Болалар билимини текшириш ва мустахкамлаш учун саволлар:
1. Сенда 1 та шар бор, яна 1 та шар берсам, сенда шарлар нечта булади?
2. Стол устида 1 та олма бор эди, яна 1 та олма куйсам, олмалар нечта булади?
3. 1 дан кейинги сон кайси сон?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Сон ва санок
Мавзу: 3 сони билан таништириш ва 3 сони ичида предметларни санашни ўргатиш
Мақсад:
3 сони билан танишиш ва 3 сони ичида предметларни санашни ўргатиш.
Нутқида «битта», «иккита», «учта», «бир», «икки», «уч» сўзларини ишлатишни машқ килдириш.
Кутилаётган натижа:
Болалар 3 сони ичида санашни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Турли ўйинчоқлар (2 та ва 3 тадан).
1, 2, 3 сонлари тасвирланган медальионлар.
1 тадан, 2 тадан, 3 тадан нарсалар тасвирланган расмлар туплами.
Фаолиятга тайёргарлик:
Тарбиячи Фаолият олдидан столларга хар хил ўйинчоқларни 2 тадан куйиб чикади.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, столим устидаги ўйинчоқларга эътибор беринг, ўйинчоқлар нечта? Келинг, биргаликда санаймиз. 1, 2. Демак, ўйинчоқлар 2 та экан. Агар биз 2 та ўйинчоқка яна битта ўйинчоқ кушсак, ўйинчоқлар 3 та булади. Келинг, энди сизнинг столингиз устида турган ўйинчоқларни санаймиз. Бир, икки-ўйинчоқлар 2 та экан. Агар биз ўнга яна битта ўйинчоқ кушсак, ўйинчоқлар нечта булади? Столингиздаги 2 та ўйинчоқка, яна 1 та ўйинчоқ кушинг. Энди биргаликда санаймиз: 1, 2, 3. Хаммамиз биргаликда айтамиз, ўйинчоқлар 3 та булди. 3 та ўйинчоқдан биттасини олиб куйсак, ўйинчоқлар нечта колади? Тўғри, 2 та колади. 2 та ўйинчоқка 1 та ўйинчоқ кушсак, хаммаси нечта булади? Тўғри, 3 та булади. Мана бу сон, болажонлар,-3.
3
Тарбиячи 3 сони катта килиб ёзилган карточкани болаларга яхши куринадиган жойга илиб куяди.
Тарбиячи: Болажонлар, 1 сонидан кейин 2 сони келади, 2 сонидан кейин 3 сони келади. Демак, 1 - 2 дан олдинги сон, 2 - 3 дан олдинги сон. Санашда хамма вакт шундай тартибга амал килинади ва бу 1 дан 3 гача тўғри санаш дейилади.
Гуруҳий иш.
Болалар 1, 2, 3 сонлари тасвирланган медальионлар ёрдамида кичик гуруҳларга булинади. 3 та столда-биринчисида 1, иккинчисида 2, учинчисида 3 раками катта килиб ёзиб куйилган булади. 1 сонли медальионларни олган болалар 1 сони турган столга, 2 сонли медальионларни олган болалар 2 сони турган столга, 3 сонли медальионларни олган болалар 3 сони турган столга утирадилар. Хамма столда 1 дан 3 тагача нарсалар тасвирланган расмли карточкалар булади.
Топшириқ-1. Хар бир гуруҳга 1 сони катта килиб ёзилган карточка берилади. Хар бир гуруҳдаги болалар узларининг столидаги расмли карточкалардан 1 та нарса тасвирланганини 1 сони атрофига кластер усулида йигиши лозим булади.
Топшириқ-2. Хар бир гуруҳга 2 сони катта килиб ёзилган карточка берилади. Хар бир гуруҳдаги болалар узларининг столидаги расмли карточкалардан 2 та нарса тасвирланганини 2 сони атрофига кластер усулида йигиши лозим булади.
Топшириқ-3. Хар бир гуруҳга 3 сони катта килиб ёзилган карточка берилади. Хар бир гуруҳдаги болалар узларининг столидаги расмли карточкалардан 3 та нарса тасвирланганини, 3 сони атрофига кластер усулида йигиши лозим булади. Кейин болалардан расмда нечта нарса тасвирланганлиги суралади. Масалан: Мана бу карточкада нечта капалак тасвирланган?
Болалар билимини мустахкамлаш учун топшириқ ва саволлар:
1. Сизда 2 та ёнгок бор эди, мен яна 1 та ёнгок берсам, ёнгокларингиз нечта булади?
2. 3 сонидан олдинги сонларни санаб беринг.
3. 2 сонидан олдин кайси сон туради?
4. 2 сонидан кейин кайси сон келади?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Геометрик шакллар
Мавзу: Учбурчак шаклини курув ва сезги - харакат йуллари билан текшириш усулларини ўргатиш
Мақсад:
Болаларга турли усуллар ёрдамида учбурчак шаклини аниклашни ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |