Кичик мактаб ёшидаги болалар тафаккурини ўрганиш методикаси



Download 12,08 Mb.
bet3/28
Sana22.06.2022
Hajmi12,08 Mb.
#692276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Metodikalar jamlanmasi

Инкор этиш- Хулқ-атворларида фаол инкор этиш хусусиятини намоён этаётган йигит ва қизларга чаққонлик, ҳаракатчанлик, мулоқот ўрнатишда енгиллик хусусияти хос бўлади. Уларга хаёлпарастлик, ўз шахсиятини кўпиртириб, бўрттириб кўрсатишга йўналтирилган муғомбирлик ва ёлғончилик, айёрлик, артистизм, қуруқ савлатлилик хос бўлади. Кўпинча жуда илдамлилик, чаққанлик (учарлик) мулоқотчанлик хусусиятига эга бўладилар. Улар аффектив ҳиссиётларга берилувчан, лабил бўлиб, эмотционал, бой эҳтиросли ҳолатларни ёрқин намоён этиш билан ажралиб турадилар, бўлаётган воқеликка сезгир ва кенг ифодаланган экспрессияга эга бўладилар. Улар эмотционал хусусиятларда барқарор бўлиб, кайфиятлари кескин ўзгармайди. Оптимист, ҳаёга енгил муносабатда бўлувчи шахслардир. Улар оқшом ўтириш байрамларидан, кўнгилочар, томошали тадбир ҳамда ишлардан ҳузурланадилар, уларни дам олишга чиқиш ва саёҳатлар билан турли-туман бўлишини режалаштирадилар. Ёшлик давридаги шахслар тез қарор қабул қилувчи, қатъий, жасур, кескин кечинмаларга интилувчи, одатий ҳол бўлмаган вазиятларда ўзларини йўқотмайдилар ва омадсизликни тезда унутадиган, зарур хулосалар чиқармайдиган, ҳеч нарсадан чўчимайдиган бўладилар.

  • Сиқиб чиқариш

    - Бу ёқимсиз фикр истак ёки туйғуларни онгсиз беихтиёр равишда чиқариб ташлаш жараёни
    -Мотивацион сўнуш ҳамдир (З.Фрейд талқинида)
    -Ушбу механизм сиптомларни шаклланишида муҳим
    -Бу механизмни фаолияти хавотирликни пасайтириши жараёнида етарли бўлмаганда ҳамда сиқиб чиқарилган маълумотни бузилган ҳолда англашга ёрдам берувчи бошқа ҳимоя механизмлари ишга тушади
    а) сиқиб чиқаришдан силжиш. Бу комбинатция фаоллик реакцияларни юзага келишига ёрдам беради. Масалан, онанинг кичкина қизини оғир касаллик билан оғриб қолишидан қўрқиши ва сиқиб чиқариши ва силжиш механизми таркибида бўлган болага нисбатан душманликка қарши ҳимояни ифодалайди;
    б) сиқиб чиқаришда конверсия (соматик символизайсия) - Бу комбинатсия истерик реакциялар асосини пайдо қилади.
    3. Регрессия - Муаммоли вазиятларда аввалги ёки етишмаган (болаликдаги) истак ва ҳаракатларни қониқиш формасига қайтишидир.
    - Регрессия қисман тўлиқ ёки символик бўлиши мумкин
    - Муаммони ёрдам сўраш оқибатида ҳал қилиш “регрессия”синфига хос
    - Ушбу механизм ҳавотирликни камайишини талаб қилувчи, мумкин бўлмаган истак орқали келиб чиқади
    - Регрессив хулқ кўп ҳолларда катталар томонидан тақдирланади ҳамда симбиотик эмоционал муносабатларни талаб қилади
    - М.В.Воловик ва В.Д.Вид ҳимояни пассив ва активга ажратишни таклиф қилиб, фаолга - рад этиш, пассивга- регрессияни киритишни таклиф қиладилар.
    - Бу механизм кўпроқ муаммоли жараёнга нисатан муносабатни ифодалайди
    - Интенсив регрессияда характернинг шундай жиҳатларига урғу бериладики, уларда ҳавотирлик, енгилтаклик кузатилади. Бундай ёш йигитлар ва қизларга ғайратсизлик ва ночорликни ҳис этиш, ҳаёт қийинчиликларини босиб ўтишга қодир бўлмаган ва доимо чарчоқ, беҳоллик ҳиссини намоён этиш хусусиятлари хос бўлади.
    -Регрессия механизими устунлик қилган одамлар сабабсиз, кўпинча асоссиз бўлиб чиқадиган қўрқув, беҳаловат уйқу ва бошқаларга нисбатан аламли муносабатни ҳис этишлари мумкин. Улар ўз эмоционал импулсларини назорат қилолмайдилар ва уларни ижтимоий мумкин бўлмаган шаклда ифодалашга мойил бўладилар.
    - Регрессия устун кишиларда хулқ-атворларида масъулиятсизлик ва инжиқлик каби сифатлар намоён бўлади.
    - Улар ўз вақтлари ва ишлари тартибини ташкил эта олмайдилар ва кўпинча палапартиш ҳаракатланадилар
    -Фаол регрессияга эга йигит ва қизлар умумий интерналликнинг паст даражасига эга ҳамда ютуқларга эришиш соҳасида интерналликка эга эмаслар. Бундай йигит ва қизлар тақдир, омадга ёки бошқалар ёрдамига таянадилар.
    -Йигитлардаги фаол регрессия аниқ фикрлашга мойилликларида кузатилади. Мазкур ҳимоя тури шахслараро муносабатлар соҳасида экстерналлик билан боғлиқ ва ҳамкорликдаги ишлар бўйича муносабатлар муаммоларида фаоллашади.
    -Фаол регрессияли қизлар ўзини намоён этиш, мустақиллик ва бировга боғлиқ бўлмасликка мойил бўладилар, ўз фикрларига мувофиқ яшайдилар, ижтимоий шартлар ва обрўли одамлар фикрига қарамай, мустақиллик йўлида ўз ҳақ-ҳуқуқларини тажавузкорлик билан талаб этадилар. Улар оптимист бўлиб, ҳаётга енгил қарайдилар, омадга ишонадилар, келажак ҳақида кам қайғурадилар.
    -Ютуқларга эришиш ҳамда оилавий муносабатларда юқори даражада умумий интерналлик намойиш этадилар.

    Download 12,08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish