Кутилаётган натижалар:
Предметларни улчамига кўра фарқлашни урганадилар.
Кичик гуруҳларда хамкорликда ишлашни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, тахталарни ёнма-ён куйиб, устма-уст куйиб улчаб бЎйининг узунлиги, энининг кенглиги бир хилини топишни урганиб олганмиз, тўғрими? Хозир биз сиз билан леголарни хам устма-уст, ёнма-ён куйиб буйи ва эни бир хилларини ажратиб, бир жойга йигамиз.
Болалар тарбиячи бошчилигида барча леголарни улчаб буйи ва эни бир хил булганини алохида –алохида куйиб чикадилар. Леголарни ажратиб булганларидан кейин тарбиячи биргаликда шахар куришларини айтади.
Тарбиячи: Болажонлар, хозир хаммамиз биргаликда шахар кўрамиз. Кўраётган шахаримизда нималар булишини хохлайсизлар?
Болаларнинг жавоби.
Тарбиячи болаларнинг барча айтган сўзларини ёзиб олади. Тарбиячи хам уз таклифларини бериши мумкин.
Тарбиячи: Энди болажонлар, каерда нима куришни келишиб оламиз.
Хар бир бинони куришга маълум болаларни булиб чикади ва курилишни бошлайдилар. Тарбиячи болаларнинг ишларини кузатиб, уларга маслахатлар бериб, ёрдамлашади. Шахар куриб булингандан кейин болалар узларининг нима курганликларини, қандай курганликларини, нималардан фойдаланганларини айтиб берадилар.
Билимларни мустахкамлаш учун саволлар:
1. Сизлар нима курдингиз?
2. Курилишда қандай шакллардан фойдаландингиз?
3. Бир хил леголарни қандай йигдингиз?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Мавзу: Йил давомида урганилган билимларни мустахкамлаш
Мақсад:
Болаларга узларидан олдинга, оркага каби харакат йуналишларини аниклашни ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Болаларнинг олдинга, оркага харакат қилиш куникмалари мустахкаланади.
Керакли жихозлар:
Таёкчалар.
Геометрик шакллар: доира, учбурчак, квадрат.
Стрелкали доира шакли, доира четида учбурчак, доира, квадрат, мева ва сабзавотларнинг тасвири.
Узун-калта каламлар, катта-кичик коптоклар, кенг-тор тасмалар.
3 та гуруҳ учун 5 тадан шарф-15 та ва 3 та сават.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз сизлар билан ўнг ва чапни, орка ва олдинни, баланд ва пастни урганиб олганмиз тўғрими? Кани, хамма ўнг қўлини баландга кутарсинчи, чап қўлни кутаринг. Ўнг ва чап қўлимизни туширамиз. Чап қўлингизни кутаринг. Ўнг қўлни кутаринг ва чапак чалинг. Ўнг ва чап қўлни туширамиз.
Хамма жойида туриб бир кадам кенгликда харакат қилишга қўлай булиб туриб олади. Ўнг томонга бир кадам юрамиз, оркага бир кадам юрамиз, чапга бир кадам юрамиз, олдинга бир кадам юрамиз. Баракалла, болажонлар, хаммангиз ўнг ва чапни, орка ва олдинни жуда яхши билиб олибсизлар. Хаммамиз жойимизга утириб оламиз.
Келинглар, болажонлар, энди биргаликда «Денгиз ва дельфин» Ўйинини уйнаймиз. Болажонлар, дельфин каерда яшайди? Тўғри, сувда яшайди. Дельфинларнинг сувдан отилиб чикиб уйнашини биласизларми? Хозир менинг чап қўлим денгиз сатхи булади, ўнг қўлим дельфин булиб, денгиздан отилиб чикади, сизлар диққат билан каранг ва дельфин неча марта отилиб чикса, шунча чапак чаласизлар. Ўйинимиз кизик булиши учун нотўғри чапак чалганларга топшириқ ва саволлар берамиз, улар тезда топшириқни бажаришлари ёки саволга жавоб беришлари керак. Тушунарли булган булса, Ўйинни бошладик.
Биринчисида 3 марта отилиб чикади. Хато килганлар 4 марта утириб турадилар.
Иккинчисида 1 марта отилиб чикади. Хато килганлар геометрик шаклларнинг номларини, бурчаги ва томони нечталигини айтиб берадилар.
Битта бола номини айтса, бошкаси учбурчакнинг нечта бурчаги борлигини, кейингиси квадратнинг нечта томони борлигини айтади ва х.к.
Учинчисида 2 марта отилиб чикади. Хато килганлар 3 марта сакрайди.
Туртинчисида 4 марта отилиб чикади. Хато килганлар 4 марта чапак чалади.
Тарбиячи: Болажонлар, эътибор берган булсангиз столдаги идишда таёкчалар бор. Хаммамиз мана шу таёкчалардан 3 тадан оламиз. Кани хамма 3 та таёкчани олиб булдими? Энди саволимни диққат билан эшитинглар. Мана шу таёкчалардан кайси геометрик шаклни ясаш мумкин? Таёкчалар ёрдамида геометрик шаклни ясаб куринг. Тўғри, учбурчак шаклини ясаш мумкин.
Болажонлар, 3 та таёкчамизга яна битта таёкча кушамиз ва биргаликда санаймиз: 1, 2, 3, 4. Таёкчалар нечта булди? Тўғри, таёкчалар 4 та булди. Мана шу 4 та таёкчадан кайси геометрик шаклни ясаш мумкин? Таёкчалар ёрдамида геометрик шаклни ясаб куринг. Тўғри, квадрат шаклини ясаш мумкин. Хаммамиз таёкчаларни идишига солиб куямиз.
Болажонлар, геометрик шакллар турган кутиларни очамиз. Олдингизга сарик карточкани куйиб олинг.
Менинг қўлимдаги доира шаклига эътибор беринг. Унинг стрелкаси бор ва турли геометрик шакллар, мевалар, сабзавотлар тасвирланган. Хозир мен стрелкани кайси геометрик шаклга олиб борсам сиз унинг номини айтасиз ва олдингиздаги сарик карточкага териб куясиз.
Тарбиячи квадрат, учбурчак, доира шаклларини курсатади.
Болажонлар, иккинчи топшириқни эшитинг, мен мева ёки сабзавотни курсатаман. Сиз бу мевани кайси геометрик шаклга ухшатсангиз ушани олиб, олдингизга куясиз. Тарбиячи бир нечта мева ва сабзавотларни курсатади, болалар кайси геометрик шаклга ухшатсалар уша шаклни олиб олдиларига куядилар. Тарбиячи болаларнинг ишларини кузатиб чикади. Агар болалар хато килган булсалар, нима учун шу шаклни куйганлигини сурайди ва хатосини тўғрилашга ёрдам беради.
Тарбиячи: Болажонлар, келинглар, энди «Кузларимиз юмук, қўлларимиз ишлаяпти» Ўйинини уйнаймиз.
Болалар бу Ўйинда факат қўлларининг сезиш усули билан, масалан: кайси калам узун, кайсиниси калта эканлигини, кайси копток катта, кайсиниси кичик эканлигини топадилар. Дастлаб тарбиячи узун-киска каламларни курсатади. Болалар кузлари билан таккослаб кайси узун, кайси калта эканлигини аниклайдилар. Сўнг тарбиячи бир болани чакиради ва кузини юмиб иккита каламдан кайси бири узун, кайси бири калталигини айтишини сурайди. Бола кузини очмасдан каламларнинг кайси бири узун, кайси бири калталигини топади ва кузини очиб тўғри топдими, йукми аниклайди.
Тарбиячи катта ва кичик коптокларни курсатади. Иккинчи болани чакириб кузини юмган холда кайси копток катта, кайсиниси кичик эканлигини айтишини сурайди. Бола кузини очмасдан коптокларнинг кайси бири катта, кайси бири кичиклигини топади ва кузини очиб тўғри топдими, йукми аниклайди.
Ўйин шу тарика тасмаларнинг узун кискалигини, бирорта ўйинчоқнинг катта-кичиклигини аниклаш билан давом этиши мумкин.
Гуруҳий иш.
Болалар 3 хил рангдаги ленталар ёрдамида 3 тадан гуруҳларга булинадилар. Хар бир гуруҳнинг столидаги саватда турли улчамдаги шарфлар булади. Болалар шарфларни устига куйиш ва ёнига куйиш усулларини қўллаб таккослаб кўрадилар.
Хар бир гуруҳдаги болалар куёнчаларга совга қилиш учун эни ва узунлиги бир хил булган 3 та шарфни танлашлари керак.
Тарбиячи Фаолият давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |