Кийимни моделлаштириш ва бадиий безаш


Шаклнинг пластик хусусиятлари



Download 8,66 Mb.
bet37/50
Sana25.02.2022
Hajmi8,66 Mb.
#464569
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50
Bog'liq
kiy mod va bad bez

2.7. Шаклнинг пластик хусусиятлари
Костюм шакли костюм алоҳида ҳажмлари ёки қисмларини конструктив ечими ва қўшилиши йўли билан яратилади. Бу қўшилиш рўй берувчи йўллар конструктив деб аталади (2.14-расм, а). Уларга бириктирувчи чоклар, бўртма чоклар, кесиш, виточка шаклини ажратиш йўллари ва ҳоказо киради. Бу йўллар декоратив безалган бўлса (бахяқатор, кашта, боғич, тасма ва ҳоказо), улар конструктив-декоратив деб аталади. Бу ҳолда конструкциянинг ўзи эстетик функцияни бажаради (2.14-расм, б).
Кашта, тўр, мережка, тасма ва ҳоказо йўллари кўринишдаги соф декоратив йўллар ҳам мавжуд (2.14-расм, в, г).

2.14-расм. Костюмда йўллар:
а – конструктив; б – конструктив-декоратив; в, г – декоратив

Асосий қурилиш материали сифатида газламалар ва трикотаж полотнолар ўз пластик хусусиятлари, драпировкаланиш даражаси билан шакл характерини аниқлайди: унинг юмшоқлиги, оқувчанлиги, скулптура аниқлиги ёки қаттиқ қуруқлиги. Демак, шаклнинг пластик хусусиятлари унинг конструктив ечимига ҳам, газламалар хусусиятги ҳам боғлиқ бўлади.


2.1-схема





Кийим ишлаб чиқариш учун саноат ишлаб чиқарувчи газламалар (2.1-схема) тола тури: табиий (ўсимлик ёки ҳайвонлардан олинган), сунъий (ўсимлик ёки ҳайвонлардан олинган хом ашёни механик ёки кимёвий қайта ишлаш йўли билан олинган толалар) ва синтетик (кўмир, нефт ва бошқа смолаларни кимёвий қайта ишлаш йўли билан олинган толалар бўйича тизимлаштириш мумкин.


Газлама олиш учун ипларни тайёрлашда кўпинча етарли даражада гигиеник, механик, технологик, эксплуатацион ва эстетик талабларга жавоб берувчи турли толалар аралашмасидан фойдаланилади. Ипларни шакллантириш жараёнининг ўзи турли-туман: улар кўп ёки кам эшилган, фасонли эшилган, буклирланган, профилланган ва ҳоказо бўлиши мумкин. Тўқувчилик ва трикотаж ўрилишларнинг турли усуллари турли фактура юзали ва турли пластик тавсифли газламалар ва трикотаж полотнолар ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Масалан, юпқа, тиниқ, капрон газламалар маълум тарангликка эга бўлади. Улардан шакли газлама енгиллигига мос келувчи ҳурпайган маҳсулотлар бажарилади. Бундай газламалардан маҳсулотлар кўринувчи чоклари минимал бўлиши керак (бундай газламаларда чоклар маҳсулот ташқи кўринишини қўполлаштиради ва оғирлаштиради). «Ёғсимон», «Оқувчан» (креп сатинга ўхшаш) газламалар одатда (сатин ўрилиши туфайли) яхши акс эттирувчанлик, ялтираш хусусиятига эга бўлади. Бундай газламалардан маҳсулотларни газламанинг фигура бўйлаб пластик ҳаракатини кўзда тутувчи етарли даражадаги ҳажмли қилиб бажарилади, бу енгил драпировкалаш билан эришилади, шунда газламанинг ифодалилиги маҳсулот шаклини декоратив оҳанггача кўтаради. Қуруқ газламалар (жун лавсан билан, зиғир толали лавсан билан ва ҳоказо) маҳсулот тайёрлашда маълум техник қийинчиликлар яратади, бироқ таранг пластикликка эга бўлади, улар одатда, юмшоқ, тинч тусларга бўялади. Улардан босиқ, бироз «юмшатилган» ёки қатъий аниқ шакллар (костюмлар, кўйлаклар, кўйлак-палтолар ва ҳоказо) яхши «ясалади».

Шундай қилиб, костюм шаклининг пластик хусусиятлари ҳақида гапирганда (унинг геометрик аниқлиги ёки юмшоқлиги, оваллиги ёки нотекислиги ва ҳоказо), биз материалларнинг маълум хусусиятлари ва шакл характери ўртасида тўғри боғланиш мавжуд. Бу демакки, умуман маълум геометрик турдаги шакл яратиш зарур бўлса, газламалар улкан турли-туманлигидан маълум конструктив ечими билан бу шакл доимийлигини таъминлай олувчиларинигина танлаш керак.





Download 8,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish