Кичик мактаб ёшидаги болалар тафаккурини ўрганиш методикаси



Download 12,08 Mb.
bet10/28
Sana22.06.2022
Hajmi12,08 Mb.
#692276
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
Metodikalar jamlanmasi

ХОЛЛАНД МЕТОДИКАСИ
Ушбу методика асосида америкалик психолог олим Я.Холланд таклифи бўйича одамлар ва кўпчилик касбларни шартли равишда 6 гуруҳга бўлиш мумкин (реалистик, ижтимоий, конвенциал (шартли), тадбиркор, артистик типлар). Бу методика асосида юқоридa қайд қилинган типларни қай бири қай даражада шахсда намоён бўлишини аниқлаш мумкин. Касбларнинг хусусияти шундаки, шахс психологиясида қайси бир йўналиш кўпроқ шаклланган бґлса, шу касб ўзига кўпроқ жалб қилади.
Методикани ўтказиш тартиби:
Методика саволномасини ўқувчиларга беришдан олдин, уларга қуйидаги кўрсатма берилади: «Қуйидаги жуфт-жуфт таклиф этилган - касблардан ўзингиз учун ҳар бир жуфтдан биттасини танланг ва «а» ёки «б» графалар ёнида «+» ёки «— » белгисини қўйинг.
Иккала касбдан биттасини танлаши шарт


а) қурувчи

б) лойиҳа тузувчи


а) электрон техник

б) санитария шифокори


а) токар (чилангар)

б) котиба


а) сураткаш

б) дўкон мудири


а) чизмакаш

б) дизайнер


а) файласуф

б) психиатр


а) тилшунос

б) адвокат


а) илмий журнал муҳаррири

б) бадиий журнал таржимони


а) педиатр

б) статист


а) спорт шифокори

б) фельетончи


а) нотариус

б) таъминотчи


а) пармаловчи

б) ҳажвий суръат солувчи рассом


а) сиёсий арбоб

б) ёзувчи


а) боғбон

б) метеоролог


а) автобус ҳайдовчи

б) фельдшер


а) электрон ускуналар муҳандиси

б) котиба


а) бўёқчи

б) ёғоч ёки метал бўйича рассом


а) биолог

б) кўз шифокори


а) телеоператор

б) режиссёр


а) гидролог

б) тафтишчи


а) зоолог

б) бош зоотехник


а) математик

б) меъмор


а) болалар хонаси нозири

б) ҳисобчи


а) ўқитувчи

б) касаба уюшмаси лидери


а) тарбиячи

б) кулол


а) иқтисодчи

б) бўлим мудири


а) корректор

б) танқидчи


а) хўжалик ишлари мудири

б) дирижер


а) радиооператор

б) физик ядрочи


а) созловчи

б) монтажчи


а) агроном

б) менежер


а) бичувчи

б) декаратор


а) археолог

б) эксперт


а) музей ходими

б) маслаҳатчи


а) олим

б) актер


а) логопед

б) стенографист


а) шифокор

б) дипломат


а) бош ҳисобчи

б) директор


а) шоир

б) руҳшунос

Методика натижаларини таҳлил қилиш учун ҳар бир ўқувчининг жавоб варақаси алоҳида ишлаб чиқилади. Бунинг учун 6 йўналиш бўйича берилган махсус калитдан фойдаланилади. Ҳар биp саволнинг жавоби калитда берилган натижа билан тўғри келса 1 балл қўшилади ва охирида ҳар бир йўналиш бўйича умумий баллар йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Энг кўп бал тўплаган йўналиш етакчи ҳисобланади, бунда шу йўналиш баллар йиғиндиси 5 баллдан кам бўлмаслиги керак.
Калит




Реалистик тип

1а, 2а, Зa,5а, 14а, 15а,16а, 17а, 19а, 29а, 30a, 31a, 32a.




Ақлий тип

1б, 6а, 7а, 8а, 14б, 18а, 20а, 21а, 22а, 29б, 33а, 34а, 35а




Ижтимоий тип

2б, 6б, 9а, 10а, 15б, 18б, 23а, 24а, 25а, 34б, 36а, 37а, 39б




Конвенциал (шартли) тип

3б, 9б, 11а, 12а, 16б, 20б, 23б, 26а, 27а, 30б, 33б, 36б, 38а




Тадбиркор тип

4б, 7б, 11б, 13а, 19б, 21б, 24б, 26б, 28а, 31б, 35б, 37б, 38б




Артистик тип

4а, 5б, 8б, 10б, 12б, 13б, 17б, 22б, 25б, 27б, 28б, 32б, 39а

Типларнинг таҳлили
Реалистик тип. Бундай типдаги шахс кўпроқ конкрет, яъни аниқ объектлар (нарсалар, асбоб ускуналар, ҳайвонлар, машиналар) билан шуғулланишни афзал кўрадилар, конкрет объект билан шуғулланиш, чаққонлик ва аниқликни ёқтиради. Одамлар билан мулоқотда бўлишни ёқтирмаганлиги сабабли юқори лавозимларда ишлашни хуш кўрмайди. Инженер, механик, электрик, агроном, боғбон, ҳайдовчи ва шунга ўхшаш касбларни танлайди.
Интеллектуал тип. Бундай одамлар ўзининг сезгир ва бой хаёллиги билан бошқалардан ажралиб туради. Улар амалий машғулотларни бажаришдан кўра, муаммоларни назарий ҳал қилиш устида ўйлашни ёқтирадилар. Мавҳум касбларни танлашади: биолог, ботаник, астроном, физик.
Ижтимоий тип. Бундай одамлар муаммони ечишда кўпроқ ўзларининг интеллектуал қобилиятларидан кўра шахсий ҳиссиёт ва туйғуларга асосланадилар. Механизмлар билан шуғулланишни ёқтирмайдилар. Кўпроқ таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига қизиқадилар: шифокор, психолог, ўқитувчи касбларини танлашлари мумкин, чунки уларда мулоқотга киришиш, бошқарув ва санъатга эҳтиёж катта.
Конвенциал (шартли) тип. Бундай одамларда мослашиш салоҳияти жуда паст. Уларга паст фаолликни талаб қилувчи машғулотлар ва мутахассисликлар ҳамда аниқ тизимли фаолиятлар кўпроқ ёқади. Чунки бундай фаолиятларда аниқлик ва ноаниқлик белгилаб берилган. Бошқарув фаолияти қўл келмайди, чунки бундай одамлар масалаларни ҳал қилишда кўпроқ бошқаларнинг фикрига суянадилар. Тавсия этилган касблар иқтисод, ҳисобчи, котиба ва ҳоказо.
Тадбиркорлик типи. Бундай типлар юқори лавозимларда ишлашни ёқтирадилар, Уларга қўл меҳнати, диққатни бир нуқтага жалб этувчи фаолиятлар ёқмайди. Улар қуйидаги касбларни танлайдилар: директор, телеоператор, артист, дипломат, журналист.
Артистик (креативлик) тип. Бундай инсонларда хаёл ва интуиция яхши ривожланган. Улар ҳаётни мураккаблашган ҳолда қабул қиладилар. "Эркаклаштирилган" — спорт, автотаъмирлаш каби ишлар қизиқтирмайди. Улар ижодий характерли машғулотларни хуш кўрадилар. Яъни, мусиқа, рассомчилик, адабиёт ва шу каби соҳаларда юқори натижаларга эришишлари мумкин.


Ёзув орқали характерни аниқлаш


Сўзлар орасида бўш катаклар кўп - ёзув сохиб ёки сохибаси ўзини ёлғиз ҳис қиляпти.
Тартибсиз - турмушини назорат қила олмаслик
Катта ҳарфлар - . тартибсизлик
Жуда кичик ҳарф (“чумоли”) - ўзига ишончи паст инсон, эхтиёткор, реалист, техника билан тез тил топишадиган
Узун харфлар - эстетика, мардлик, қобилият ва адабиётга мехр
Семиз харфлар - очиқлик
Рақамларга ўҳшаш харфлар - ўқимишли, сабрли ва бироз совуққон
Вараққа сиёх кўп томизилган, суркалган жойлар кўп - нозиктабиат, кутилмаган, ажойиб ишларни бажаришга рағбат кучли.
Ҳарфдаги белгиларни ташлаб ёзиш - ёлғиз қолиб, ўзига ҳизмат кўрсатолмайди, ўзига нисбатан беэътибор
Илгакларни гажак билан ёзиш - қарорни осон ва тез қабул қиладилар. Назоратни яхши кўрадилар, қонунларга бажонидил амал қиладилар. Шунингдек оптимист бўладилар.
Илгакни узун тушуриш - завқ-шавқ
Тепага чиққан узун чизиқлар – хиссиёт.
Илмоқ учлари ўткир - хаққонийлик ва очиқлик
Хаттотлар хатига ўҳшаш - фантазия кучлилиги, қобилият. қўрқоқ ва беқарор
Безакларсиз, оддий, сўзлар орасида бўш катаклар хаммасида бир хил ташланган бўлса, харфларнинг шакли хам деярли бир хил - ақл устуворлиги
Харфлар бир-бири билан боғланган, қўлча хосил қилган - ўз фикрини хурмат қилиш
Енгил, ортиқча куч ва харакатсиз - характери ҳам енгил, ҳаётдан рози, бировга қулоқ тутувчи ва эргашувчи, мехрибон
Керакмас пайтда, масалан сўз ўртасидаги харфларни хам каттада ёзиш, кўп жой ташлаш - қувноқ, ҳазилларни ёқтирадиган, севги ва орзуга мойил, шунингдек математик қобилиятга эга.

Download 12,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish