Кириш битирув малакавий ишининг долзарблиги ва аҳамияти


-жадвал Ўзбекистон халқ хўжалиги тармоқларида сув ресурсларидан



Download 383,15 Kb.
bet18/21
Sana06.07.2022
Hajmi383,15 Kb.
#748358
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Солиев домла

10-жадвал
Ўзбекистон халқ хўжалиги тармоқларида сув ресурсларидан

Сув истеъмолчилари

Сувдан фойдаланиш

км3да

% ҳисобида

1.Ичимлик сув таъминоти (коммунал хўжалик)

2,45

4,1

2.Қишлоқ жойлари сув таъминоти

1,00

1,6

3. Саноат

1.30

2,2

4.Балиқчилик

1,05

1,7

Жами ирригация бўлмаган истеъмолчилар

5,8

9,6

5.Суғорма деҳқончилик

54,80

90,4

Жами

60.6

100

Шулардан 80 - 83 фоиз миқдордаги сув вегетация даврида сарфланади. Вегетация бўлмаган даврда эса сувлар кузги экин майдонларини суғоришда ва шўр ерларни ювиш мақсадида ишлатилади.


Ўзбекистон бўйича ўрта ҳисобда ҳар гектар ерга 14,1 минг м3 га яқин сув олинса, Қорақалпоғистон ва. Хоразм вилоятларининг шоли етиштирадиган майдонларида бу қиймат 22,6 минг м3/га ни ташкил этади. Жиззах вилоятида эса нисбатан такомиллашган суғориш техника тизими туфайли ҳар гектар ерга 9,8 минг м3 сув сарфланади.
Экин майдонларини суғориш унинг сарфланадиган сув миқдори худуднинг сув билан таминланиш даражасига ҳам боғлиқ. Масалан, Самарқанд вилоятининг сув таъминоти 60 фоиз бўлйб, ҳар гектар ерга йилига ўртача 8 минг м3/сув сарфланади. Тошкент вилоятида эса 91 фоиз таминланиш ҳисобига 12000 м3 сув сарфланади.
Умуман, қуйидаги ҳолатлар сувдан фойдаланишда унинг исроф бўлишига олиб келади:
- далалар микрорельефининг ноқулайлиги, яъни ерларни сифатсиз тузилганлиги (планировка қилиш);
- суғориш тизимларидан нотўғри фойдаланиш;
суғориш даврида, сувни тақсимлаб берувчи ташкилотлар томонидан сувнинг ўз вақтида берилмаслиги;
- амалиётда суғоришда энг яхши натижа берадиган технологиялардан фойдаланмаслик;
- қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда сувдан замонавий фойдаланиш усулларининг қўлланилмаслиги ва ҳоказо.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг сув ва иқлим ресурсларидан самарали фойдаланиш ва шу йўналишда келажакка мўлжалланган узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқиш шу соҳа мутахассисларининг ҳамда мутасадди ташкилотларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ушбу масала ижобий ҳал этилиши билан мустақил Ўзбекистон халқ хўжалигинииг тегишли тармоқлари келгуси ривожига муносиб замин яратадиган бўлади.

Ўзбекистон Сирдарё ва Амударё ҳавзаларини бирлаштирувчи Орол денгизи ҳавзасида жойлашган. Орол денгизининг энг муҳим ўзига хосликларидан бири унинг берк ҳавза эканлиги, дунё океани ёки денгизлар билан боғланмаганлиги характерланади. Айнан унинг берк ҳавзалиги ва қуруқ иқлими ҳамда табиий хўжалик шароитлари ҳавзада сув ресурсларини чекланганлиги, уларнинг ўта вақт ва маконда нотекис тарқалишига олиб келган. Пировард натижада минтақадаги барқарор иқтисодий тараққиётни та`минлаш энг аввало сув ресурсларини рационал бошқариш ва улардан хар бир соҳада, айниқса қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланишни талаб этади.


Орол денгизи ҳавзасидаги умумий сув ресурсларининг миқдорий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг шаклланиши ва исте`мол қилинишига э`тибор берадиган бўлсак, Сирдарё хавзасида шаклланадиган ўртача кўп йиллик сув ресурслари 36 куб км ни ташкил этади. Бундан Ўзбекистон ҳудудида 6,39, Қирғизистон ҳудудида 26,79, Қозоғистон ҳудудида 2,5 ва Тожикистон ҳудудида 0,38 куб км миқдорида сув ресурслари шаклланади.
Шунингдек Амударё ҳавзасида шаклланадиган ўртача кўп йиллик сув ресурслари 78,34 куб км ни ташкил этади. Бундан Ўзбекистон ҳудудида 5,14, Қирғизистон ҳудудида 4,04, Тожикистон ҳудудида 44,18, Туркманистон ҳудудида 2,79 ва Афғонистон ҳудудида 22,19 куб км миқдорида сув ресурслари шаклланади. Кўриб турганингиздек минтақамизда сув ресурслари асосан дарёларнинг юқори қисмида шаклланади.
Минтақадаги трансчегаравий чекланган сув ресурслари исте`моли давлатлараро келишувлар ва битимлар асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Сирдарё хавзасининг мавжуд 36 куб км ўртача кўп йиллик сув ресурслари хавзадаги давлатлар орасида Ўзбекистонга 17,78, Қирғизистонга 4,03, Қозоғистонга 12,79 ва Тожикистонга 2,49 куб км миқдорида бўлинган.
Шунингдек Амударё хавзасининг мавжуд 78,34 куб км ўртача кўп йиллик сув ресурслари хавзадаги давлатлар орасида Ўзбекистонга 38,91, Қирғизистонга 0,38, Тожикистонга 9,88, Туркманистонга 21,73 ва Афғонистонга 7,44 куб км миқдорида бўлинган.
Марказий Осиё давлатлари ўртасида мавжуд бўлган сув ҳажмлари қуйидаги ҳужжатларга асосан тақсимланган:
Умумий тақсимот 1983 - 1984 йиллари ишлаб чиқилган “Амударё ва Сирдарё ҳавза схемаларига” асосан амалга оширилган
Шу ҳужжатга асосан Ўзбекистонга 71,69 млрд. м3 сув белгиланган.
Шу жумладан:
- дарёлардан 58,6 млрд. м3 ёки - 81.7 %
шундан ички дарёлардан 11,47 млрд. м3 ёки - 19.6 %

  • ер ости сувларидан 10.07 млрд. м3 ёки - 14.0 %

  • зовур - оқава сувларидан 3.02 млрд. м3 ёки - 4.3%

Ўзбекистонда сув муаммосининг ўзига хослиги ва мураккаблиги
Республикада ишлатиладиган сувнинг ўртача 80 фоизи қўшни давлатлар ҳудудида шаклланади.
Суғориладиган майдонларнинг қарийб 70 фоизи насослар ёрдамида сув билан та`минланади;
Сув хўжалиги мажмуасига ҳар йили 836 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари ажратилади (експлуатацион харажатлар), шундан 551,7 млрд. сўм электр энергия харажатлари 123,7 млрд сўм иш ҳаққини, 160,6 млрд сўм мажбурий тўловлар ва бошқаларни ташкил этади;
Қўшни мамлакатлар ҳудудида жойлашган катта аҳамиятга эга бўлган йирик сув хўжалиги иншоотларининг жойи учун ижара тўлови (ҳар йили 15 млн АҚШ долларига яқин миқдорида);
Шундай қилиб республикамизда шаклланаётган сув ресурсларининг умумий миқдори 11,5 млрд. м3, жумладан мос равишда Сирдарё ва Амударё хавзаларида 6,39 ва 5,14 млрд. м3 ни ташкил этади. Республикамиз ҳудудида исте`мол қилинадиган сув ресурслари миқдори эса жами 56,19 жумладан Сирдарё хавзасида 17,28 ва Амударё хавзасида 38,91 млрд. м3 ни ташкил этади. Кўриниб турибдики исте`мол қилинадиган сув ресурсларининг қарийб 80 фоизи дарёларнинг юқори қисмида жойлашган қўшни давлатлар ҳудудида шаклланади ва юқорида та`кидлаб ўтилган давлатлараро келишувлар асосида бошқарилиб исте`молчиларга этказилади. Мазкур холатни ўзи хам сув ресурслари билан боғлиқ вазиятни жиддийлигига асос бўлади.
Юқоридаги ҳолатларга нисбатан Ўзбекистон ўз позициясига эга бўлиб, бу ҳақда дунёнинг энг юқори минбарларидан туриб очиқ билдириб келмоқда. Жумладан Ўзбекистон Президенти И.Каримов бу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилотининг минг йиллик мақсадларига бағишланган саммитидаги сўзида ҳам батафсил тўхталиб ўтди.
Жумладан, собиқ совет даврида Роғун сув омборидан Амударё сувини кўп йиллик бошқарувини та`минлаш ва ичимлик ҳамда ирригация талабларини қондириш мақсадида фойдаланиш белгиланган.
Трансчегаравий дарёларда давлатлараро аҳамиятга эга бўлган йирик сув омборлар ва ГЭСларни экологик, ижтимоий-иқтисодий экспертизадан ўтказмасдан, уларнинг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ва қурилиш Лойиҳаларини қўшни давлатлар билан келишмасдан бир томонлама қурилиши юридик нуқтаи назаридан ушбу давлатнинг бошқа давлат ички ишларига аралашув сифатида кўрилмоғи лозим.
Шундан келиб чиқиб, ушбу об`ектларнинг қурилишини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, айниқса уларнинг ТИА ва қурилиш лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган давлатларнинг сувга бўлган ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларини юридик томондан мустаҳкамлаб қўйилиши лозим. Жумладан трансчегаравий дарёларнинг сув оқимларини бошқариш ва келишган режимга амал қилинмаган тақдирда қуйида жойлашган давлатларга этказилган зарарни қоплаш принципларини белгилаб берувчи Келишувнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш лозим.
Минтақадаги умумий сув ресурсларининг ўзгариши ва уларга та`сир этаётган омилларга э`тибор қарацак. Олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки дунёдаги иқлимнинг ўзгариши бизнинг минтақамиздаги сув ресурсларига хам та`сир этмай қолмади. Иқлимнинг ўзгариши та`сири натижасида дарёлардаги сув ресурсларининг энг катта миқдори вақт бўйича олдинга сурилиши кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида сув ресурсларини сақлаш ва бошқариш масалаларини мураккаблаштиради. Бу холат тоғларда қор захираларининг камайиши, музлаш жараёнининг деградацияси, дарёлар хавзаларидан буғланишнинг ошиши, ёғингарчиликлар ўзгаришининг ошиши ва қурғоқчилик йилларда барча омиллар интенсивлигининг ошишига олиб келади



Download 383,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish