2.11. Костюм шаклининг пластик ташкил этилиши
Костюм турли элементлари, шу жумладан унинг шаклининг алоҳида қисмларининг ритмик ташкил этилиши маълум даражада бутун костюмнинг шакл пластикаси характерини аниқлайди.
Костюм пластикаси остида унинг шакли бир йўналишдан бошқасига аста-секин ўтиши тушунилади.
Костюм шакли унинг юзаси «ҳаракати» йўналишининг бу юзага тегишли йўл йўналиши ўзгариши бўйича кузатиш қулай. Костюмда бу конструктив йўллар бўлиши мумкин (борт чети, виточкалар чизиғи, бўртма чок чизиғи). Бунда чизиқ ва юзани шакл ривожланишининг бир йўналишида қараш керак. Ва аксинча, чизиқлар ҳаракати кузатилса, ҳаракат, ривожланишнинг бу характери у жойлашган юзага ҳам хос бўлишини таъкидлаш мумкин.
Чизиқлар турли-туманлигини уларнинг чизилишига кўра уч гуруҳга ажратиш мумкин: қиялик радиуси тўғри, доимийли эгрилар (айланаси ва улар чизиғи – ёйлар) ва ўзгарувчили эгрилар (парабола ва спиралли).
Тўғри чизиқлар ва ёйлар бир текис, тинч ҳаракатни ифодалайди, чунки бу ҳаракат негизида метрик такрорланиш ётади.
Эгрилик ўзгарувчи радиусли чизиқлар (параболалар, спираллар) динамик, улар тезлашган ёки секинлашган ҳаракатни ифодалайди, чунки улар негизида ритмик такрорланиш ётади (ритмик такрорланиш ўз навбатида олдинги ва кейинги катталикнинг пропорционал нисбатига асосланган).
Ҳар қандай мураккаб эгри кўрсатилган уч гуруҳдан бирининг чизиқларига мос келувчи бўлаклардан иборат бўлади.
Костюм силуэти чизгилари анча-мунча мураккаб чизиқдан иборат. Силуэт чизиғи алоҳида қисмлари шакл ҳосил қилувчи бўлиши мумкин. Масалан, 19 аср ўртаси костюмининг муҳим қисми цилиндр бўлган. Унинг шакли вертикал тўғри чизиқ бўлаги билан тавсифланади, унинг ўзи шакл ҳосил қилувчи чизиқ бўлади. 18 аср иккинчи ярми аёллар костюмида пане билан тутиб турилувчи юбкаларда (обручлардаги остки юбка) парабола шакл ҳосил қилувчи чизиқ бўлган. Шундай қилиб, кийимнинг шакл ҳосил қилувчи чизиқларининг ритмик асоси унинг пластик ташкил этилиши ва шаклининг характерини аниқлайди.
Маҳсулот шаклининг пластик ташкил этилиши рассом томонидан эскизлаш босқичидаёқ амалга оширилади. Эскизда шакл пластик ривожланиш характери (юзанинг шакл бир қисмидан бошқасига «оқиб ўтиш» характери) кўриб чиқилади, ҳар бир чизиқ характери уларнинг ўзаро ва шакл силуэт чизиқлари билан мослиги ишлаб чиқилади.
Костюм яратилишига касбий муносабат газлама пластик имкониятларини аниқлашга интилиши, уларни синаб кўришни кўзда тутади. Газлама хусусиятларини ажратиб кўрсатиш (алоҳида ҳолларда бунинг тескариси – газлама хусусиятларини яшириш, ёки ушбу газламани бошқа газлама хусусиятларини кўрсатишга мажбур этиш, масалан, макетлаштиришда). Шаклнинг пластик ишлаб чиқилиши нафақат конструкция билан, балки маҳсулотнинг технологик дастурини танлаши, жараённи бажаришдаги усулларнинг ўзи билан ҳам таъминланади.
Шакли барқарор газламалардан маҳсулотлар шакли скулптуралиги бичиқнинг ҳар бир деталининг нам-иссиқлик билан ишлов беришда шаклланиши, уларнинг ўзаро аниқ қўшилиши билан эришилади. Устки кийим шакллари скулптураликка эга. Шаклларнинг хуш кўринишга енгил, сирғалувчи, ипак газламалардан турли драпировкалар, бурмалар, ҳақлар ҳосил қилиш орқали эришиш мумкин. Ҳаракатланишда газламанинг фигурада эшилиши, унинг юзаси тўсилиши, драпировка тубида ёруғлик ва соя ўйнаши ялтираш таассуротини яратади.
Шундай қилиб, костюм шакли пластикаси ҳажмлар пропорцияси, шакл ҳосил қилувчи чизиқлар характери, шаклнинг конструктив ечими, унинг элементлари ритмик ташкилоти, маҳсулотнинг технологик ишлов берилиши ва газламанинг пластик хусусиятларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |