2.2. Сув ресурсларини бошқариш муаммолари ва ҳозирги ҳолати
Ўзбекистон Республикаси барқарор ривожланиш ва табиий муҳитларни сақлаш (Биологик хилма-хиллик тўғрисида БМТ конвенцияси, иқлимни ўзгариши тўғрисида БМТ Рамоч конвенцияси, Чўлланишга қарши кураш бўйича БМТ конвенцияси) бўйича халқаро битимлар ва конвенцияларни имзолаб ва Орол денгизи ҳавзаси сув ресурсларидан чегаралараро биргаликда фойдаланиш регионал битимни бажариб, ўзининг фаолиятини ишлаб чиқариш кучларини барқарор ривожлантиришга, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва сақлашга қаратган. Ўзбекистонда давлат дастурлари ва лойиҳалари бажарилмоқда, уларни уствор мақсадларидан бири мамлакатни барқарор ривожланиши учун сув ва суволди экоситемасини сақлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Эвросиё континентининг марказий қисмида 37 ва 45ш.к., 56 ва 73 ш.у. оралиғида жойлашган; умумий майдони 447,4 минг км2 (қўшимча 9). Шимолий-ғарбий томондан Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарадош, жанубдан – Туркманистон ва Афғонистон билан, шарқдан – Тожикистон ва Қирғизстон билан қўшни. Республика ҳудуди иккита тенг бўлмаган қисмга бўлинади: унинг 3/4 ёки 78,8% текстликга тўғри келади, қолган 21,2 % – тоғлик ва тоғлар оралиғидаги чўнқир жойлар.
Шимолий-ғарбдан жанубий-шарқга этиб борган текистликлар Турон пасттекистлигининг катта қисмни эгаллаган ва асосан чўл ва ярим чўллар ҳисобланиб, Зарафшон водийсидан Орол денгизигача чўзилган, Ўрта Осиёда йирик чўл Қизилқум ҳам киради. Унинг марказий қисмини паст бўлмаган тоғлар тизмаси ва баландликлар кесиб ўтади, жанубий қисми учун ёпиқ суви оқиб чиқиб кетмайдиган ҳавзалар характерли.
Мамлакатнинг шарқи ва жанубий-шарқи текистлигдан Тён Шон тизмалари ва кучли бўлиб-бўлиб юборилган релъфли Ҳисор-Олой тоғ системаси ўтади. Тоғлар оралиғида текистлик йирик водийлар жойлашган (Тошкент-Мирзачўл, Фарғона, Зарафшон)
Ҳудуд учун баландликларнинг катта фарқ қилиши характерли. энг паст нуқта Мингбулоқ чуқурлигда жойлашган (денгиз сатҳидан 12 м баландликда). энг юқори нуқта Ҳисор тоғ системасида Ҳазрат Султонни абсолют белгиси 4643 м.
Ўзбекистон ҳудудидаги ҳамма сув ресурслар суви оқиб чиқиб кетмайдиган Орол денгизига мансуб. Ўзбекистон учун сув об`ектларини тарқалиши жуда нотекстлиги ха-рактерли. Ҳудуднинг катта қисмида сув ресурсларини этишмайди, айниқса сув кам бўлган йиллари кучаяди. Текистликларда сувлар кам оқади. Суғориладиган зоналарда сув хўжаликлари системаси асосан ирригация каналлари, сув омборлари, коллекторлардан иборат. Тоғли қисмида яхши сув оқими шаклланган зоналарда. музликлар, дарёлар, кўллар, сув омборлари мавжуд.
Суғориладиган ҳудудларда мураккаб ирригация-мелиорация системалари яратилган бўлиб, сувдан фойдаланишда на фақат Ўзбекистон учун хизмат қилади, балки қўшни мамлакатлар ҳудудларига сув олиб ўтишни ҳам та`минлайди. Амударё ва Сирдарё воҳасидаги мамлакатларни сувга эҳтиёжи юқори. Бу чегаралараро шаклланган сувларни ҳамкорликда бошқаришни талаб қилади, қайсики бу регионда яшайдиган халқларни ҳаммаси учун азалдан умумий ҳисобланади.
Чегаралараро сувларни бошқариш масаларини тартибга келтириш мақсадида 1992 йил Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссияси тузилган, унинг бажарувчи органлари билан бирга, у ҳамма мамлакатларни қизиқиши доирасида Орол денгизи ҳавзаси ресурсларини ҳамкорликда бошқариш ва фойдаланиш масалаларини экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда иш олиб боади.
Ўзбекистон Республикасида давлат ташкилотларига нисбатан, мамалакат сув ресурсларини бошқариш ва ҳолатини назорат қилиш учун жавобгарлар: Қишлоқ ва сув хўжаликлари вазирлиги; энергетика ва электрофикация вазирлиги (қайта ташкил этилган Давлат Акционер Компонияси) ; Коммунал хизмати кўрсатиш вазирлиги («Ўзкоммунхизмат» Агентлиги); Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси; Ўзбекистон Респупликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометриология хизмати маркази; шаҳар, вилоят, туман ҳокимияти даражасидаги давлат органлари. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиий ресурсларни ҳимоя қилиш ва оқилона фойдаланишни назорат қилиш бўйича этакчи ташкилот ҳисобланиб ва экологик мониторинг, миллий экологик стратегия ривожланитириш ва назорат қилиш учун жавоб беради, тўғридан-тўғри парламентга бўйсинади (Олий Мажлис).
Ўзбекистон сув ресурслари масалаларини бошқаришда техник ишлаб-чиқарилмаган ҳолатда ва ташкиллаштиришда сув сарафланишини камайтириш бўйича чоралар ишлаб чиқишда қатнашади. Сув хўжалигини бошқариш тизими ҳавзалар бўйича принципида қайта ташкиллаштирилган, бу табиий сув экосистемаларини бошқаришни юқорига кўтаришга имкон беради.1993 й. дан бошлаб сув танқис регионда сувдан фойдаланиш чекланган, сув ресурсларини иқтисод қилишга чақирилган. Хўжалик суб`ектлари ва сувдан фойдаланувчи ташкилотлар сув ресурсларини камайиши ва ифлосланиши учун молиявий ва ҳуқуқий жавобгар.
Do'stlaringiz bilan baham: |