Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet115/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
DarslikKattayev

Й и г и р у в э р и т м а с и н и с т а н д а р т ( м е з о н ) х о л г а я к и н л а ш т и р и ш.
Аралаштириш системаси: иккита тугри чизиксимон аралаштиргич (6А ва 6Б) аралаштириш аппарати бак (19) пластинкасини иссик алмаштиргаич (12) ва айланма насосларидан (14А) ташкил топган.
Аралаштириш аппарати (18) 213 м3 сигимли тугри бурчакли идиш булиб ичига уни етти булимга булувчи тусиклар урнатилган.
Йигирув эритмаси аралаштирилганда ажралиб чикадиган акрилонитрил ва метилакрилат бугларини ажратиб олмок учун хар бир булим газ йиггич билан таьминланган ва умумий газ кувурига туташган, ушбу кувур оркали буглар атмосферага чикариб юборилади.
Йигирув эритмаси демономерлаш кувурларидан тугри чизикли аралаштиргич (6А) оркали аралаштириш аппаратининг (18) биринчи булимига келади, охирги еттинчи булимига эса эритма насос билан аралаштиргичга (6А) узатилади, у ерда тоза йигирув эритмаси билан аралашади. Хар бир булимдан йигирув эритмаси насос (14) билан иссик алмаштиргич (12) оркали аралаштиргичга (6Б) узатилади. Иссик алмаштиргичдан утган йтгирув эритмасининг харорати 25-350С атрофида булади. эритманинг бир кисми аралаштиргичдан (6Б) насос (14) билан деаэраторга (19) олиб берилади, колган кисми эса йигирув эритмасининг янги тоза кисми билан аралаштириш учун, аралаштиргичга (6А) тушади. Ностандарт цигирув эритмаси демономерлаш курилмасидан саклаш бакига (20) олинади, ундан оз-оздан аппаратга (18) кузатилади.
Й и г и р у в э р и т м а с и н и х а в о с и з л а н т и р и ш.
Стандарт холда якинлаштирилган йигирув эритмаси таркибида хали оз микдорда хаво ва азот саклайди (азот порофорнинг парчаланишида хосил булиб йигирув эритмасида колдик сифатида булади), улар толага шакл бериш боскичида толанинг узилишига сабаб булади. Шунинг учун хам йигирув эритмаси деаэраторга (19) хавосизлантирилади. Деаэратор цилиндирсимон аппарат булиб, ичидаги бешта конус шундай урнатилганки, эритма уларнинг хар биридан окиб утганда текис таксимланади. Конуслар юзасидан эритма юпка каватли окимини окади ва вакуум остида эритмадаги хаво пуфакчалариажралиб чикади. (босим 0,007 МПа).
Деаэраторда вакуум 4 погонали вакуум насос ёрдамида хосил килинади.
Хавосизлантирилган йигирув эритмаси деаэратордан барометрик кувур оркали йиггичга гидрозатворли бакка (21) куйилади. Унинг сатхи автоматик бошкарилади. Хвосизлантрилган йигирув эритмаси йиггичдан (21) насос (14) билан насослар (14) коллекторига узатилади.
Й и г и р у в э р и т м а с и н и ж и л о с и з л а ш. толани жилосизлаш – ялтироклигини йукотиш учун эритмага титан (IV) оксиди кушилади. Толасининг окаришини таьминлаш учун унга махсус оптик окартиргич куйилади.
Титан (IV) оксиди ва оптик окартиргич майдаланиб, хамирсимон холатга келтирилади ва аралаштиргич (22) оркали йигирув эритмасига кушилади. Йигирув эритмасига пигмент пастасини киритиш суюлтирилган оптик окартиргич пастаси ва титан (IV) оксиди пастаси керакли нисбатда куп погонали алмаштиргичда (22) йигирув эритмаси билан аралаштирилади. (Куп погонали аралаштиргич тик цилиндирсимон идиш булиб, тусиклар оркали бир неча булимларга булинган, ичида куп чрусли аралаштиргич урнатилган).
Ялтирок йигирув эритмаси ва пигмент паста аралаштиргичнинг (22) тубига келиб тушади ва горизонтал холда урнатилган тусикнинг тешикларидан аралаштиргичнинг бир погонасидан бошка погоналарига утиб туради. Аралаштиргич (22) га йигирув эритмаси, титан пастаси ва оптик окартиргичлар кушилади. Аралаштириб тайёрланган пигментланган йигирув эритмаси насос (14) билан фильтрлашга юборилади.
Й и г и р у в э р и т м а с и н и ф и л ь т р л а ш. Йигирув эритмасида оз микдорда гел ва механик аралашмалар булади. улар эритма йигирилаётганда фильеранинг тешикчаларига тикилиб колади ва ифлослантиради. Хамда хосил булаётган толалар узилади. Шунинг учун хам йигирув эритмаси фильтрланади. Эритмани фильтрлаш рамали фильтр-пресс (23) да амалга оширилади. Насослар (14) йигирув эритмасини фильтр-пресс (23) оркали сикиб йигирув машинасининг коллекторига утказади. Коллекторнинг босими МБП да тугрилаб турилади (0,7 – 1 МПа атрофида булади). йигирув эритмасининг ортикчаси аппаратга (18) келади. Фильтр – прессдан окиб остига тушган йигирув эритмаси вакуум хосил килувчи насос ёрдамида махсус бакка тушади ва ундан яна аппаратга (18) утади. Йигирув эритмаси фильералардан утказилиб, тола олинади (тола хул усулда чуктириш ваннасида хосил килинади.) Нитрон толаси жун урнида кенг сохаларда ишлатилади, ундан гиламлар, поёндозлар кийим-кечаклар ва хоказолар тайёрланади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish