Шакл яхлитлиги унинг ҳамма қисмлари ва элементларининг ўзаро бўйсуниши натижасида юзага келади. Шакл алоҳида ҳажмларининг аниқ визуал муносабатлари (контраст ёки нюанс), материалларнинг турли фактура ва пластик хусусиятлари, ранг муносабатларини ўрнатиш, кейин пропорциялаш воситалари орқали таққосланувчи катталикларда уйғун муносабатларга эришиш бир томондан бу катталикларнинг ўзаро бўйсунишини олиб келади, бошқа томондан бу ишларнинг ҳаммаси маҳсулот вазифаси билан аниқланувчи асосий нарсани намоён қилиш вазифасига қаратилади.
Шундай қилиб, шакл қисмлари ва элементларининг ўзаро бўйсунганлиги бутун бажарилган иш натижасида эришилган шакл хусусиятидир.
Шакл яхлитлиги ва унинг элементларининг ўзаро бўйсунганлиги ўзаро сабаб ва оқибат каби боғланган.
Статиклик ва динамиклик
Костюм шакли статиклиги – бу шаклнинг бутун тузилиши, геометрик асоснинг ўзида тинч, барқарорлик, ўзгармас ҳолатини ажратиб ифодаланиши. Квадрат, айланага яқин костюм шакли статик. Композиция барча элементларини ўз ўқига нисбатан аниқ жойлаштирувчи симметрия бирон ҳаракатга йўл қўймайдиган қаттиқ тартибни таъминлайди. Бунга элементларнинг ҳам улар орасидаги масофанинг ҳам бир хил такрорланишига асосланган метрик қатор ёрдам беради.
Динамиклик статикликка қарама-қарши ҳолат. У ҳаёт, ривожланишни ифодалайди. Динамик композиция негизида «олтин кесилиш» жонли пропорциялари ва унга яқин оддий ҳамда самарасиз нисбатлар ётади. Улар ритмик ўлчам, костюм шаклининг динамик қисмларга ажралиши, ранг ва материаллар фактурасининг нисбатларига бош бўлади.
Шакл қисмлари ва элементларининг фазовий ташкил этилиши симметрия орқали амалга оширилади. Бу ерда контрастлар ва нюанслар ёнма-ён мавжуд бўлади. Ҳар қандай ривожланиш фаол ҳаракат ва нисбий тинчлик ҳолатлари билан тавсифланади.
Композиция ҳам муаллиф ғоявий йўналганлигидан энг умумий қонуниятларни акс этувчи тизим сифатида ўз воситалари билан у ёки бу ҳаёт намоёнлигини таъкидлайди. Кишининг бу ички фаоллиги костюм композицион ечимида ўз аксини топади. Костюмнинг шакл барча хусусиятлари бўйича абсолют статиклиги ғайрибатиий ҳолат.
Костюм, одатда, динамик бошланишларнинг ўзаро сингишида тузилади: асимметрия симметрик композицияда намоён бўлади, метрик қатор костюм композициясининг энг содда элементлари ҳақида гап кетганда ҳаракат қилади (тугмаларни жойлаштириш ва тахламалар ҳосил қилиш), кўпинча даврий ритм ва ритмий тартибдан фойдаланилади, костюмда динамик пропорциялар афзал кўрилади. Композициянинг кучли воситаси ранг ҳам киши берилганларига ўзининг нюанс ва контраст нисбати билан кўп ҳолларда костюмнинг уйғун яхлит шаклида динамик асосни таъкидлаб кўрсатишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |