2.5.2.Сифат жиҳатдан мухофаза қилиш
Сувнинг сифатини яхшилаш, яъни табиий манбаларга оқава, қайтарма ва бошқа турдаги чиқинди сувларнинг қўшилиши натижасида ифлосланишдан сақлаш жуда муҳимдир.
Кейинги йилларда дарёлар, кўллар, сув омборларининг суви унга саноат ва шаҳарлардаги оқава сувларнинг, экин майдонларидан ҳосил бўладиган қайтарма сувларнинг қўшилиши натижасида кескин ёмонлашиб кетди. Бу жараён айни пайтда қуйидаги сабабларга кўра янада жадаллашмоқда ва хавф туғдирмоқда.
Биринчидан, инсон хўжалик фаолиятининг ва саноатнинг, айниқса химия ва металлургия саноатининг сувга бўлган талаби кундан-кунга ошмоқда. Натижада табиий сувларнинг ифлосланишига олиб келадиган оқава сувлар ҳам кўпаймоқда.
Иккинчидан, шу пайтгача оқава сувларни дарё ва кўлларга оқизиш улардан (дарё ва кўллар) фойдаланишнинг бир йўли деб қараб келинди. Айниқса, дарёлар ифлосланган оқава сувларни ютиб юборадиган ўзига хос табиий иншоот деб қабул қилинди. Оқава сувлар кам ва саноат унча ривожланмаган пайтда бундай қараш маълум даражада тўғридай туюлган эди. Лекин афсуски, айрим мутахассислар, завод ва фабрикалар раҳбарлари бу фикрга ҳозир ҳам тўғри деб қарамоқдалар. Кўпчилик ҳолларда сувни сунъий тозалайдиган иншоотларни қуриш тугалланмай туриб, caнoaт объектлари ишга тушириб юборилмоқда. Бу сохага ажратилган пуллар секин ўзлаштирилмоқда, кўпинча эса тўла ўзлаштирилмаяпти.
Учинчидан, оқава сувларни сунъий тозалашнинг ҳозирги кундаги имкониятларига ортиқча баҳо берилмоқда. Ўзбекистон табиатни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси сув ресурсларини мухофаза қилиш бўлимининг ахборотига кўра ҳозирги кунда Республикамизда 750 та сув тозалаш иншооти бўлса, афсуски, улардан 225 таси яхши ишламаяпти, 104 таси умуман ишламайди. Натижада, 1988 йилда Республикамиздаги саноат корхоналарида 384 млн м3 оқава сувлар ҳосил бўлган бўлса, шундан 11,7 фоизи умуман тозланмай табиий сув манбаларига оқизилган. Бунга айрим корхоналар қуйидагича «хисса» қўшганлар. Чирчиқ электрокимё комбинати 242 млн. м3, Тошкент қоғоз кобинати 2,4 млн. м3 оқава сувларни бевосита Чирчиқ дарёсига ва Қорасув каналига оқизган.
Тўртинчидаи, айрим мутахассислар, олимлар томонидан «табиий сувлар ифлосланишининг йўл қўйилиши мумкин бўтан меъёри» деган нотўғри фикр юритмоқдалар. Ҳозирги вақтда бундай қараш ўзини оқламаганлиги ҳаммага маълум бўлиб қолди.
Сув ресурсларининг сифат жиҳатдан ўзгаришига асосий сабаблардан яна бири табиий сув манбаларига экин майдонларидан чиққан қайтарма сувларнинг оқизилишидир. Мана шу сабаб туфайли, ҳамда саноат ва маиший—коммунал оқава сувларнинг кўшилиши ва саноат корхоналари ташқарига чиқараётган чиқиндилар натижасида ўлкамиздаги табиий сув манбаларининг минераллашув даражаси, туз миқдори ортиб бормоқда.
Ҳозирги кунда ўлкамиздаги дарёларнинг гидрокимёвий режими -антропоген омиллар таъсирида кескин ўзгарди. Маълумотларга кўра, Сирдарё ҳавзасида дарё сувлари минераллашишининг ўсиши 50 - йилларнинг иккинчи ярмидан бошланган. Масалан, 1961 йилда Кал қишлоғи яқинида Сирдарё сувининг минераллашиши табиий ҳолатдагига нисбатан 1,8 марта, 1974 йилда 1953 йилдагига нисбатан 3,1 марта, 1975 йилда 5,1 марта ўсган.
Дарё сувининг минераллашиши Сурхондарёда 60 - йиллардан, Амударё
ва Зарафшонда 60 — йилларнинг охиридан сезиларли орта бошлади, Кейинги
йилларда дарёлар сувининг минераллашиши уларнинг қуйилиши томон
борган сари ортиб бормоқда.
Дарёлар, сув омборларининг минераллашиш даражаси ортиши билан улардаги захарли ионлар (магний, натрий, калий, сульфат ва хлорид) миқдори ҳам кўпаяди. Натижада кўпгина дарёлар, жумладан Амударё, Сирдарё, Чирчиқ, Охангарон, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё сувларидан уларнинг қуйи қисмида ичимлик сув сифатида фойдаланиш мумкин бўлмай қолмоқда.
Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, сувни сифат жихатдан мухофаза қилиш ҳозирги кунда Республикамизда знг долзарб масалалардан бири бўлиб тўрибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |