Кўрсатма: Агар мулоҳазалар сизга тўғри келмаса тасдиқлар қаторига инкор “-” белгисини, билдирилган мулоҳазалар сизга тўғри келса тасдиқлар қаторига “+” белгисини қўйинг.
Сўровнома матни
1.Мен жуда мулоқотчан инсонман, шунинг учун чиқишиб кетишим осон.
2.Истаган нарсамга эришгунимча сабрим чидамай интиқиб кетаман.
3.Мен ўхшашни истаган, ҳавас қиладиган инсонлар доимо мавжуд бўлган
4.Одамлар мени ҳиссиётли инсон деб ўйлашмайди.
5.Одобсиз фильмларни кўрганимда ўзимни йўқотиб қўяман.
6.Тушларимни камдан кам эслаб қоламан.
7.Атрофдагиларни бошқарадиган одамлар менга умуман ёқмайди
8.Баъзида деворга муштим билан қаттиқ зарба бергим келади.
9.Менга инсонларнинг кеккайиб гердайиб кетиши асабимни бузади.
10.Орзуларимнинг асосий марказида ўзим иштирок этаман
11.Мен ҳеч қачон йиғламайдиган инсонлар сирасига кираман.
12.Умумий ҳожатхонадан фойдаланишим зарур бўлиб қолса, ўзимни шунга мажбур қиламан
13.Баҳс жараёнида иккала томонга ҳам қулоқ тутишга тайёрман.
14.Менинг жаҳлимни чиқариш жуда осон.
15.Оломон ичида кимдир мени итарса мен ҳам уни итаришга тайёр тураман
16. Мендаги кўп жиҳатлар одамларга ёқади
17. Мен жаҳл қилиб асабимни бузишдан кўра, ҳамма нарсани охиригача ўйлаб кўришни афзал биламан.
18.Мен кўп касал бўламан.
19.Мен инсон чеҳраларини яхши эслаб қола олмайман.
20.Мени туртиб ўтишганда ўз жонимга суиқасд қилиш ҳақидаги фикрлар уйғонади.
21.Одобсиз гап эшитсам уялиб кетаман.
22.Мен доим нарсаларнинг яхши тарафини кўраман.
23.Мен жаҳлдор одамларни ёмон кўраман.
24.Менга тегишли бўлган нарсадан айрилишим жуда қийин.
25.Мен исмларни қийинчилик билан эслаб қоламан.
26.Менда ҳаддан зиёд импульсивлик мавжуд.
27.Мақсадга йиғи-сиғи билан эришадиган одамлар нафратимни уйғотади.
28.Мен бидъат ва хурофотлардан холиман.
29.Инсонлар менинг мафтункорлигим ҳақида гапиришлари мен учун жуда зарур.
30.Агар мен саёҳатга йўл олсам ҳар бир деталга аҳамият бераман.
31.Баъзида атом бомбаси бутун дунёни портлатиб юборишини истаб қоламан.
32.Порнаграфия-ёқимсиз нарса.
33.Нимадандир жаҳлим чиқса кўп ейишни бошлайман.
34.Одамлар ҳеч қачон жонимга тегмайди.
35.Ёшлигимдаги кўп ҳодисаларни эслай олмайман.
36.Таътилга чиқсам ишни ҳам бирга оламан.
37.Ўз фантазияларимда буюк ишларни амалга ошираман.
38.Кўп ҳолларда одамлар ниҳоятда эгоист бўлганликлар учун нафратимни қўзғатадилар.
39.Сирпанчиқ нарсага тегиниш менга ёқмайди.
40.Агар кимдир менинг жонимга тегса ўша одамга бу ҳақда айтмайман, лекин бошқа одамга норозилигимни намоён қиламан.
41.Эҳтиёт бўлмасангиз одамлар бошингизни айлантириб қўйишади.
42.Инсонлардаги салбий хусусиятларни кўра олиш учун менга кўп вақт керак бўлади.
43.Қандайдир фожиеа ҳақида эшитсам ҳечам ҳаяжонланмайман.
44.Баҳсда бошқа одамга нисбатан мантиқан тўғрироқ фикрлайман
45.мен мақтовларсиз тура олмайман
46.Инсонфсизлик яхши эмас.
47.Машина ҳайдаётганимда бошқа машинани уриб юбориш истаги ҳам пайдо бўлиб туради.
48.Мен нимадир қила олмасам жаҳлим чиқади
49.Қонга беланган одам мени хавотирга солмайди.
50.Менга аҳамият беришса, кайфиятим бузилади ва бу менга ёқмайди
51.Одамлар ишонувчан эканлигим ҳақида кўп айтишади.
52.Мен камчиликларимни яширадиган кийимлар кияман
53.Мен одобга тўғри келмайдиган сўзларни ишлата олмайман.
54.Менимча мен одамлар билан кўп баҳслашаман.
55.Инсонларнинг сохталиги менга ёқмайди.
56.Одамлар мени меҳрсиз инсон дейишади.
57.Билишимча менинг маънавий даражам бошқаларникидан анча юқори
58.Агар қандайдир ишни бажара олмасам йиғлаб юбораман
59.Мен ҳиссиёиларимни изҳор эта олмайман.
60.Кимдир мени итараса аччиғим чиқиб кетади.
61.Менга ёқмаган нарсаларни калламдан чиқариб ташлайман
62.Мен камдан кам боғланиб қоламан
63.Мен эътибор марказида бўлишга интиладиган одамларни умуман ёқтирмайман
64.Мен кўп нарсаларни йиғаман
65.Қизиққан соҳамда муваффақиятга эришиш учун бошқалардан кўра, кўпроқ меҳнат қиламан
66.Ёш боланинг йиғисидан безовта бўлмайман.
67.Шунақа жаҳлим чиқадики, атрофдаги ҳамма нарсаларни барбод қилиб юборгим келади.
68.Мен доим оптимистман
69.Мен кўп алдайман
70.Мен кўпроқ фаолиятга боғланиб қолганимдан унинг атрофида кечаётган муносабатларга эътибор бермайман
71.Инсонларнинг кўпчилигини характери жуда оғир.
72.Жинсий саҳналар кўп фильмлар ҳеч қачон тушмасдим.
73.Одамларга ишониб бўлмаслиги аччиғимни келтиради.
74.Яхши таассурот қолдириш учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан.
75.Баъзи хатти-ҳаракатларимни эслай олмайман
76.Зўрлаш мавжуд бўлган кинокартиналарни кўришга бардош қила олмайман.
77.Дунёдаги вазият кўпчилик ўйлагандан кўра, яхшироқ
78.Омадсизликка дуч келган бўлсам ёмон кайфиятимни яшира олмайман
79.Одамларнинг пляж кийимлари ахлоқ нормаларига тўғри келмайди.
80.Ҳиссиётларим устимдан ҳукмронлик қилишига йўл қўймайман
81.Мен ҳар доим бўлиши мумкин бўлган энг ёмон нарсага тайёр тураман
82.Мен шунчалик яхши яшайманки, ҳамманинг менга ҳаваси келади.
83.Мени шунчалик жаҳлим чиққанидан, ўзимга шикаст етказганман
84.Маънавияти паст одамларга дуч келсам нафратланиб кетаман.
85.Мен дастлабки, мактаб йилларим ҳақида ҳеч нарсани эслай олмайман.
86.Жахлим чиқса ўзимни болалардек тутаман
87.Мен ўз хиссиётларимдан кўра,ўйларим тўгрисида гапиришни хуш кўраман.
88.Менга ҳеч бир ишимни охирига етказмагандек туйилади.
89.Шавқатсизликлар хақида эшитсам мени бу хавотирга солмайди.
90.Менинг оиламда ҳеқ қачон бир-бирларига қарши чиқишмайди.
91.Мен одамларга кўп бақираман.
92.Мен ўз мақсадига эришиш учун одамларни ҳам топтаб ўтадиганларни ёмон кўраман.
93.Жахлим чиқса кўп ичаман.
94.Менда кўпчиликка қараганда муаммоларим камроқ.
95.Нимадир жахлимни чиқарса, одатдагидан кўп ухлайман.
96.Муваффақиятга эришиш учун ёлғон гапирадиган инсонлардан нафратланаман.
97.Мен ахлоқсиз сўзлардан кўп фойдаланаман.