Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш


Костюм ташкил этишда нисбатлар ва пропорционал қонуниятлар



Download 8,66 Mb.
bet39/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

2.9. Костюм ташкил этишда нисбатлар ва пропорционал қонуниятлар
Кийим шакли турли қисмлардан иборат бўлиши мумкин, бу унинг киши гавдаси шакллари, материал характери ва маҳсулотга ишлов берилиши технологияси, ушбу кийим турига қўйилувчи талаблар ва унинг вазифасига қараб изоҳланади.
Кийимни тўлиқ қабул этишда унинг бор қисмларини бошқаси билан таққослаймиз. Чизиқли катталиклар, юзалар ва ҳажмлар, материаллар фактураси тавсифлари, ранг доғлари катталиклари ва ҳоказо таққослаш, қиёслаш мумкин.
Икки бир турдаги катталикларни таққослаш натижаси нисбатдир. Икки таққосланувчи катталиклар нисбатини ижобий қабул қилиниши уларнинг мосланганлиги, ўлчамлар тўғри келишини кўрсатади.
Мосликнинг энг оддий тури бир хиллик, яъни тўлиқ ўхшашлик (тенглик, чизиқлар, юзалар, масса, фактуралар, ранг такрорланиши). Бир хил нисбатлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим, чунки алоҳида элементларнинг кўп маротаба такрорланиши тез чарчатади, қабул қилинишини сусайтиради.
Чизиқлар, юзалар, массалар, фактуралар, рангдаги кичик фарқлар нюанс нисбатларни намоён қилади. Фарқлар қанча кўп бўлса, бу нисбат киши қабул қилишига шунчалик фаолроқ, динамикроқ таъсир этади.
Чизиқлар, юзалар, массалар, фактуралар, рангда яққол ифодаланган фарқлар контраст нисбат деб аталади. Контраст нисбатлардан фойдаланиш чегараси бутун шаклни ҳали фарқлар билан бузилмаган яхлитлик каби қабул қилиниши бўлади.
Контраст нисбатларнинг ўткир ифодалилиги таққосланувчи қисмларнинг қатъий тўғриланиши, маълум қонуниятларнинг ҳисобга олинишини талаб этади. Ноанс нисбатлар ифодасизлик, сустликка олиб келиши мумкин. Шунинг учун кўпинча контраст ва нюанс нисбатлар қўшилишидан фойдаланилади, яъни шаклнинг бир хусусиятлари ўзининг контраст нисбатлари билан таққосланади, бошқалари бу бошланишни ривожлантиради, бироқ ифодалиликнинг бу даражасида эмас, кейингилари эса биринчиларига ўз барқарорлиги билан бўйсунади ва, ниҳоят, ушбу костюмда бўйсунган рол ўйнайдиган нюанс нисбатлар фон бўлиб янграйди. Шундай қилиб, шакл турли хусусиятлари оҳангларидаги полифоник хушбичимлилик уларнинг уйғунлиги билан эришилади. Бунда асосий восита қисмлар нисбатини аниқлаш бўлади.
Костюмни ташкил этишда содда арифметик ва мураккаб геометрик пропорциялардан фойдаланилади. Арифметик пропорциялар (2.16-расм) бутун сонлар нисбатида тузилади (бир катталикнинг модуллиги – такрорланишига асосланган).

2.16-расм. Арифметик пропорциялар асосида олинган костюмнинг пропорционал қисмлари


Геометрик пропорциялар геометрик фигуралардан ҳосил қилинади. Маълум элементларнинг нисбати уларда самарасиз муносабатлар билан – каср сонлар нисбати билан ифодаланади. «Олтин кесилиш» пропорциялари соддалик учун бутун сонлар қатори билан ифодаланувчи сонлар математик қаторини ҳосил қилиши мумкин. Бу қатор сонлари – 3, 5, 8, 13, 21, 34, 56 – икки олдинги сон йиғиндиси каби ҳосил бўлади, ҳар бир жуфтлик нисбати эса 3-5, 5-8, 8-13, 13-21 ва ҳоказо – «олтин кесилиш» нисбатига яқин.
Костюмда шакл барча хусусиятлари бўйича пропорционаллаштирилади, яъни нафақат детал ўлчамлари нисбати, балки фактура юзалари, ранг, декоратив ва безак элементлари нисбати ҳам аниқланади (2.17-расм).

2.17-расм. Геометрик пропорциялар асосида ҳосил қилинган шаклнинг қисмга ажратилиши

У ёки бу пропорционал нисбатларнинг танланиши маҳсулот жавоб бериши керак бўлган функционал ва эстетик талаблар билан шартланиши керак. Шунинг учун ҳамма ҳолларда бир хилда яхши пропорция бўлиши мумкин эмас.


Пропорционал нисбатлардан фойдаланиш яхлит шакл олиш учун фаол воситадир, чунки маҳсулотнинг алоҳида чизиқли ва ҳажмли қисмларининг қатъий ўлчамлар мослигини яратади.



Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish