Болалар билимини текшириш ва мустахкамлаш учун саволлар:
1. Икки қўлимиздаги бармокларни бир-бирига бирлаштирамиз.
Бармокларнинг сони тенгми?
2. 1 та машина ва 1 та автобус турибди, уларнинг сони тенгми?
3. Гулдонлардаги ок ва кизил гулларнинг сони тенгми?
Фаолият охирида тарбиячи болаларни рағбатлантиради.
Фазовий тасаввур
Мавзу: Юкорида (юкорига), пастда (пастга) деган тушунчаларни аниклашга ўргатиш
Мақсад:
Предметларни юкори ва пастга жойлаштиришни машқ килдириш.
Ўйинчоқлар микдорини (1 та ва куп) ва каерда турганлигини (юкорида ва пастда) айтишни ўргатиш.
Ўнг қўл билан предметларни олиб, чапдан ўнгга теришни ўргатишни давом эттириш.
Кутилаётган натижа:
Болалар юкори ва паст хакида тушунчага эга буладилар.
Керакли жихозлар:
Фланелеграф, ўнга куйиладиган олмалар, барглар ва дарахт расми.
Качал полвон (Қўғирчоқ театри ўйинчоғи).
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи олма расмини курсатиб дейди: Болажонлар, каранглар, қандай чиройли олма! Мен уни юкорига жойлаштираман. (Олма расмини фланелеграфнинг юкори кисмига жойлаштиради). Юкорида қанча олма бор? Менда яна олмалар бор, мен уларни пастга жойлаштираман. (Куп олмаларни фланелеграфнинг пасти кисмига жойлаштиради). Юкорида қанча олма бор? 1 та олма каерда? Пастда қанча олма? Каерда олмалар куп?».
Фланелеграфдан олмаларни олиб, дарахт расми ёпиштирилади ва болаларга навбати билан биттадан келиб баргларни жойлаштириб чикиш таклиф килинади. «Сиз баргни дарахтнинг юкоридаги шохига жойлаштиришни хохлайсизми ёки пастдаги шохигами. Яхши, юкорига жойлаштиришни хохласангиз, мархамат, жойлаштиринг». Худди шу тарзда олмалар хам дарахт шохларига ёпиштирилади. Охирида суралади: «Болалар, дарахтимизнинг барглари қанча? Тўғри, дарахтимизнинг барглари куп. Баргларнинг ранги қандай? Барглар яшил рангда. Хар биримиз нечтадан барг ёпиштирдик? Тўғри, 1 тадан. Болажонлар дарахтимизда олмалар қанча? Тўғри, дарахтимизда олмалар куп. Олмаларнинг ранги қандай? Олмалар кизил рангда.
Хар биримиз нечта олма жойлаштирдик? Тўғри, 1 тадан. Кимлар олма ва баргларни юкорига жойлаштирди? Юкорига жойлаштирганлар ўнг қўлини кутарсин. Яхши, демак Камол, Жамол, Ферузалар олма ва баргларни юкорига жойлаштирдилар. Кимлар олма ва баргларни пастга жойлаштирди? Кани ўнг қўлини кутарсин. Яхши Улугбек, Мафтуна, Сарварлар олма ва баргларни пастга жойлаштирдилар».
Болалар билимини мустахкамлаш учун Ўйин: «Юкорида-пастда».
Тарбиячи: «Болалар, каранглар, гуруҳимизга ким мехмон булиб келибди? Качал полвон. Качал полвон тоза, чиройли кийимларини кийиб келган. Унинг колпоги қандай рангда? Куйлагичи?» Качал полвон болаларга «Ким тўғри курсатади ва айтади?» Ўйинини уйнашни таклиф килади. «Менинг бошим юкорида, сизларникичи? Шохрухнинг боши каерда? Салиманикичи? ва б.»
Сўнг болалардан кукрагини, ўнг қўлини, чап қўлини, оёгини курсатишни ва айтишни сурайди хамда ўнг (чап) оёги билан машқ бажартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |