4.1. Кўндаланг ромга таъсир этувчи юкларни аниқлаш.
Бинонинг ёпма ва ораёпмага тушувчи вертикал юкларнинг ҳисоби
3-жадвалда келтирилган.
3-жадвал
Бинонинг ёпмаси ва ораёпмасига таъсир қилувчи юкларни йиғиш
Юк тури
|
Меъёрий юк,
кН/м2
|
Юк бўйича ишончлилик коэффициенти
|
Ҳисобий юк,
кН/м2
|
Ёпма учун
|
Доимий юк (g1) (хусусий оғирлик):
- том қопламаси конструкцияларининг оғирлиги
- темир-бетон ёпма оғирлиги
|
2
2.95
|
1.2
1.1
|
2.4
3.245
|
Жами g1:
|
4.95
|
-
|
5.645
|
Қисқа муддатли юк:
- қорга оид юк
|
0.5
|
1.4
|
0.7
|
Жами Р2:
|
5.45
|
-
|
6.345
|
Ҳаммаси бўлиб ёпмага тушган юк
|
|
|
|
Ораёпма учун
|
Доимий юк g2:
- пол ва пардадевор оғирлиги
- темир-бетон ораёпманинг оғирлиги
|
0.95
2.95
|
1.1
1.1
|
1.045
3.245
|
Жами g2:
|
3.9
|
-
|
4.29
|
Вақтинчалик юк:
- узоқ муддатли юк (муқим асбоб-ускуналардан) Р1
- қисқа муддатли юк Р3
|
10.5
2.8
|
1.05
1.2
|
11.025
3.36
|
Жами:
|
13.3
|
-
|
14.385
|
Ҳаммаси бўлиб ораёпмага тушувчи юк:
|
17.2
|
-
|
18.675
|
- 1 м2 тўсувчи деворнинг хусусий оғирлигидан
- 1 м2 ойнанинг хусусий оғирлигидан
|
3.6
0.4
|
1.1
1.1
|
3.96
0.44
|
Юк бўйича ишончли коэффициентининг миқдори 3-жадвал бўйича қабул қилинган.
Ёпма ригелининг 1 м узунлигига тушувчи тўлиқ ҳисобий юк:
бу ерда В=6 м (юк майдонининг эни)
Ораёпма ригелининг 1 м узунлигига тушувчи тўлиқ ҳисобий юк:
Бино каркаси кўндаланг ромининг статик ҳисобини енгиллаштириш мақсадида ригелнинг ҳисобий схемаси сифатида текис таралган куч билан юкланган бир оралиқли, иккала томонидан қистириб маҳкамланган тўсин қабул қилинади (15, 16-расмлар).
15-расм. Ёпма ригелнинг ҳисоблаш схемаси.
Ёпма ригели учун:
16-расм. Ораёпма ригелнинг ҳисоблаш схемаси.
Ораёпма ригели учун:
Бино каркасининг кўндаланг ромини статик ҳисоблаш натижалари 17-расмда келтирилган.
17-расм. Кўндаланг ром элементларидаги “М” ва “Q” эпюралари.
Устунларга тушувчи бўйлама кучни аниқлаш.
Ўрта қатордаги устунлар учун:
Четки қатордаги устунлар учун:
18-расм. Кўндаланг ром элементидаги бўйлама куч эпюраси.
Юқорида қурилган эпюралар бўйича ригелнинг таянчларига таъсир этувчи зўриқишлар аниқланади:
Ригел оралиғида эса:
Ригелни эластик тизим сифатида ҳисоблаш натижасида олинган зўриқишларнинг қайта тақсимланиши, ундаги пластик деформациялар мавжудлиги сабабли содир бўлади.
Статик ноаниқ бўлган темир-бетон конструкцияларда зўриқишларнинг қайта тақсимланишида асосий ўринни эгувчи моментнинг қайта тақсимланиши эгаллайди. Бунда қайта тақсимланишни эътоборга олганда қуйидаги 2 та шарт бажарилиши лозим:
1. Ромнинг барча тугунларининг мувозанат ҳолати сақлаган бўлиши керак.
2. Оралиқ ва таянч моментлари йиғиндисининг ярми ўртасидаги алгебраик фарқ “балкага оид момент” қийматига тенг бўлиши лозим.
Шуни таъкидлаш керакки, зўриқишларнинг қайта тақсимланиши муайян чегарагача давом этади. Бунда чўзилишга ишловчи арматура миқдори эластик тизимларнинг ҳисобидан келиб чиққани учун рухсат этилган қийматдан 30% дан кўп камаймаслиги керак.
Қайта тақсимланишни эътиборга олганда эгувчи моментлар қуйидаги миқдорга тенг:
Устуннинг четки қирраларидаги эгувчи моментлар қиймати қуйидагига тенг бўлади:
Бу ерда, hкол=0,4 м – ригел қўлланиш йўналиши бўйича олинган устун кесимининг баландлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |