуд имкониятлардан ортиқлиги туфайли айрим вазиятларда тадбиркорларнинг кредит олиш имконияти чекланиши ҳолатлари ҳам мавжуд.
Мамлакатимиз банк хизматлари бозоридаги ушбу муаммоларга республика раҳбарияти томонидан эътибор қаратилиб, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш имкониятларини кенгайтириш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш ва республика молия-банк тизими фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадлари янги жамғарманинг тузилишига асос бўлди.
Бугунги кунда ушбу жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз маблағлари ва хорижий кредит линиялари ҳисобидан тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлар ажратиш, кредитлар бўйича кафиллик бериш ва фоиз харажатларини қоплаш ишлари амалга оширилмоқда.
Умуман олганда, республикамиз банк тизимида режалаштирилган ислоҳотлар тижорат банклари барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини самарали ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришга эришишни кўзда тутади.
2.3. Тижорат банкларининг кредит портфели ва унда инвестицион кредитларнинг динамикаси
Тижорат банклари кредит қўйилмаларининг асосий қисмини янги ишлаб
чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш, уларни зарур
ускуна ва технологиялар билан жиҳозлаш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадлари учун йўналтирилаётганлиги республикамиз иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсишини таъминлашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда 2020 йил давомида тижорат банклари томонидан иқтисодиёт реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун 16,1 трлн. сўм ёки 2016 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп инвестиция кредитлари ажратилди.
Хусусан, тармоқлар кесимида қаралганда жами ажратилган инвестиция кредитларининг 6,2 трлн. сўми (38,8 фоизи) саноат соҳасига, 2,1 трлн. сўми (13 фоизи) қишлоқ хўжалиги соҳасига, 1,6 трлн. сўми (9,9 фоизи) транспорт ва коммуникация соҳасига, 1,4 трлн. сўми (9 фоизи) қурилиш соҳасига, 1,3 трлн. сўми (7,8 фоизи) хизмат кўрсатиш соҳасига ва 3,5 трлн. сўми (21,4 фоизи) бошқа соҳаларга йўналтирилган.
Банклар томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда асосий эътибор, 2020 йилга мўлжалланган давлат инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларни ўз муддатида тўлиқ молиялаштиришни таъминлашга қаратилди.
Бундан ташқари, республика ҳудудларида замонавий ва юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш жараёнига хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, уларда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, шунингдек, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс
салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналаридаги 40 дан ортиқ лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 126 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги кредитлар берилди (5-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |