Кириш Кўп қаватли саноат бинолари ҳuақида умумий маълумотлар



Download 10,37 Mb.
bet1/8
Sana30.04.2022
Hajmi10,37 Mb.
#599083
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Курилиш конструкцияси қўлланма


Кириш


Кўп қаватли саноат бинолари ҳuақида умумий маълумотлар

Кўп қаватли саноат биноларида асосан вертикал технологик жараёнли ёки ўлчамлари ва оғирлиги нисбатан катта бўлмаган асбоб-ускунали ишлаб чиқариш корхоналари – кимё, озиқ-овқат саноати, асбобсозлик корхоналари ва шу кабилар жойлаштирилади. Бундай бинолар қаторига саноатнинг турли тармоқларининг маъмурий-маиший ва лаборатория корпуслари ҳам киради. Кўп қаватли саноат бинолари саноат бинолари умумий ҳажмининг тахминан 25%ини ташкил қилади. Охирги йилларда бундай кўрсаткичнинг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.


Бу биноларнинг баландлиги технологик жараён талабларидан келиб чиқиб, одатда 3...7 қаватли қилиб лойиҳаланади. Унификациялаш талабларидан келиб чиқиб бино қаватининг баландлиги 1,2 м га каррали қилиб қабул қилинади. Бинонинг эни одатда 12...60 м ни ташкил қилади.
Бундай бинолар кўпинча темир-бетон каркасли бўлиб, унда барча юклар каркасга узатилади. Каркас бинонинг мустаҳкамлиги ва устуворлиги таъминланади. Каркаснинг таркибига қуйидаги асосий элементлар: темир-бетон устуналар, ригеллар, диафрагма ва боғловчилар кўринишидаги вертикал бикрлик элементлари, ораёпма ва ёпма плиталар киради.


2. Сейсмик ҳудудларда қурилувчи кўп қаватли саноат биноларининг ҳажмий – режалаштириш ва конструктив ечимлари

Сейсмик ҳудудлар учун кўп қаватли саноат бинолари ромли схема бўйича юк кўтарувчи каркасли қилиб лойиҳаланади.


Бинонинг каркаси тугунлари бикр бўлган кўндаланг ва бўйлама ромлардан иборат деб қабул қилинади. Кўндаланг ромларнинг устунлари ва ригеллари йиғма, бўйлама ромнинг ригеллари эса яхлит қуйма тарзда лойиҳаланади. Кўп қаватли саноат биносининг қаватлараро ораёпмасининг монтаж схемаси 1-расмда, фасади, кўндаланг ва бўйлама қирқимлари эса 2 ва 3-расмларда келтирилган.
Ҳисобий сейсмиклиги 7 ва 8 балли бинолар учун устунларнинг қуйидаги тўрлари қўлланилади:



1-расм. Кўп қаватли саноат биносининг тарҳи.





2-расм. Кўп қаватли саноат биносининг фасади.


а) 6х6 м ли устунлар тўри – қаватлараро ораёпмаларга 10, 15, 20 ва


25 кН/м2 га тенг бўлган асбоб-ускуналардан тушадиган меъёрий юклар учун;
б) 9х6 м ли устунлар тўри – қаватлараро ораёпмаларга 5, 10, 15 кН/м2 га тенг бўлган асбоб-ускуналардан тушадиган меъёрий юклар учун.

Яхлит қуйма ТБ бўйлама ригели




3-расм. Кўп қаватли саноат биносининг кўндаланг ва бўйлама қирқимлари.
Ҳисобий сейсмиклиги 9 балли бинолар учун қаватлараро ораёпмаларга асбоб-ускуналардан тушадиган меъёрий юклар 25 кН/м2 га тенг бўлганда фақат 6х6 м ли устунлар тўри қўлланилади (3-расм).
Биноларнинг конструкциялари 2 хил турдаги қаватлараро ораёпмали қилиб лойиҳаланади (4-расм):
I тур – ораёпма плиталар ригелларнинг токчасига таянувчи;
II тур – ораёпма плиталар ригелларнинг устига таянувчи.
I тур ораёпмаларнинг асосий конструктив ечими ҳисобланади, II тур эса катта тўпланган юкларда ва технология бўйича осилиб турувчи асбоб-ускуналар ўрнатилиши лозим бўлган ҳолларда қўлланилади.
Ораёпмалар ва ёпмалар йиғма темир-бетон плиталардан лойиҳаланади. Улар ўзаро бикр диск хосил қилади. Дискнинг бикрлиги плиталарни йиғма ригелларга пайвандлаш ва плиталар оралиғининг синфи В15 дан паст бўлмаган бетон билан тўлдириш орқали таъминланади. Бунда плиталар оралиқларидаги чокларга ётқизиладиган бетон майда чақиқ тош ёки шағалли бўлиши ва бетонни ётқизганда вибратордан фойдаланиш талаб этилади.
Яхлит қуйма темир-бетонли бўйлама ригелларга туташган плиталар 4та бурчаклари бўйича, ундан кейинги плиталари эса 3та бурчаклари бўйича (плиталар ригелларнинг устига таянганда) ёки 2та бурчаклари бўйича (плиталар ригелларнинг токчаларига таянгада) пайвандланади, ўртадаги плита ҳар бир ячейкада пайвандланмасдан ўрнатилиши мумкин (1-расм).
Бинонинг ҳисобий сейсмиклиги 9 балл бўлганда йиғма плиталарнинг бўйлама қовурғаларида бетон парчинлар (шпонкалар) ҳосил қилиниши учун чуқурча кўзда тутилган бўлади.
Бино қаватларининг баландлиги сифатида унинг бир қаватининг полидан кейинги қаватининг полигача бўлган масофа қабул қилинади ва улар қуйидаги қийматларга эга бўлиши мумкинлиги кўзда тутилади: 3,6; 4,2; 4,8; 5,4 ва 6 м ва фақат биринчи қават учун -7,2 м. Полнинг қалинлиги 100 мм. Томнинг конструкцияси ясси. Ораёпмаларнинг сони 2, 3 ва ундан ортиқ, бинонинг баландлиги устунлар тўри 6х6 м бўлганда 3, 4 ва 5 қаватли, устунлар тўри 9х6 м бўлганда эса бинонинг баландлиги 4 қаватли бўлиши мумкин.
Четки қатор устунлари ва ташқи деворлар бўйлама режалаштириш ўқларига боғланиши, ҳамда ён томон деворларининг режалаштириш ўқларига боғланиши “нолли”. Ён томон устунлари ва антисейсмик чоклар олдидаги устунларнинг геометрик ўқлари кўндаланг режалаштириш ўқларидан 500 мм га сурилган бўлади.

а) I тур; б) II тур

4-расм. Қаватлараро ёпмаларнинг турлари.


Антисейсмик чокларга эга бўлмаган биноларнинг максимал эни ва узунлиги 60 м дан ошмаслиги рухсат этилади.
Бинонинг кўндаланг йўналишдаги устуворлиги кўндаланг темир-бетон ромлар билан, бўйлама йўналишдаги устуворлиги эса – бўйлама ромлар билан таъминланади. Ромларнинг тугунлари бикр ҳисобланади. Каркасларнинг кўндаланг роми йиғма темир-бетон устунлар ва ригеллардан иборат бўлади, кўндаланг роми эса уларнинг консолларига ўрнатилувчи йиғма темир-бетон устунлар ва устунларнинг бўйлама ўқлари бўйича плиталарнинг ўрнини босувчи бўйлама яхлит қуйма ригеллардан ташкил топади.
Деворлар устунларга осма тарзда ўрнатиладиган панелли қилиб, бинонинг бутун периметри бўйича тасмасимон деразали шаклда лойиҳаланади.



а) кўндаланг роми; б) бўйлама роми


5-расм. Кўп қаватли саноат биносининг ромлари.





Download 10,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish