Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш



Download 8,66 Mb.
bet36/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

2.6. Шаклнинг асосий хусусиятлари


Костюм шакллари


Костюм яратишда унинг вазифаси ва ундан фойдаланиш шароитларини билиш зарур. Костюм қулай, чиройли ва амалда хизмат қилувчи бўлиши керак. Шу сабабли унинг шакли, конструктив ечими, материаллар, безаклар ва ранг танланиши унинг асосий функцияларига: амалий ва эстетик – бўйсунади.
Замонавий костюм кўп қатламли. Унинг алоҳида қисмлари бир-бири билан турлича нисбатда бўлади: баъзиси бири иккинчиси устига кийилади ва тўлиқ ёки қисман бошқасини устини ёпиб туради (сорочка, жилет, жакет) ёки бирин-кетин кийилади (сорочка, шортилар, голфлар, кедилар).
Маълум вақт давомида костюм кийим алоҳида қисмлари, пойабзал, бош кийими ва тўлдиришларнинг тўғри ташкил этилишига эга, яъни маълум тузилиш билан тавсифланади. Тузилишнинг ташқи намоён бўлиши костюм шаклидир. Костюм кишининг маълум шароитларда фаолияти ва ўзини тутиш характери усуллари тўғрисида юзага келган одатлар ва тасаввурларни ҳисобга олган ҳолда яратилади. Инсон фаолият соҳаларининг кенгайиши янги мутахассисликлар пайдо бўлишига олиб келади, бу эса костюм янги турларини ишлаб чиқилишини талаб этади, уларнинг шакли нафақат қулайлик ва мақсадга мувофиқлик билан тавсифланиши, балки эстетик ифодали, инсоннинг ушбу фаолият турини қайд этиши ҳам керак. Қурувчилар, ҳарбий шифокорлар ва ҳоказо учун махсус кийим костюмлари мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Костюм шакли унинг эстетик тўғри ечимида мақсадга мувофиқ ва ифодали бўлади: бунда силуэт аниқлаш, костюм қисмлари пропорционал нисбатлари тўғрилилиги, деталлар ритмик тузилиши яққоллиги, костюм ранг тузилишининг унинг вазифасига мос келиши кўзда тутилади.
Костюм шаклини уч ўлчамга эга ҳажмий-фазовий объект сифатида қараш керак.
Костюм шакли унинг силуэтини тавсифлайди. Костюм силуэти деб ҳажмли шаклнинг унинг хусусиятларини ажратиб кўрсатувчи текисликда ифодаланишига айтилади. Костюмда мода йўналишларнинг алмашуви силуэтлар алмашуви билан характерланиши бежиз эмас. Костюм силуэти елка чизиқлари ва маҳсулот қомат қисми, енг боши, бел чизиғи даражаси ва пасти характерига боғлиқ.
Одатда костюм шаклини фронтал ва профил силуэтлар тавсифлайди (2.6-расм).


2.6-расм. Фронтал силуэт (а) ва аниқ костюм профил силуэти (б)

2.7-расм. Кийим силуэтлари:
а – ёшлар; б – катта ёшли аёллар

Кийим ишлаб чиқариш индустриал негизига ўтиш ва костюмда шаклларнинг умумий ихчамлаштирилиши билан уч етакчи силуэт мустаҳкамланган: тўғри, яримётувчи ва белга тушувчи. Кейинчалик силуэтни ёш белгисига кўра бўлиниши ўрнатилди: ўсмир қиз костюми силуэти, ёш аёл костюми силуэти ва катта ёшли аёл костюми силуэти. Ўсмир қиз костюми силуэт динамиклиги билан фарқланади (2.7-расм, а). Ёш аёл костюми лирик, жозибали силуэтга эга. Катта ёшли аёл костюми элегантли, одатда силуэт пластик ёпиқлиги билан фарқланади (2.7-расм, б).


Силуэтнинг эстетик қабул қилиниши ва ифодалилиги кўп жиҳатдан костюм шаклининг техник ишлаб чиқилиши сифати билан аниқланади. Шаклнинг конструктив тузилганлиги силуэт характерини аниқлайди. Бироқ қайтарма боғланиш ҳам бўлиши мумкин – бир силуэтнинг ўзини қатор ҳолларда турли конструктив ечимлар билан олиш мумкин.
Силуэтларни фигурага ётиш даражасига кўра (яримётувчи, белга тушувчи, эркин, кенгайтирилган, пастга торайтирилган) ва геометрик шакл кўриниши бўйича таснифлаш мумкин.
Бу белгилар бўйича силуэтларни таққослаш, костюм шаклларини қиёслаш мумкин. Костюм асосий қисмларининг барча безак қатламлари, деталларида доимо аниқ бўлмаса ҳам, тахминий у ёки бу геометрик шаклни кўриш мумкин (2.8-расм).


2.8-расм. Силуэтнинг геометрик асоси

Силуэт ўзгариши белгиси шакл геометрик кўринишининг ўзгариши бўлиб, у нафақат конфигурация, балки катталиги бўйича ҳам ўзгаради (2.9-расм). Шакл бир элементининг ўзгариши унинг бошқа элементларининг ўзгаришига олиб келади.



2.9-расм. Шакл катталигининг ўзгариши

2.10-расм. Шакл қисмлари бирикиш ўзгаришидан унинг қабул қилинишининг ўзгариши

Масса, шакл, унинг оғирлигининг кўриш орқали қабул қилиниши нафақат шакл алоҳида қисмлари ўлчамларидан (2.10-расм), балки уларнинг турли йўллар, безаклар билан тўлдирилиш даражасидан, газлама ранги, расми ёки фактура характери (2.12-расм), алоҳида деталлар ўлчамларидан (2.13-расм) ҳам боғлиқ бўлади.


Бу тавсифлар нисбати киши фигураси ўлчамларини уларнинг ўртача стандарт ўлчамлардан оғишида қабул қилинишига муҳим таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, костюм шакли маълум геометрик шакл, ўлчамлар, масса, силуэт юзаси билан тавсифланади.


2.11-расм. Шаклнинг йўллар, безаклар билан тўлдирилиши даражасига кўра қабул қилинишининг ўзгариши

2.12-расм. Шаклнинг фактура, расм билан тўлдирилиши даражасига кўра қабул қилинишининг ўзгариши




2.13-расм. Шаклнинг детал миқдори ва катталигига кўра қабул қилинишининг ўзгариши



Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish