2.8. Материал фактураси, газлама расми
Газлама расмлари турли-туманлигини геометрик, ўсимлик, ҳайвон ва аралаш характердаги расмлар билан кўрсатиш мумкин бўлиб, бунда геометрик расмлар алоҳида ўрин тутади.
Геометрик характердаги расм соф геометрик ёки кучли геометриклаштирилган шакллардан ясалади. Уларга классик расмлар (нўхат, йўл, катакча ва уларнинг вариантлари) киради. Геометрик шакл ва йўлларнинг мумкин бўлган барча уйғунликлари фойдаланилади.
Ўсимлик характеридаги расм ўсимлик дунёсининг тасвирий ва услублаштирилган шаклларидан иборат бўлади.
Тўқимачилик расмида ҳайвонлар тасвири кўпинча кучли услублаштирилган ечимда бўлади – кўпинча чизиқлар ёки текисликлар нақшли ечимлар ёки мултипликацион юмшоқ ҳазил сифатигача етказилади.
Бундай газламаларда аралаш мотивдаги расмлар кенг қўлланади. Композициянинг «лоскут» ечими ўсимлик ва геометрик мотивлар уйғунлигида тузилади.
Мавзуий расмлар сувенир бош ва тикувчилик рўмолларида яққолроқ намоён бўлади.
Газламада бажарилган расм аниқ нақш мотивларнинг кўп ёки кам сонидан иборат бўлиши мумкин, улар миқдори турли-туман. Газламада такрорланувчи (рапортда) расм ўлчами эса ишлаб чиқариш шароитлари (босмалаш валининг кенглиги, босмалаш элаги юзаси ва ҳоказо)дан боғлиқ бўлади. Газлама купон расмга (рапорт газлама кенглигига тенг) эга бўлиши мумкин, бундай газламалар, одатда, тантанали ёки ёзги (дам олиш) учун мўлжалланган бўлади.
Кийим турли турларини моделлаштиришда газлама расмларини танлашга жиддий қараш, унинг характери ва хусусиятлари жинс ёш белгига қараб кийим тақсимланишига кўра, функционал вазифаси, мавсум ва кийимни тайёрлаш характерига жиҳатларидан ҳисобга олиш лозим.
Болалар кийими учун газламалар ҳар доим композиция алоҳида аниқлиги, мураккаб бўлмаган, кулгили расмларнинг осон ўқилиши ва ранг софлиги билан ажралиб туради.
Кекса ёшли кишилар учун газламалар паст тусларда, нақшли мотив майда ёки ўртача катталикдаги расмлар билан бажарилади. Бироқ бу одатлардан тез-тез чекинадилар. Бундай газламалар кўпинча ёшлар замонавий костюмида модали оҳангга эга бўлади. Кекса одамлар эса вазифасига кўра кўпроқ очиқ тусдаги етарлича контраст нақшли шакл ишланмали газламалардан фойдаланишади. Бундай газламалардан кийимлар «ёшартиради» ва фигура контуридан эътиборни узоқлаштиради.
Кийимлар тайёрлашдаги газламалардан фойдаланишдаги ҳозирги эркинликка қарамай таъкидлаш мумкинки, эркаклар учун сорочкалар ишлаб чиқаришда афзаллик нақшли мотив майда ёки ўрта катталикдаги расмли, босиқ колоритда геометрик ёки кучли услублаштирилган характердаги ёки етакчи мураккаб ранг услуб оҳангида ёки соф ранглар нисбатида ҳал этилган аралашликдаги газламаларга берилади.
Кийимларнинг амалий фаолияти жамоада ўтади. Жамоа иши шароитлари маълум даражада костюмнинг характерини ҳам, у учун газлама танлашни ҳам маълум даражада аниқлайди. Иш учун костюм ўз жиҳозлари, рангли ечимга эга маълум хонада яқин масофада қабул қилинади. Кийим (кўйлаклар, блузкалар, юбкалар, сарафанлар, эркаклар сорочкалари ва ҳоказо) майда ёки ўртача расмли анча контраст рангли газламалардан яратилиши мумкин. Газламанинг йирик расми юмшоқ колорит ёки нақшли шакл элементларини «нозик» ишланишини талаб этади. Бу принципларда кундалик кийимнинг ҳал этилиши нафақат индивидуал костюм яратишга, балки кишилар жамоасини маълум яхлитликда қабул қилишга имкон беради.
Форма кийимини моделлаштиришда маълум даражада индивидуалликнинг намоён бўлиш имконияти маълум даражада тораяди, бироқ бундай костюм яхлит меҳнат жамоасини атроф-муҳитда кўпроқ ифодалироқ намоён этади.
Байрамона ва турли дам олиш турлари учун костюмларда жуда кенг расмлар қамрови бўлган газламалардан фойдаланилади.
Кийимларнинг мавсумларга кўра бўлиниши газлама расмларини танлашда ҳам акс этади. Йил фаслининг совуқ вақти учун кийимни (кузги-қишки давр) илиқ, тўйинган тусли геометрик абстракт ва услублаштирилган расмли газламалардан бажариш афзалроқ, иссиқ палто ва курткалар учун плаш гуруҳ газламалари совуқ, ёстиқ тусларида бажарилади.
Иссиқ йил фасли (баҳорги-ёзги давр) кийими учун тасвирий характердаги енгил ўсимлик расмли ўткир контраст ранглар ёки очиқ соф тусли газламалар кўпроқ тўғри келади.
Газлама расмини танлашга кийимни тайёрлаш учун муҳим таъсир этади. Индивидуал буюртмалар бўйича кийим тайёрлашда расмларнинг бир йўналишлиги ёки нақш мотиви катталиги каби хусусиятлар майда расмли газламадагидан кўра газлама сарфи кўплигини ҳисобга олмаганда алоҳида қийинчилик туғдирмайди (лекалолараро чиқиндилар бичиш деталларида расмни мослаштиришда ошади). Кийимни оммавий ишлаб чиқаришда расмнинг бундай хусусиятлари умуман тўғри келмайди. Улар газлама сарфланишини оширади, бу маҳсулот номувофиқлигига олиб келади.
Шундай қилиб, газлама расмини танлаш қатор омиллар билан шартланади: кийимнинг ёш жинс белгиси, мавсум, функционал вазифаси ва тайёрлаш усули бўйича мўлжалланиши. Бу омилларни маҳсулотни оммавий ишлаб чиқаришда ҳисобга олиш жуда зарур.
Фактура – газлама тузилишининг ташқи намоён бўлишидир. Маълум фактура таъсирларига иплар шакли ҳосил қилишдан бошлаб газлама ҳосил бўлиши бутун жараёни натижасида эришилади. Фактура катталиги ва унинг газлама юзаси бирлигига элементлари миқдорига кўра газламалар ифодалилиги турлича бўлган юзага эга.
Газлама фактурасини ифодалашда чекка чегаралар бу юза бирлигига бу элементларнинг катта бўлмаган миқдоридаги жуда йирик элемент, шунда газлама бўртма чокли каби қабул қилинади (бўртма чокли бархат); элемент жуда майда, элементлар миқдори бунда шунчалик каттаки, газлама деярли силлиқ каби қабул қилинади (креп ўрилишли газламалар).
Газлама юзаси характери бўйича газламаларни силлиқ, дағир-дуғир, буклирланган, бўртма чоклиларга ажратиш мумкин. Ҳар бир гуруҳ ичида ўралиш тури, иплар шаклланиш характери, тола турига кўра ўз бўлинишлари бўлади: силлиқ - ялтироқ (тенг акс этувчи), ялтироқ (йўналтирилган акс эттирилишли), нурсиз (тарқоқ акс эттирилишли), майда ва ўрта заррачали дағирлик, буклирланган – ўртача ва йирик заррали, бўртма чокли – расмли, йўл-йўл.
Шундай қилиб, газлама рассом-моделер учун икки муҳим тавсифларга эга – аниқ пластик ва фактура хусусиятлари. Амалиётдаги бу кийим тайёрлаш газламалари тавсифлари белгидек бўлиб қолган. Улардан бирини қабул қилиниши бошқаси тўғрисида ва умуман газлама тўғрисида тасаввурни чақиради.
Костюм ташкил этилишида технологик ва пластик хусусиятлар, фактура, ранг ва расми бўйича турли газламалардан фойдаланилади (газламалар ва трикотаж, плёнкали ва нотўқима материаллар ва бошқалар). Улар костюмнинг умуман вазифаси ва унинг ҳар бир алоҳида қисмидан келиб чиққан ҳолда танланади. Бу доираларда контраст қўлишишлар ҳам, ва албатта, жуда яқин фактурали газламалар танланиши табиий.
Шаклнинг фактура ва пластик хусусиятлари, унинг конфигурацияси яхлит шаклни қабул қилинишида иллюзиялар пайдо бўлишига таъсир этади ва шу сабабли ўрта стандарт ўлчамлардан оғган фигурага кийимни лойиҳалашда яхшилаб ҳисобга олиниши керак.
Шаклнинг кейинги жуда муҳим хусусияти – бу ранг. Маҳсулотни тайёрлашда газлама ажралмас тавсифи сифатида ранг маҳсулот хусусиятига, баъзан эса унинг тимсолий тавсифига айланади. Биз «қизил сарафан», «бинафша ранг берет» ва ҳоказо сўзларни ҳар бир предмет ўз аниқловчисига эга бўлган оддий сўз бирикмасидек қабул қилмаймиз. Бу сўз бирикмалари мустаҳкам тимсолларга айланиб қолган.
Киши тасаввурида ранг – объектнинг энг ҳажмли, ифодали тавсифи. Турли шароитларда бир рангнинг ўзи киши индивидуаллигини акс эттира олади ва халқда бир давр давомида тимсолий маъно касб этиши мумкин (қора ранг – фуқаролар аза ранги. Бугунги кунда ёш келишган қизлар ўз ташқи имкониятларини қора ранг билан ажратиб туришини яхши кўришади).
Кийимнинг жинс ёш белгиси, функционал вазифаси, касбий тегишлилигига кўра мўлжалланишини аниқловчи тавсиф сифатида рангга нисбатан анъанавий муносабатлар мавжуд.
Масалан, ёстиқ тусларининг нозик тигиқлиги гўдак ёшидагилар кийимини тавсифлайди, тўқ рангларнинг жарангдор фаолилиги – мактабгача ёшдаги болалар кийимини тавсифлайди. Ўсмирлар костюм рангининг мода таклифларини кузатиб боришади, бироқ кўпинча уларнинг шаклланиб бораётган дунёқарашидаги максимализмига, жўшқин энергияси ва спорт билан қизиқишига мос келувчи, контрастларни афзал кўришади. Ўрта ёшлилар мода таклифларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишади ва кўпинча мураккаб рангларнинг чуқур жиддий тусларини афзал кўришади.
Кийимга нисбатан функционал ёндошув унинг ранг тузилишини аниқлайди. Кийимнинг кундалик ва тантанали, остки кийим ва устки кийимларга мавжуд бўлиниши бугунги кундаги моданинг кучли таъсирига қарамай таққослашда ранг ечимида барибир принципиал фарқланишга эга.
Ранг костюм хусусияти сифатида кўп омилларга ва энг аввало костюм вазифасига боғлиқ бўлган мураккаб ҳодиса.
Костюм шакли билан боғлиқ ҳолда у катта маълумот ҳажмига эга ва маълум маънода белги функциясини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |