Кичик мактаб ёшидаги болалар тафаккурини ўрганиш методикаси


Мулоқотчиликнинг умумий даражасини аниқлаш сўровномаси



Download 12,08 Mb.
bet9/28
Sana22.06.2022
Hajmi12,08 Mb.
#692276
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28
Bog'liq
Metodikalar jamlanmasi

Мулоқотчиликнинг умумий даражасини аниқлаш сўровномаси
Мазкур сўровнома В.Ф.Ряховский томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, мулоқатчанликнинг умумий даражасини аниқлаш мақсадида қўлланади.
Синалувчига кўрсатма: «Сизнинг эътиборингизга бир қатор оддий саволлар хавола этилади. Сиз уларга «ҳа», «йўқ» «баъзида» деб жавоб қайтаришингиз мумкин. Саволларга тез, кўп ўйламай жавоб беришингиз талаб этилади».
Саволлар
1. Сизни оддий ёки иш билан боғлиқ учрашув кутиб турибди. Учрашув вақтини кутиш сизни асабийлаштирадими?
2. Сизга бирор мажлис, анжуман ёки шу каби бошқа тадбирда нутқ сўзлаш, маърўза ўқиш, ахборот етказиш топширилса, бунда халоватингизни йўқотиб, бевосита бўлиб кўрасизми?

  1. Шифокор қабулига боришни касал зўрайиб кетгунча чўзиб юрадиган одатингиз борми?

  2. Сизни бошқа шаҳарга меҳнат сафарига жўнатишмоқда. Сиз авваллари ҳеч қачон бу шаҳарда бўлмагансиз. Сиз бор имкониятингизни ишга солиб, ушбу меҳнат сафаридан қутилиб қолишга уринасизми?

  3. Ўз кечинмалирингизни бировга у ким бўлишидан қатъий назар гапириб беришни ёқтирасизми?

  4. Кўчада нотаниш одам сизга илтимос билан (йўлни кўрсатиб юбориш, вақтни айтиб юбориш ва бошқа илтимослар) мурожаат қилиши жонингизга тегадими?

  5. Ҳар хил авлод вакиллари, ҳақиқатдан ҳам, бир – бирини тушуниши қийин, деб ўйлайсизми?

  6. Танишингиз бир неча ой аввал сиздан қарз олган бўлса, унга пулни қайтариш илтимоси билан мурожаат қилишга уяласизми?

  7. Ресторан ёки кафеда сизга сифатсиз таом келтирилди. Сиз индамай ликопчани жаҳл билан бир четга суриб қўясизми?

  8. Нотаниш одам билан ёлғиз қолганда, сиз суҳбатга киришмайсиз, ўзингиз гап бошламайсиз. Шундайми?

  9. Сиз борган жойда одамлар узун навбат ҳосил қилиб туришган бўлса (масалан, дўконда, кутубхонада, кассада) ниятингиздан қайтмай қатор охирига келиб турармидингиз?

  10. Низоли вазиятларни ҳал этиш билан шуғулланувчи бирор комиссия ишида қатнашиш сизни чўчитадими?

  11. Сиз санъат асарларига, бадиий асарларга баҳо беришда бошқаларнинг фикр – мулоҳазаларини эътиборга олмайсиз. Шундайми?

  12. Сиз яхши билган бирор масала бўйича биров аниқ хато гапираётган бўлса, бу одам билан бахслашмасдан индамай қўя қоласизми?

  13. Иш ёки ўқиш юзасидан биров муайян муаммони ҳал этишда ёрдам беришингизни илтимос қилганда, энсангиз қотадими?

  14. Фикрингизни оғзаки айтгандан кўра ёзма тарзда билдиришни маъқул кўрасизми?

Натижаларни баҳолаш
Ҳар бир «ҳа» деган жавоб учун 2 балл қўйилади.
Ҳар бир «баъзида» деган жавоб учун 1 балл қўйилади.
Ҳар бир «йўқ» деган жавоб учун 0 балл қўйилади.
Натижалар талқини.
30 – 32 балл. Мулоқотчанлик даражаси анча паст. Бу сиздаги жиддий муаммо. Чунки бундан аввало ўзингиз азият чекасиз. Бироқ яқинларингизга ҳам осон тутиб бўлмайди. Ҳамкорликдаги фаолиятни талаб қилувчи ишни сизга ишониб топшириб бўлмайди. Мулоқотчанроқ бўлишга, ўзингизни бошқаришга ҳаракат қилинг.
25 – 29 балл. Сиз ёлғизланишни яхши кўрасиз, шунинг учун дўстларингиз кам. Нотаниш одамлар билан танишиш, нотаниш жойларга бориш зарурати ҳаловатингизни бузади. Сиз ўзингизнинг бу хусусиятларингизни биласиз ва ўзингиздан норози ҳам бўласиз. Лекин фақат норозилик билан чекланманг – характерни ўзгартириш ўз қўлингизда. Эслаб кўринг: бирорта ишга қизиқиб кетганингизда анча мулоқотчанг бўлиб қоласиз-ку!
19 – 24 балл. Сиз маълум даражада мулоқотчансиз ва нотаниш вазиятда ўзингизни йўқотиб қўймайсиз. Янги муаммолар сизни қўрқитмайди, аммо нотаниш одамлар билан мулоқот қилишда анча эҳтиёткорсиз, бахс – мунозараларга бажонидил қўшилмайсиз. Баъзида гапларингизда заруратсиз киноя – кесатиқ кўпайиб кетади. Бироқ бу камчиликни тузатса бўлади.
14 – 18 балл. Сиз етарлича мулоқотчансиз, қизиқувчансиз, суҳбатдош қизиқ нарсалар ҳақида гапирганда, уни диққат билан тинглайсиз. Мулоқотда анча сабрлисиз, ўз нуқтаи назарингизни ҳиссиётга берилмай ҳимоя қиласиз. Нотаниш одамлар билан суҳбатлашишга тўғри келганда, безовта бўлмайсиз, айни пайтда шовқин сўрон давраларни ёқтирмайсиз, бировнинг бачкана қилиқлари ва кўп гапириши ғашингизга тегади.
9 – 13 балл. Сиз жуда мулоқотчансиз (баъзида меъёридан ортиқ), қизиқувчан, гапдонсиз, ҳар хил масалалар бўйича ўз фикрингизни билдиришни яхши кўрасиз, бу эса баъзида атрофдагиларни ғашига тегади. Нотаниш одамлар билан бажонидил танишасиз, одамларнинг диққат марказида бўлишни ёқтирасиз. Ҳеч кимнинг илтимосини ерда қолдирмайсиз, лекин берилган ҳамма ваъдаларни бажара олмаслигингиз мумкин. Баъзида жаҳл устида қаттиқ гапириб юборасиз, бироқ тезда жаҳлингиздан тушасиз. Жиддий муаммолар билан тўқнашганда сизга сабр – тоқат етишмайди. Аммо ҳохласангиз ҳеч қандай муаммо олдида таслим бўлмаслигингиз мумкин.
4 – 8 балл. Сиз жуда мулоқотчансиз, гапингиз ичингизга сиғмайди. Доим ҳамма воқеалардан хабардорсиз, ҳар хил бахс мунозара, тортишувларда қатнашишни хуш кўрасиз, лекин жиддий мавзулар сизни зериктириб юбориши мумкин. Бирор масала бўйича тўлиқ тасаввурга эга бўлмасанигз ҳам, бу масала юзасидан сўзга чиқишга доим тайёрсиз. Ҳамма жойда ўзингизни эркин ҳис этасиз, ҳар қандай ишга киришиб кетаверасиз, аммо ҳар доим ҳам уни охиригача етказмайсиз. Шунинг учун раҳбарият ва ҳамкасблар сизга бироз хавотир ва шубҳа билан қарайдилар. Бу хусусиятларингиз ҳақида бош қотириб кўринг.
3 ва ундан кам балл. Сизнинг мулоқотчанлик даражангиз меъёрдан ортиқ даражада юқори. Жуда сергапсиз, сизга алоқаси бўлмаган ишларга аралашаверасиз, ҳал этишга қурбингиз етмайдиган муаммоларни бартараф этишга киришаверасиз, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда ҳар хил низоларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиб қоласиз. Анча хафаланувчан, жазавага мойилсиз, жиддий ишни сизга топширмаган маъқул. Ўзингизнинг устингизда, характерингиз устида ишланг. Аввало ўзингизда сабр – тоқатни, вазминлик ва босиқликни тарбияланг, бошқаларга ҳурмат кўзи билан қарашни ўрганинг. Энг муҳими, ўз соғлигингиз ҳақида қайғуринг. Ишонинг бундай ҳаёт тарзининг оқибатлари жиддий бўлиши мумкин.
Методика манбаси: Рогов Е.И. Настольная книга практического психолога: Учеб.пособие: В 2 кн. – з – е изд. – М.: Гуманит.изд.центр ВЛАДОС, 2000. – Кн.2: Работа психолога со взрослыми. Коррекционные приёмы и упражнение. 52 – 55 бетлар.
Тейлорнинг безовталанишни аниклаш даражаси
методикаси
Т.А.Немчинов
Саволнома 50 та тасдикдан иборат. Фойдаланиш кулай булиши учун хар бир тасдик синалувчиларга алохида карточка тавсия килади. Тестлаштириш 15 — 30 минут давом этиши мумкин.
ТЕСТ МАТЕРИАЛЛАРИ
1.Мен одатда мутлако хотиржамман ва мени уз холатимдан чикариш анча кийин.
2.Менинг асабимни бузилганлиги бошка кишиларникига нисбатан хам кам эмас.
3.Менда баъзан ич котиши булади.
4.Баъзан бошим огриб туради.
5. Мен камдан кам чарчайман.
6.Мен доимо узимни бахтли хис киламан.
7. Мен узимга ишонаман.
8. Мен хеч качон кизармаганман.
9.Уз дустларим билан солиштирганда мен узимни
анча харакатчан хисоблайман.
10.Мен бошкалардек куп кизармайман
11.Менда камдан кам юрак хуружи булиб туради.
12.Одатда менинг кулим етарлича илик.
13.Мен бошкаларга караганда уятчан эмасман.
14.Менда узимга ишонч хисси етишмайди.
15.Вакти келиб хеч нарсага яроксиздек булиб коладигандек хис киламан.
16.Мен узимни бир жойга куя олмайдиган даражада бузовталаниш булади.
17.Менинг ошкозоним анча безовта килади
18.Менда олдимда турган кийинчиликларни сикиб чикариш рухи етишмайди
19.Мен бошкалардек узимни бахтли булишнмни хохлайман
20.Менга олдимда шундай бартараф этиш мумкин булмайдиган кийинчилик тургандек туюлади.
21.Мен купинча куркинчи тушлар кураман
22.Мен бирор нарса килмокчи булсам кулим титраётгандик булади
23.Менда хаддан ортик бехаловатлиман.
24.Мени имконли булган омадсизликлар безовта килади.
25.Мен хеч нарса такдид солмаслигини билсам хам кучли куркувни хис киламан
26.Мени ишга ёки топшириклар устида диккатимни туплашим кийин 27.Мен кучли зурикиш билан ишлайман.
28.Мен тез ховликиб коламан.
29.Дерли хар доим бирор киши ёки бирор нарсадан безовталанишни хис киламан
30.Мен хамма нарсага жиддий карашга мойилман
31.Мен тез — тез йиглаб тураман
32.Мен купинча огиз куриш ва чанкашдан кийналаман
33.Мени ойида бир маротаба ёки тез — тез ошкозоним безовта килади
34.Мен тез кизариб кетишимдан куркаман.
35.Мени бирор нарсага эътибор каратишим кийин
36.Менинг моддий жихатдан кийналганлигим хакида уйлайман.
37.Купинча мен бошкалар гапиришга журъат килмаган нарсалар хакида уйлайман
38.Менда безовталаниш уйкусизликка олиб келадиган холлар булади.
39.Вакти — вакти билан саросима тушишим, мени жунбушга келтирувчи куп терлашимга сабаб булади.
40.Хаттоки совук кунлари хам мен осонгина исийман
41. Ш ундай асабийлашиш буладики, мен ухлай олмай кийналаман .
42.Мен тез асабийлашадиган одамман
43.Вакти — вакти билан узимни фойдасиздек хис киламан
44.Шундай вактлар буладики жоним чикиб кетадигандек булади.
45.Мени бирор нарса безовта килса купинча узимни тутиб туришга харакат киламан
46.Бошка одамларга караганда узимни сезгир киламан.
47.Мен доимо очликни хис киламан.
48.Мен баъзан хеч нарсадан хеч нарсасиз асабийлашаман.
49.Мен учун хаёт гайри табиий кийиндек туюлади.
50.Кутиш доимо менинг асабимни бузади.
Тадкикот натижаларини бахолаш учун синалувчилардаги безовталаниш хакидаги маълумотлар куйидагича хисобланади:
«ха»- 14,15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 20, 27, 28,
29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44,
45, 46, 47, 48, 49, 50
«Йук» - 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10 11, 12, 13, 14 саволлар жавоблари мос келса 1 баллдан берилади.
Умумий балл: 40 — 50 баллар булса жуда юкори безовталаниш; 25 — 40 баллар — юкори безовталаниш; 15 — 25 баллар— уртача безовталаниш; 5—15 баллар, 0 —5 баллар — безовталанишнинг куйи даражасинии билдиради.



Download 12,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish