Кутилаётган натижа:
Болалар 2 сони ичида санашни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Качал полвон (Қўғирчоқ театри Ўйинчоги).
Турли ўйинчоқлар (1 та ва 2 тадан).
Геометрик шакллар тасвирланган карточкалар (8-расм хар бир болага биттадан).
Фаолиятга тайёргарлик:
Тарбиячи Фаолият олдидан столларга хар хил ўйинчоқларни 1 тадан, 2 тадан куйиб чикади.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, каранглар гуруҳимизга мехмон келибди? Бу Качал полвон.
Качал полвон: Салом, болалар! Мен сизларни согиниб келдим. Сизлар билан уйнайман, янги-янги билимларни урганаман, деб келдим. Болажонлар, бир сонидан кейин кайси сон келишини биласизларми?
Болаларнинг жавоби.
Тарбиячи: Кел, Качал полвон, сен хам болалар билан утириб олгин. Болажонлар, мана бу битта машина, унинг ёнига яна битта машина куйсам, улар иккита булади. Хаммамиз биргаликда айтамиз битта машина, яна битта машина-иккита машина. Демак, бирга-бирни кушсак икки сони ҳосил булар экан. Тарбиячи «бирга-бирни кушсак» сўзини айтиб, ўйинчоқ ёрдамида курсатади.
Кейин битта машинани олиб куяди ва нечта машина колганлигини сурайди. «Битта машина» эканлигини таъкидлаб айтади. Сўнг яна битта машинани куяди ва энди 2 та булганлигини таъкидлаб айтади.
Болажонлар, мана бу сон –2.
2
Тарбиячи 2 сони катта килиб ёзилган карточкани болаларга яхши куринадиган жойга илиб куяди.
Тарбиячи фланелеграфнинг юкори каторига битта олма шаклини куяди. Иккинчи каторга 1 та нокни куяди ва сурайди олма ва нок нечта? Кейин иккинчи каторга яна битта нок куяди ва сурайди «Ноклар нечта булди? Тўғри ноклар 2 та булди».
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: Болажонлар, столларда турган ўйинчоқларга каранглар. Кайси ўйинчоқлар битта, кайси ўйинчоқлар 2 та?
Энди расмга караймиз, катта шакллар нечта булса, кичкина шаклларга шунча нукта куямиз.
Масалан: Катта доира шакли нечта булса, кичкина доирага шунча нукта кЎйинг.
Катта квадрат нечта булса, кичкина квадратга шунча нукта кЎйинг.
Катта учбурчак нечта булса, кичкина учбурчакка шунча нукта кЎйинг.
8-расм
Болалар билимини мустахкамлаш учун Ўйин.
Качал полвон: Келинглар, биргаликда Ўйин уйнаймиз. Мен сизларга савол бераман, сизлар тўғри жавоб беришга харакат килинглар.
- Менинг кузларим нечта?
- Қўлларим нечта?
- Жамолбекнинг қўллари нечта?
- Менинг бошим нечта?
- Оёкларим нечта?
- Камолнинг қўлоклари нечта?
- Менинг бурним нечта?
-Энди топишмокни топинглар, «Биттаси гапиради, иккитаси кўради, иккитаси эшитади», булар нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |