Кутилаётган натижалар:
Болалар ўнг ва чапни фарқлашни ва ўнг-чапга харакат қилишни билиб оладилар.
Керакли жихозлар:
Хар хил ўйинчоқлар (хар бир болага биттадан).
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, кайси қўлингиз ўнг, кайси қўлингиз чап эканлигини яхши биласизлар тўғрими?
Хамма ўнг қўлини баланд кутарсин.
Тарбиячи хато килган болаларнинг олдига бориб, уларга ўнг қўли кайси эканлигини тушунтиради.
Ўнг қўлни туширамиз. Энди чап қўлимизни кутарамиз.
Хозир сизлар билан бир Ўйин уйнаймиз. Бу Ўйиннинг номи: «Ўнг ва чап» деб номланади. Хаммамиз доира булиб туриб оламиз. Мен сизларга топшириқ бераман, сизлар бажарасизлар.
4 марта чапак чаламиз, ўнг қўлимизни белимизга куямиз, чап қўлимизни белимизга куямиз. Ўнг оёгимиз билан 3 марта полни тепамиз, чап оёгимиз билан 3 марта полни тепамиз.
1. Ўнг қўл билан ўнг қўлогингизни ушланг.
2. Чап қўл билан чап оёгингизни курсатинг.
3. Ўнг қўлингизни кутаринг.
4. Чап қўл билан чап қўлогингизни ушланг.
5. Чап қўлингизни кутаринг.
6. Ўнг қўл билан ўнг оёгингизни курсатинг.
7. Чап қўл билан чап кузингизни курсатинг.
8. Ўнг қўл билан ўнг кузингизни курсатинг.
Болажонлар, ўнг қўлок, ўнг куз, ўнг оёк -ўнг қўл томонда жойлашган.
Чап қўлок, чап куз, чап оёк -чап қўл томонда жойлашган.
Энди, болажонлар, «Ўнг томонга бир кадам, чап томонга бир кадам» Ўйинини уйнаймиз.
Болалар ярим доира булиб стулларда утирадилар. Ўйинчоқлар олдиндан хонанинг турли жойларига яшириб куйилади.
Тарбиячи: Жамолбек, хозир мен сизга кайси томонга харакат қилишни айтиб тураман, сиз харакатни тўғри бажариб, яшириб куйилган машинани топасиз. Диққат, бошладик: ўнгга бир кадам юринг, чапга бир кадам юринг, ўнгга икки кадам юринг, чап томондаги кутининг устини очиб куринг. Нима бор экан? Жуда яхши, сиз машинани топдингиз. Баракалла!
Тарбиячи болаларни узи хохлаган жойдан тургизиб, сўнг томонларни айтиб туради. Бу Ўйинда иложи борича барча болалар иштирок этишлари лозим.
Курсатмаларни нотўғри бажарган болалар билан алохида ишлаш лозим.
Болалар билимини аниклаш ва мустахкамлаш учун саволлар:
1. Кошикни кайси қўлингизда ушлайсиз?
2. Расм чизаётганингизда муйкаламни кайси қўлда ушлайсиз?
3. Ўнг томонингизда утирган уртогингизнинг исми нима?
4. Чап томонингизда ким утирибди?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Фазовий тасаввур
Мавзу: Уз-узидан харакат йуналишини: олдинга (олдиндан), оркага (оркадан) тушунчаларини аниклашга ўргатиш
Мақсад:
Болаларга олдинга ва оркага харакат қилишни ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |