Кутилаётган натижалар:
Болалар атрофдаги буюмларда таниш геометрик шаклларни кўра олишни ва буюмларни уларнинг тасвири бўйича мос келтиришни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Копток, шар, дазмол, кубик.
Квадрат, доира ва учбурчак шакллари (столга куйиш учун).
Учбурчак, квадрат ва доира шаклидаги медальионлар.
Гуруҳий иш учун 3 та столга квадрат, доира ва учбурчак шакллари туплами.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, қандай геометрик шаклларни биласизлар?
Болаларнинг жавоби.
Тарбиячи: Тўғри, биз сиз билан доира, учбурчак, квадрат шаклларини билиб олганмиз. Кани хаммамиз столимиздаги геометрик шакллар орасидан квадрат шаклини олиб, ўнг қўлимизда баланд кутарамиз. Энди доирани олиб чап қўлимизда баланд кутарамиз. Ўнг қўлимиздаги квадратни куйиб, учбурчак шаклини оламиз ва ўнг қўлимизда учбурчакни, чап қўлимизда доирани баланд кутарамиз. Жуда яхши.
Болажонлар, атрофимиздаги нарсаларга яхшилаб эътибор бериб каранг. Улар кайсидир шаклларга ухшайдими?
Масалан: Копток кайси шаклга ухшайди? Доира шаклига ухшайди. Столнинг юзасичи кайси шаклга ухшайди? Квадратга ухшайди. Шар кайси шаклга ухшайди? Доира шаклига ухшайди.
Пирамида кайси шаклга ухшайди? Учбурчак шаклига ухшайди. Кубик кайси шаклга ухшайди? Квадрат шаклига ухшайди. Дазмолнинг учи қандай шаклга ухшайди? Учбурчак шаклига ухшайди.
Гуруҳий иш.
Тарбиячи: Болажонлар, хозир геометрик шакллар ёрдамида гуруҳларга булиниб оламиз. Сизлар доира, квадрат, учбурчак шаклларидаги медальионлардан бирини танлаб оласизлар ва кайси шаклдаги медальионни олган булсаларингиз уни такиб, шу шакл турган столга бориб утирасизлар. Учта столда учта шакл турибди: учбурчак, квадрат ва доира шакллари.
Эътибор берган булсангиз столларда турли геометрик шакллар туплами бор. Сизлар мана шу шакллар ёрдамида атрофимиздаги нарсаларни аппликация усулида қоғозга ёпиштирасизлар. Сизларга гуруҳ булиб ишлашингиз учун плакатлар берилган. Мархамат, ишни бошланг.
Нарсаларни ясаб булдингизми? Плакатларни хонанинг 3 та томонига иламиз ва хаммамиз биргаликда бажарган ишларимизни куриб чикамиз. Кайси гуруҳ бажарган ишнинг олдига борсак, уша гуруҳдагилар нималарни ясаганликларини тушунтириб берадилар.
Билимларни мустахкамлаш ва аниклаш учун топшириқ ва саволлар:
1. Хонамизда учбурчак шаклига ухшаш предметлар борми?
2. Хонамизда квадрат шаклига ухшаш предметлар борми?
3. Хонамиздаги доира шаклидаги нарсаларни курсатинг.
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Геометрик шакллар
Мавзу: Доира, квадрат ва учбурчак шаклларини фарқлашни ўргатиш
Мақсад:
Болаларга доира, квадрат ва учбурчак шаклларини фарқлашни ўргатиш.
Болаларга шаклларнинг фарқини нутқда ифода этишни ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |