Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet114/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
DarslikKattayev

Т е х н о л о г и к с х е м а с и. Итакон кислотаси мухим хом ашёлардан бири булиб, сувда ёмон эрийди. Нитрон олишда полимерланиш реакциясини сувли мухитда борганлиги учун хам айнан уни ишлатиб булмайди.
Сувда эрийдиган холатга утказиш учун итакон кислотасини натрий гидроксиди билан таьсир эттириб, натрий итаконат тузи хосил килинади. Бу жараён бир заводининг узида амалга оширилади.
Натрий итаконат микроорганизмлар учун озука мухит саналади.
Завод курилишларининг ичи микроорганизмлар билан ифлосланиб, тикилиб колмаслиги учун унга озгина стерлизатор микроорганизмлардан тозаловчи сифатида акрилонитрил куйилади.
Суспензаторга (5) (суспензия хосил килувчи аппаратга) (117 - расм) натрий роданид ва натрий итоканат 1- ва 2- баклардан узи окиб тушади. 3- ва 4- бакчалардан тиомочевина (IV) оксиди ва порофор талконлари эса автоматик равишда улчаб берувчи тарозида улчаниб тушади ва ашёлар суспнзиясми хосил килинади. Суспензия реагентларни аралаштирувчи аппаратга аралаштиргич (6) утади. Аралаштиргичга (7,8,9) баклардан акрилонитрил, метилакрилат ва изопропил спирти (10) фильтрлар оркали узи окиб тушади.
Суюк компонентлар (таркибий кисмлар) сари марказий бошкариш пультида (МБП) автоматик равишда бошкарилиб турилади.
Аралаштиргичга (6) рН ни тургун саклаш учун 22% ли натрий гидрооксид эритмасини тугрилов клапан (клапан – сув, хаво, ёки буг йулиниочиб беркитиб турадиган копкок) оркали солиб туриш хам мулжалланган.
Реакцион аралашма юкорида айтилган реагенталаридан: тоза мономерлар, эритувчи, порофор, тиомочевина (IV) оксидлари, айланма мономерлардан хосил килинади.
Реагентларни аралаштирувчи аппарат цилиндирсимон булиб, ичида аралаштиргич урнатилган булади. аралаштириш жараёни айлантирувчи насос (II) оркали хам амалга оширилади.
Реакцион аралашма – реагентлар аралаштиргичдан (6) марказдан кочма куч хосил килувчи насос (11) ёрдамида иссик алмаштиргич (12) оркали утиб, реакторнинг (13) остки кисмига киради. Реакцион аралашманинг сарфи МБП оркали текшириб ва тугрилаб турилади.
Реактор цилиндирсимон аппарат булиб, хажми 9,7 м3, ичида варрак типидаги уч каватли аралаштиргич бор, ташки томони гилоф билан копланган. Гилоф ичидан реакторни иситиш ёки совутиш учун сув утиб туради.
Полимерланиш реакцияси уртача 800С да боради. Реакцион аралашма полимерга айлангунча 1,7-2,4 соат реактор ичида булади. полимерланиш реакцион изотермик булганлигидан, реакция иссиклик ажралиб чикиши билан боради. Реакция иссиклиги билан аралаштиргичнинг айланиши натижасида ажралиб чикадиган иссиклик микдорлари тахминан 800С атрофида булади.
Демак, реакциянинг оптимал булиши ташкаридан иссиклик беролмаса хам давом этади. реактор ичидаги хароратни тугрилаб туриш (технологик жараёнларнинг бузилишидан, баъзан реактор ичидаги харорат пасайиши ёки ортиб кетиши мумкин) реакторга келиб кирувчи реакцион аралашманинг хароратини пластинкали икки булмали иссик алмаштиргич (12) ёрдамида узгартириш амалга оширилади.
Реактордаги йигирув эритмасининг хароратини жуда аник оптимал холда саклаш учун куйидаги параметрларнинг: аралашмани реакторга тушиб туриш тезлиги, реакцион аралашманинг таркибини, хароратни доимий бир хилда саклаш зарур.
Реактор гилофидаги сувда иссикликнинг бир текисда ва тез таркалиши учун унинг суви насос (14) ёрдамида айлантириб турилади. Таркибида 40-50% мономер ушловчи йигирув эритмаси реактор мономерларининг 50-60% конверсияга учрайди, яъни полимерга айланади. Реакторнинг юкори кисмидан вакуумда ишловчи кетма-кет иккита демономеризаторларга (15) келиб ундан реакцияга киришмай колган мономерлар вакуумда богланиб ажралиб чикади. Натижада йигирув эритмаси тозаланади. Ажралиб чиккан мономерлар конденсаторга (16) бориб конденсатланади. Демономерлаш икки погонада олиб борилади.
Демономеризатордаги вакуум махсус насос (14) ёрдамида хамда мономерларни конденсаторда (16) конденсатланиши натижасида хосил килинади. Конденсатор, реагентлар аралаштиргичида 6 иссик аралаштиргич (12) оркали утиб, айланма насос (11) ёрдамида конденсаторга келувчи совук реакцион аралашмаси билан совутилиб туради (у этанол аралашмаси булиб, 10+200С гача совутилади). Харорати МБП да автоматик равишда бошкарилиб турилади. Демономеризаторлар (15) бир хил конструкцияли булиб цилиндирсимон аппаратлардир. Ичида 5 та конс урнатилган. Конуслар йигирув эритмасининг бир хилда таксим этилиши ва унда мономерларнинг энг куп ажралишини таьминлайди. Конденсатланган мономерлар ва изопропил спирти конденсатордан (16) айланувчи реакцион аралашма билан барометрик кувур оркали аралаштиргичга (6) кайтиб келади. Конденсатланмаган мономерлар, азот ва хаво конденсатордан (16) вакуум насос (14) билан гидрозатворли бакка (17) суриб олинади.
Бак (17) тузсизлантирилган сув билан тулдирилган булиб сув насослар (14) ёрдамида айлантириб турилади. Вакуум насосининг нормал ишлаши учун бакдаги (17) сув гилофга келувчи этанолли аралашма билан 5-100С гача совутилади. Вакуум насос (14) ишлаб турган пайтда бакнинг (17) сатхини бир хилда саклаш учун ротаметр оркали унга тузсизланттирилган сув бериб турилади, у сув мономерлар билан аралаштиргичга (6) куйилади.
Демономеризация системасида баркарор режа (тартиб) ва етарли вакуум булганда насос (14) тухтатиб куйилади. Вакуум факат совутилган реакцион аралашма билан мономерларининг конденсатланиши хисобига хосил килиб турилади.
Демономеризаторлар йигирув эритмаси, конус буйича юпка кават хосил килиб окади, бунда мономерлар изопропанол ва порофорнинг парчаланишидан хосил булган махсулотлар бугланади. Мономерсизланган йигирув эритмасини биринчи погонали демономерланиши тугагач барометрик кувур оркали насос (14) суриб олади ва шу насослар ёрдамида пластинкали иссик алмаштиргич (12) оркали иккинчи погонали демономерланиш учун демономеризаторга (15-А) га юборилади.
Мономерларнинг бугланиши хисобига йигирув эритмаси 40-500С гача совуйди, шунинг учун йигирув эритмаси икки погонали демономерланишга боришдан олдин буг билан исувчи иссик алмаштиргичда (12) киздирилади.
Йигирув эритмаси икки погонали демономерланишдан утгач, фильтрлаш булимига аралаштириш аппаратига (18) утказилади.
Демономеризаторларда йигирув эритмасининг сатхи (60%) автоматик равишда ушлаб турилади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish