Болалар билимини текшириш ва мустахкамлаш учун саволлар:
1. Биз қандай шаклни ургандик?
2. Доира шакли юмалайдими? Юмалатиб куринг.
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Геометрик шакллар
Мавзу: Доирани сезги-харакат ва курув йули билан текшириш усулларини ўргатиш
Мақсад:
Доиралар хар хил улчамда булиши мумкинлигини курсатиш, сезги-харакат ва курув йули билан текшириш усулларини ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Болалар доираларнинг катта-кичик, хар хил рангда булиши мумкинлигини, буни сезги- харакат ва курув йули билан текшириш усулларини билиб оладилар.
Керакли жихозлар:
Болалар ва тарбиячи учун 1 тадан картондан ясалган доиралар туплами. Доираларнинг хар бир тупламида бириктириладиган 3 та доира булади, хар бир тупламдаги доиралар бир хил рангга буялган, доиралар тўғри куйилса, яхлит фон- асосий ранг ҳосил булади. Катта доиранинг диаметри 10 см, уртанчасиники 8 см, кичкинасиники 5 см ёки каттасиники 15 см, уртанчасиники 10 см, кичигиники 5 см.
Қоғоз ва каламлар (хар бир болага). Картондан ясалган 2 та хар хил улчамдаги доиралар. Тарбиячи узи хохлаган катталикдаги доираларни танлаши мумкин.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи болаларга «Рангли доиралар» Ўйинини уйнашни таклиф килади. Бу Ўйинда куйидаги топшириқлар бажарилади: кичкина доираларни каттасига шундай тартибда жойлаштирингки, натижада яхлит ранг ҳосил булсин. Доираларни камаядиган ва усадиган катталигига караб жойлаштириб, сўз билан ифодаланг.
Ўйиннинг мазмуни. Ўйинда хамма болалар иштирок этадилар. Тарбиячи хар бир болага доиралар тупламидан бериб, уларни куриб чикишни, шаклини, рангини, катта-кичиклигини айтишни топширади. Сўнгра болаларга доираларни намунага караб жойлаштириб, доираларни улчамига караб, қандай тузиш кераклигини, хар бир доиранинг бошка доиралар билан муносабатини, богланишини курсатиб беради.
Тарбиячи болаларнинг диққатини доираларни куйишда яхлит фон ҳосил булмаслигига каратади. Бунинг учун икки хил рангдаги доиралар тупламидан фойдаланилади. Хар бир доиранинг четидан курсаткич бармок юргизиб чикилади ва бу қандай катталикдаги доира эканлиги айтилади. Болалар хам жуфтликда ишлаб, иккита хар хил рангдаги доираларни бирлаштириб, тарбиячининг харакатларини такрорлайдилар. Болалар мустакил равишда бахо берадилар. Кейин болаларга доираларни бириктирганда бир хил фон ҳосил буладиган килиб жойлаштириш таклиф килинади.
Ўйин хамма болалар топшириқни тўғри бажаришни ўргангунларига кадар давом этади.
Болалар учун амалий иш.
Хар бир болага қоғоз, каламлар ва хар хил улчамдаги 2 та доира берилади. Болалар бу доираларни алохида-алохида олиб четидан калам юргизиб қоғозга чизиб оладилар. Тарбиячи болалардан хозир кайси доирани чизаётганини, каттасими ёки кичиги эканлигини сурайди. Болалар доираларни чизиб булганларидан сўнг уларни узлари хохлаган рангга буяйдилар. Болаларга ёнида утирган уртогининг ишини куриб чикишни таклиф қилиш мумкин.
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Геометрик шакллар
Мавзу: Квадрат шакли билан танишиш
Мақсад:
Квадрат шакли билан таништириш ва унинг номини тўғри айтишни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар квадрат шаклини билиб оладилар.
Керакли жихозлар:
Картондан ясалган квадратлар (тарбиячи ва хар бир болага).
Қоғоз ва каламлар (хар бир болага). Картондан ясалган 2 та хар хил улчамдаги квадрат. Тарбиячи узи хохлаган катталикдаги квадратларни танлаши мумкин.
Доира ва квадратлар туплами.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, менинг қўлимда қандай шакл булса, сиз хам столингиз устидан худди шундай шаклни олинглар. Болажонлар, бу қандай шакл эканлигини биласизларми? Бу квадрат! Квадратнинг хамма томонлари тенг булади. Энди квадратни стол устига кЎйинг ва унинг четидан бармок юргизиб чикинг. Бармокларимиз қандай тусикларга учради? Квадратнинг бурчаклари бор шунинг учун бармогимиз тусикка учради, яъни хар бир бурчакда бармогимизни буриб олишимизга тўғри келди. Квадратни юмалатиб кўрамиз. Квадрат юмаладими? Йук, квадрат юмаламади, чунки унинг юмалашига бурчаклари халакит беради.
Болалар учун амалий иш.
Хар бир болага қоғоз, каламлар, катта ва кичик улчамдаги 2 та квадрат берилади. Болалар бу квадратларни алохида-алохида олиб четидан калам юргизиб, қоғозга чизиб оладилар. Тарбиячи болалардан хозир кайси квадратни чизаётганини, каттасими ёки кичиги эканлигини сурайди. (4-расм).
Болалар квадратларни чизиб булганларидан сўнг уларни узлари хохлаган рангга буяйдилар, ишни тугатганларидан кейин тарбиячи сурайди: Кичик квадратни қандай рангга буядингиз?
Катта квадратни қандай рангга буядингиз?
4-расм
Гуруҳий иш.
Болалар қўлларини оркага килиб доира булиб турадилар. Тарбиячи болаларнинг қўлларига квадрат ва доира шаклларни бериб чикади. Болалар қўлларидаги шаклни пайпаслаб куриб, қандай шакл эканлигини топадилар ва навбат билан айтадилар. Тарбиячи болаларни қўлидаги шакл бўйича 2 гуруҳга булади: «Квадрат шаклини ушлаганлар ўнг томонимга, доира шаклини ушлаганлар чап томонимга туриб олинглар». Сўнг хар икки гуруҳ 2 та столдаги аралаштириб куйилган доира ва квадратларни кузи богланган холда ажратадилар. Болаларнинг хар бири узининг ўнг томонига доираларни, чап томонига квадратларни йигадилар. Ишни тугатганларидан сўнг болалар кузларини очиб, ишни қанчалик тўғри бажарганликларини куриб чикадилар ва доираларни бир идишга, квадратларни иккинчи идишга солиб куядилар.
Болалар билимини мустахкамлаш ва текшириш учун саволлар:
1. Биз кайси геометрик шаклни ургандик?
2. Квадратнинг юмалашига нималари халакит беради?
3. Хонамизда квадратга ухшайдиган нарсалар борми?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Геометрик шакллар
Мавзу: Доира ва квадратни бир-биридан фарқлашга ўргатиш
Мақсад:
Квадрат ва доира шаклларининг номини тўғри айтишни, уларнинг контури буйлаб курсаткич бармокни юргизиб фарқлашни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар доира ва квадрат шаклларини фарқлашни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Фланелеграф.
Катта кук доира ва сарик квадрат (болаларнинг хар бирига биттадан).
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи доирани курсатади ва сурайди: «Бу нима?» Узларидаги шундай шаклни топишни ва курсатишни таклиф килади.
Сўнг квадратни курсатиб сурайди: «Бу нима? Бу квадрат! Сизларга берилган шакллардан кайси бири квадрат? Квадратни топинглар ва курсатинглар.
Улугбек нимани курсатди? Жамолбекчи? (Шакллар фланелеграфга жойлаштирилади.) Мен доиранинг четидан бармогимни юргизиб чикаман, сизлар менга ёрдам берасизлар. Хавода доиранинг четидан бармок юргизиб чикинг. Қўлимиз тусикка учрадими? Учрамади. Энди квадратнинг четидан бармогимизни юргизиб чикамиз. Бармогимизни тўғри юргизамиз, мана бу бурчак, бармогимизни бурамиз, яна тўғри юргизамиз, яна бурчак бармогимизни бурамиз. Яна доиранинг четидан бармок юргизиб чикинг, кейин квадратнинг четидан. Сизлар ниманинг четидан бармок юргиздингиз? Келинглар хаммамиз биргаликда айтамиз: квадрат! Доирани юмалатамиз. Доира юмаладими? Квадратни юмалатамиз. Нима учун квадрат юмаламади? Квадратнинг устига доирани куяман. Квадратнинг бурчаклари куп экан. (Квадратнинг бурчакларини курсатади.) Квадрат юмаламайди, бурчаклари халакит беради. Доиранинг бурчаклари йук. Шунинг учун доира юмалайди.
Болаларга ўнг қўлига квадратни, чап қўлига доирани олиш таклиф килинади. Кейин уларни олдиларидаги стол устига куйиб доира ва квадратнинг четидан бармок юргизиб чикадилар. Тарбиячи улар нима килаётганларини тушунтириб беришларини сурайди.
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: Билмасвой поезд курганлигини айтади. Поезд юра оладими? Нима учун юролмайди? Маълум буладики, вагонларнинг гилдираклари йук экан. «Нимадан гилдирак килса булади? Нима учун? Квадратлардан гилдирак қилиш мумкинми? Йук! Нима учун?» Бир болани чакириб доира ва квадратни юмалатиб куришни таклиф килади.
Кейин тарбиячи болаларни навбат билан чакириб, доирани топиб вагонга гилдирак килиб ёпиштиришни ургатади. Охирида тарбиячи сурайди: «Поезднинг гилдираклари қанча? Жамолбек нечта гилдирак куйди? Камол нечта куйди? Юлдузчи? Фаррух нечта куйди?»
«Поезд» Ўйини.
Болалар бир-бирларининг оркасидан бир катор булиб туриб оладилар. Поезд йулга чикишга тайёрланади, гудок беради: У-у-у! Болалар қўлларини харакатлантириб тарбиячи билан бирга талаффуз киладилар: «Чух-чух, чух-чух, чух-чух».
Болалар билимини мустахкамлаш ва текшириш учун саволлар:
1. Доиранинг бурчаклари борми?
2. Квадратнинг юмалашига нималари халакит беради?
4. Доира яхши юмалайдими, квадрат яхши юмалайдими?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Геометрик шакллар
Мавзу: Учбурчак шакли билан танишиш
Мақсад:
Болаларни учбурчак билан таништириш, номини тўғри айтишни ва фарқлашни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар учбурчак шаклини билиб оладилар.
Керакли жихозлар:
«Сехрли халтача»да хар хил рангдаги квадрат ва учбурчаклар
Фланелеграф.
Таркатма материал:
Хар бир болага квадрат ва учбурчаклар.
Саватчада кичик ўйинчоқлар ( 3-4 тадан).
5-расм (хар бир болага).
Плакат ва геометрик шакллар (доира, квадрат, учбурчак) туплами.
Фаолиятнинг бориши:
«Кизик, «Сехрли халтача»да нима бор экан?»- сурайди тарбиячи. У халтачадан квадратни чикариб олади ва болаларга курсатади. «Бу шакл қандай номланади? У қандай рангда? Болалар, сизлар хам квадратларингизни курсатинглар. Яхши. «Сехрли халтача»да яна нималардир бор». Тарбиячи учбурчакни курсатиб тушунтиради: «Бу учбурчак. Учбурчак қандай рангда? Сизларда учбурчак борми? Кани, учбурчакни ўнг қўлда ушлаб, баланд кутарингларчи. Юлдуздаги учбурчак қандай рангда? Камолнинг учбурчаги қандай рангда?» Тарбиячи учбурчакнинг контури буйлаб қўлини юргизиб чикади, болаларни хам қўлини хавода шундай харакат қилишга ургатади. «Биз қандай шакл устидан бармогимизни юргизиб чикдик? Олдин учбурчакнинг четидан, кейин квадратнинг четидан ўнг қўлингизнинг курсаткич бармогини юргизиб чикинг. Учбурчакни юмалатиб кўрамиз. Учбурчак юмаладими? Йук. Нима учун? Тўғри, бурчаклари халакит беради. Квадрат юмалайдими? Квадрат юмаламайди, чунки ўнга хам бурчаклари халакит беради.
Учбурчакни чап қўлда, квадратни ўнг қўлда ушланглар. Учбурчакни чапга, квадратни ўнгга кЎйинглар». Кейин яна топшириқ беради: Чапдаги учбурчакнинг устига битта сабзи, ўнгдаги квадратнинг устига куп сабзи кЎйинг. Тарбиячи: «Учбурчак ва квадратнинг устига қанчадан сабзи куйдингиз?» - деб сурайди. Болалар: «Учбурчакнинг устига битта сабзи куйдик, квадратнинг устига куп сабзи куйдик», деб жавоб берадилар. Атрофимиздаги кайси предметлар учбурчак шаклига ухшайди?
Болалар учун амалий иш.
Болаларга учбурчак, доира ва квадрат шакллари тасвирланган карточкалар таркатилади ва куйидагича топшириқ берилади: Расмдаги учбурчак шаклларини бирлаштириб чикинг. Болалар учбурчак шаклларини калам ёрдамида бирлаштириб чикадилар.
Гуруҳий иш.
Тарбиячи билан болалар гилам устида доира куриб утирадилар. Гиламда катта клёнка устида плакат ва геометрик шакллар (доира, учбурчак, квадрат) туплами. Тарбиячи бошчилигида геометрик шакллардан турли нарсаларни аппликация усулида ёпиштирадилар. Бунинг учун гояни болалардан сураш мумкин. Масалан: «Болажонлар, мана шу геометрик шакллардан турли нарсаларни ясаш мумкин, хозир нималар ясашни хохлашингизни айтасизлар. Мен ёзиб оламан ва биргаликда ясаймиз.
Билимларни мустахкамлаш ва текшириш учун саволлар:
1. Биз кайси геометрик шаклни ургандик?
2. Атрофимиздаги кайси предметлар учбурчак шаклига ухшайди?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Микдор (Катталик)
Мавзу: Узунлиги бўйича кескин фарқ қилувчи предметларни таққослашни ўргатиш
Мақсад:
Болаларни хар хил узунликдаги иккита предметни таккослаб, узун-кискалигини аниклашга ўргатиш, нутқида «узунрок», «кискарок» сўзларини қўллашни машқ килдириш.
Предметларнинг фазовий жойлашиши хакида тасаввур ҳосил қилиш: баландда, пастда тушунчаларини, ўнг ва чап қўлни фарқлашни ўргатишни давом эттириш.
Кутилаётган натижа:
Болалар кескин фарқ қилувчи предметларни киёслашни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Фланелеграф
2 та сарик лента (биттаси 10 см, иккинчиси ундан узунрок)
Уй ва тойчокнинг расми ёки ўйинчоқ.
Таркатма материаллар:
Хар бир болага Қўғирчоқ (ўйинчоқ) ва 2 та хар хил узунликдаги сарик лента (узунлигининг фарқи - 5 см).
Ленталар ва сават.
6-расм (хар бир болага).
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи 2 та сарик лентани курсатади ва сурайди: «Ленталар қандай рангда? Ленталар сарик рангда. Хозир биз ленталарни таққослаш ёрдамида узунлигини улчашни урганамиз. Кайси лента узунрок, қандай билсак булади? Каранглар, мен битта лентани иккинчисининг ёнига куяман. Чап томондан лентанинг охирини тенг килиб бирлаштираман. Ўнг томонда ленталарнинг учи тенг булмади, мана буниси узун экан, буниси калтарок экан». Тарбиячи тушунтириш давомида болалардан сурайди: «Мафтуна, кайси лента узунрок. Лентанинг устидан қўлингизни юргизиб чикинг. Бу лента узунрок эканми ёки калта эканми? Ха, бу лента узунрок. Келинглар, хаммамиз биргаликда айтамиз: узунрок. Жамолбек курсатингчи, кайси лента калта. Бу лента узунми ёки калтами? Ха, бу лента калтарок. Эътибор беринглар, булар гуё йулга ухшайди. Мана бу ерда эса уйча булади». Тарбиячи узун лентанинг охирига уйчани куяди ва сурайди: «Каерда йул кискарок: баланддами ёки пастдами? Каерда узунрок? Тўғри, баланддаги йул кискарок, пастдагиси узунрок. Хозир тойчок йуллардан югуради. (Киска йул ёнига тойчокнинг расмини ёки Ўйинчогини куяди.) Тухтади. Йул тугади! Тойчок уйчагача бордими? Нима учун? Энди тойчок бошка йулдан югуради. Тойчок уйчага етиб бордими? Нима учун? Энди йулларнинг жойини узгартирамиз. Каерда йул узунрок: баланддами ёки пастдами? Каерда кискарок? Сиз қандай билдингиз? Тўғри, бу йулнинг охири ортиб колди, демак узунрок. Бу йулга озгина етмай колди, демак у кискарок».
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: Болалар, олдингиздаги ленталарни олинглар. Булар гуёки йул. Кайси йул узунрок эканлигини қандай билса булади? Ленталарни ёнма-ён куямиз, уларнинг чапдан охирини тенг киламиз. Энди кайси йул узунрок, кайсиниси калтарок эканлигини айта оламиз. Ўнг қўл билан Қўғирчоқни олиб йулларда сайр килдирамиз. Кайси йул кискарок? Шундан Қўғирчоқни юргизинг. Кайси йул узунрок? Шундан Қўғирчоқ юриб утсин». Тарбиячи болаларнинг топшириқни қандай бажараётганлигини кузатиб туради ва улардан сурайди: «Бу йул узунрокми ёки кискарокми?»
Гуруҳий иш.
Тарбиячи стол устига ленталар солинган саватни куяди. Стол ёнига икки болани чакиради ва узи ушлаган ленталарнинг иккинчи учини ушлашни таклиф килади, бу ленталарни улчаб узун кискалигини аниклайдилар. Худди шундай килиб, ленталарни улчаш учун болалар 7 хил рангдаги ленталар ёрдамида 3 кишилик гуруҳларга булинадилар ва саватчадан лента олиб узларидаги ленталар билан таккослаб улчаб кўрадилар. Қўлларидаги лентадан узун ва калта ленталарни топишлари керак. Тарбиячи энг узун лентани кутаринг, деса, хар бир гуруҳ узларидаги энг узун лентани, энг калта лентани кутаринг, деса, энг калта ленталарни кутарадилар.
Билимларни мустахкамлаш ва аниклаш учун топшириқ:
1. Энг узун лентани кизил рангга буянг.
2. Энг калта лентани сарик рангга буянг.
3. Битта лентани хохлаган рангга буянг.
4. Нечта лентани сарик рангга буядингиз?
5. Нечта лентани кизил рангга буядингиз?
Фаолият охирида тарбиячи болаларни рағбатлантиради.
Микдор (Катталик)
Мавзу: Предметларни узунлиги бўйича таққослашни давом эттириш
Мақсад:
Предметларни узунлиги бўйича таққослашни давом эттириш ва узунлиги бир хил предметларни топишни, «узунрок», «кискарок», «бир хил узунликда» сўзларини нутқда қўллашни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болаларнинг предметларни узунлиги бўйича таққослаш куникмалари мустахкамланади.
Керакли жихозлар:
Гиламда куриб тугатилмаган куприк. Хар икки томонда 2 тадан кубик ва кубикларнинг устига битта тахтача куйилган, яна битта куйиш керак. Ёнида тахтачалар: биринчиси керагидан 10 см калта, иккинчиси 10 см узун, учинчиси куприкдаги тахтача билан бир хил.
Таркатма материал:
Куриш-ясаш материаллари туплами.
Фаолиятнинг бориши:
Болалар гиламда ярим доира булиб утирадилар. Тарбиячи: «Биз Камол билан куприк курдик. Битта тахтача куйдик. Яна битта тахтача куйишимиз керак. Келинглар, хаммамиз биргаликда куприкка куйилган тахтачага тенг булган тахтачани танлаймиз. Бунинг учун тахталарни бир-бирининг ёнига ва устига куйиш усулларида улчаб кўрамиз. Каранглар, бу тўғри келадими? (Калта тахтачани улчаб кўради). Йук, тўғри келмайди, бу калта экан. Кани, бу тахтачани улчаб кўрайликчи. (Узун тахтачани улчаб кўради). Яна тўғри келмади. Нима учун? Улчаб кўрайликчи. Бу узун экан. Каранглар, балки бу тўғри келар. (Мос келадиганини улчайди.) Ха, буниси тўғри келди, чунки икки томони хам тенг. Узун хам эмас, калта хам эмас. Узунлиги бир хил. Келинглар, хаммамиз биргаликда айтамиз: узунлиги бир хил. Камол бу тахтачани олади ва куприкни битказади. Жамол куприкдан машинани утказади. Баракалла, болалар, Камол иккаламизга куприк куришга ёрдам бердингиз».
Болалар учун амалий иш.
Болалар гиламда доира булиб утирадилар, уртада турли курилиш материаллари булади.
Тарбиячи: Болажонлар, энди мана шу курилиш материаллари ичидан иккита бир хил узунликдаги тахтачаларни топиб курсатинглар. Бунинг учун нима киласиз? Битта тахтани олиб, ўнга бошка тахталарни куйиб улчаб кўрасиз. Қандай улчашни биласизми? Тўғри, ёнига ва устига куйиб, улчаб кўрамиз.
Хар бир боланинг топшириқни қандай бажарганлигини текшириб чикиш лозим.
Билимларни мустахкамлаш учун Ўйин.
Болалар геометрик шакллар ёрдамида 3 гуруҳга булинади ва хамма гуруҳга бир хил куриш-ясаш материаллари берилади, болалар узлари ижод килган холда турли нарсаларни кўрадилар. Масалан: уй, машина, вагонлар ва х.к. Болалар кўраётганда тарбиячи уларга саволлар билан мурожаат қилиши мумкин, «Нима кўраяпсизлар?», «Бир хил узунликдаги тахталарни топиш учун кайси усулдан фойдаландингиз?» ва х.к.
Болалар билимини текшириш ва мустахкамлаш учун савол:
1. Хар хил узунликдаги тахталар ичидан 2 та бир хил узунликдаги тахтани топиш учун кайси усулдан фойдаланиш мумкин?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Микдор (Катталик)
Мавзу: Предметларни узунлиги ва кенглигига караб таққослашни ўргатиш
Мақсад:
Болаларга предметларнинг узунлиги ва кенглигига караб таққослашни машқ килдириш, нутқида кенг, кенгрок, тор, торрок сўзларини ишлатишни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар предметларни узунлиги ва кенглигига караб таққослашни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Куприк куриш учун тахталар.
Кенг ва тор тасмалар (хар бир болага).
Жужалар (хар бир болага 4 тадан).
Фаолиятнинг бориши:
Болалар гиламда утирадилар. «Каранглар, болалар,- дейди тарбиячи. –Сиз билан курган купригимиз. Куприк тахтачаларининг узунлиги бир хил эди, тўғрими? Қандай текшириб билсак булади? Жамол, тахтачаларни ёнма–ён куй, учларини тенглаштир. Тахталарнинг узунлиги тўғрисида нима дейиш мумкин? Тўғри, улар бир хил узунликда. Олдин бу тахтани куямиз. Улугбек машинани куприкдан юргизади. Машина куприкдан ута олдими? Ха, ута олди. Энди бунисини куйиб кўрамиз, (кенг тахтачани тор тахтача билан алмаштиради), энди машина юра оладими? Сарвар машинани юргизиб кўради. Нима учун машина ута олмади? Кайси тахтача тор, кайсиниси кенг эканлигини қандай билса булади?»
Тахтачаларни бирлаштириб, энига таккосланади, кайси кенг ва кайси тор эканлиги аникланиб, куприкка кайси мос келса уша олинади.
Болалар учун амалий иш.
Кичкинтойлар стулларга утиришади. Тарбиячи сурайди: «Болажонлар, хар бирингизнинг олдингизда иккита тасма турибди. Уларга яхшилаб эътибор беринг. Тор қоғоз тасманинг ранги қандай? Қандай билсак булади? Тўғри, тасмаларни устма-уст куйиб эни улчанади».
Тасмаларнинг кенг–торлиги устига ва ёнига куйиш усуллари ёрдамида аниклангандан кейин тарбиячи топшириқ беради: тор тасмани баланддан, кенг тасмани пастдан кЎйинглар, тор тасмага битта жужа кЎйинглар, кенг тасмага куп жужа кЎйинглар. Охирида тарбиячи сурайди: «Битта жужа турган тасма кенгми, торми? Куп жужалар турган тасмачи кенгми, торми?»
Болалар билимини мустахкамлаш учун Ўйин: «Поезд».
Болалар билан «Поезд» Ўйини уйналади. Тарбиячи: «Мен электровоз буламан, сизлар – вагончалар». Поезд олдиндан тайёрланган кенг ва тор йуллардан, куприклардан утади. Кенг ва тор куприк, йуллардан утаётганда тарбиячи болалардан, «Қандай йулдан утаяпмиз-кенг йулданми ёки тор йулданми?» деб сурайди.
Билимларни мустахкамлаш ва аниклаш учун саволлар:
1. Кенг тасмага қанча жужа куйдингиз?
2. Тор тасмага нечта жужа куйдингиз?
Фаолият якунида тарбиячи болаларни рағбатлантиради.
Микдор (Катталик)
Мавзу: Баландлик бўйича киёслашни ўргатиш
Мақсад:
Болаларни баландлик бўйича таққослашга ўргатиш, таққослаш натижаларини нутқида баланд, паст, пастрок, баландрок, узун, киска, узунрок сўзлари билан ифодалаш.
Кутилаётган натижа:
Болалар 2 та предметни баландлиги, узунлигига кўра таққослашни ва буни нутқда ифода этишни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Хар хил баландликдаги 2 та Қўғирчоқ (8-10 см фарқ киладиган),
2 та куйлак, узунлиги хар хил (8-10 см фарқ киладиган).
Таркатма материал:
Хар бир болага иккитадан дарахт -баланд ва паст, биттадан сарик ва ок куш.
Расм
Фаолиятнинг бориши:
Болалар олдига иккита Қўғирчоқ мехмонга келади: Лолахон ва Донохон, улар болалар билан саломлашади.
Тарбиячи: «Лолахон ва Донохон кайси бирларининг баланд эканлиги тўғрисида бахслашиб колибдилар. Ким баландлигини қандай билсак булади? Бунинг учун уларни бир-бирига каратиб мана бундай куйиб, буйларини улчаймиз. Кайси Қўғирчоқ баланд: Лолахонми ёки Донохонми?» Буни сураш давомида тарбиячи қўли билан Қўғирчоқларнинг гавдасини пастдан юкорига силайди. «Ха, Лолахон Донохондан баландрок. Хаммамиз бирга айтамиз: баландрок! Кайси Қўғирчоқ пастрок? Тўғри, Донохон Лолахондан пастрок. Хаммамиз бирга айтамиз: пастрок». Кейин тарбиячи бир-биридан узунлиги бўйича фарқ киладиган иккита куйлакларни курсатиб сурайди: «Бу нима? Куйлаклар қандай рангда? Кайси куйлак узунрок эканлигини қандай билиш мумкин? Камол куйлакларни улчаб кургинг. Курсатинг, кайси куйлак узун, кайси калта? Кайси куйлакни биз Лолахонга совга киламиз, кайсинисини Донохонга? Нима учун?» Болалар Қўғирчоқларга куйлакларни совга киладилар.
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: « Болажонлар, мана бу дарахтларга эътибор беринг. Дарахтлар қандай рангда? Кайси дарахт баланд (паст)? Буни қандай билсак булади?» Болалар дарахтларнинг бЎйини, ёнма-ён куйиш билан улчаб куришади. Кейин уларга ўнг қўлига баланд дарахтни, чап қўлига паст дарахтни олиш таклиф килинади. Тарбиячи 3-4 боладан кайси қўлида баланд, кайси қўлида паст дарахт борлигини сурайди. Топшириқ беради: баланд дарахтга сарик кушни, паст дарахтга ок кушни кЎйинг. «Сарик куш баланд дарахтга кунди. Ок куш паст дарахтга кунди».
Болажонлар, расмга эътибор беринглар. Бу расмда турли ёшдаги болалар тасвирланган: Фаррух энг кичиги булганли сабабли унинг буйи паст, Жамол энг катта булганлиги сабабли унинг буйи баланд, Ботир Фаррухдан узун, Жамолдан пастрок. Жамолнинг куйлагини яшил рангга буянг, Ботирнинг куйлагини сарик рангга буянг, Фаррухнинг куйлагини кук рангга буянг.
Болалар билимини мустахкамлаш ва текшириш учун савол:
1. Дарахтлар баландми ёки гуллар?
2. Хонамиздаги энг баланд нарсани топинг.
Фаолият охирида тарбиячи болаларни рағбатлантиради.
Микдор (Катталик)
Мавзу: Предметларни узунлиги, кенглигига кўра устига ва тагига куйиш усулларидан фойдаланиб киёслашни ўргатишни давом эттириш
Мақсад:
Болаларни хар хил ва бир хил кенгликдаги ва узунликдаги предметларни устига ва тагига куйиш усуллари ёрдамида таққослашга ўргатиш.
«Узунлиги бир хил», «тенг», «хар хил узунликда», «кенглиги хар хил» сўзларини нутқда ишлатишни машқ килдириш.
Кутилаётган натижа:
Болалар 2 та предметни кенглиги, узунлигига кўра таққослашни ва буни нутқда ифода этишни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Қўғирчоқ.
2 та бир хил узунликда ва 4 та хар хил узунликдаги ленталар.
Таркатма материал:
Хар хил рангдаги ленталар.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: «Болалар бугун Қўғирчоқ Лолахоннинг тугилган кунини нишонлаймиз. Сизлар нима дейсизлар қандай совга олганимиз яхши? Лолахоннинг сочига такиш учун лента олсакчи? Чиройли килиб такиб куярдик. Мана хар хил рангдаги ва хар хил узунликдаги ленталар. Бу ленталар ичидан ранги бир хил булган бир хил узунликдаги 2 та лентани топишимиз керак. Мафтуна сиз айтингчи, қандай рангдаги лентани танлаймиз? Лолахоннинг куйлаги кизил рангда, шунинг учун кизил рангдаги лентани танлаганимиз яхши. Баходир, сиз кенглиги ва узунлиги бир хил 2 та кизил лентани топинг. Кенглиги ва узунлиги бир хил булган 2 та лентани топиш учун нима қилишимиз керак? Тўғри, уларни улчаб кўрамиз. Баходирга ким ёрдам беради? Кани, Улугбек, топишга ёрдам берингчи. Бунинг учун битта лентани оламиз, унинг устига иккинчисини куямиз. Агар лентамизнинг кенглиги ва узунлиги бир хил булса, демак, шу ленталарни оламиз. 2 томони хам тенг булса, улар бир хил узунликда булади. Энди совгамизни чиройли килиб ураймиз. «Қўғирчоқ Лолахонга-хамма вакт шундай чиройли ва ораста булиб, сизлар билан ва сизлардан кичкина болалар билан уйнаб юришини тилаймиз». Қўғирчоқ Лолахон: «Рахмат, болалар! Мен жуда хурсанд булдим. Бу ленталарни хамма вакт такиб юраман». (Тарбиячи ленталарни такиб куяди).
Болалар учун амалий иш.
Болалар стол атрофида утирадилар. Тарбиячи уларга сарик ленталардан бирини олишни таклиф килади ва шу лентага тенг келадиганини ёнига куйиб, таккослаб топишни машқ килдиради. Топшириқни бажариш давомида хар бир болага саволлар беради (узунми, кисками, тенгми). Болаларнинг сўзларни тўғри ишлатишини назорат килади. Нотўғри айтганларни тўғри айтишга ургатади.
Болалар билимини мустахкамлаш учун Ўйин.
Тарбиячи ва болалар хар хил кенгликда ва узунликдаги ленталар ичидан бир хил кенгликда ва узунликдаги ленталарни бир-бирининг устига ва тагига куйиш усуллари ёрдамида улчаб, танлаб оладилар. Танлаб олинган ленталарнинг ранги хам хар хил булади.
Тарбиячи бу ленталарнинг бир учини ушлаб туради, болалар шу ленталарнинг иккинчи учини ушлаб, тарбиячининг атрофида турадилар. Тарбиячи «доира» деса, болалар лентани ушлаган холда тарбиячи атрофида доира ҳосил килиб юрадилар. Тарбиячи «паст» деса, болалар утирадилар, «баланд» деса, туриб қўлларини юкорига кутарадилар, «олдимга» деса, барча болалар тарбиячининг олдига бориб оладилар.
Фаолият сўнгида тарбиячи болаларни рағбатлантиради.
Микдор (Катталик)
Мавзу: Намунадаги расм ёрдамида устига куйиб таққослаш усули билан таништириш
Мақсад:
Болаларни намунадаги расм ёрдамида устига куйиб таққослаш усули билан таништириш.
«Қанча-шунча» сўзларини тушунтириш, нарсаларни ўнг қўл билан чапдан ўнгга теришни ва қандай килаётганлигини айтишни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар предметларнинг 2 гуруҳини таққослашни ва буни нутқда ифода этишни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Кизил гулларнинг расмлари ва сарик гуллар 4–5 та.
Хар бир бола учун барглар, кўнгизчалар, ликобча, 2 тадан расм.
Фаолиятнинг бориши:
Дастлаб тарбиячи фланелеграфда хар бир гулнинг устига биттадан капалак куйиб, қанча гул булса, шунча капалак куйишни курсатиб беради.
«Мен гуллар қанча булса, шунча капалакларни куйдим».
Болаларнинг диққатини ортикча капалаклар колиши мумкинлигига каратади. Такрор курсатаётганида тарбиячи алохида таъкидлайди-капалакни ўнг қўл билан олиб, чапдан ўнгга караб куйиб чикиш керак. Хар бир гулнинг устига капалакни текис килиб куйиш керак.
Болалар учун амалий иш.
Хар бир болага ликобча, кўнгизчалар, 2 тадан расм берилади. Битта расмда 3 та сарик барг, иккинчисида 4 та яшил барг тасвирланган.
Топшириқ беришдан олдин тарбиячи болаларга ликобчасида нималар борлигини яхшилаб куриб чикишга рухсат беради. Сўнгра расмда қанча барг булса, шу баргларнинг устига шунча кўнгизчалар куйишни таклиф килади. Хар бир баргнинг устига биттадан куйиш кераклигини тушунтиради.
Болалар топшириқни бажаришга киришишларидан олдин тарбиячи болалардан чап ва ўнг қўлини курсатишни таклиф килади, чап қўл билан расмни ушлаб, ўнг қўл билан кўнгизчаларни куйиб чикишни (чапдан ўнгга) ургатади.
Кейинги топшириқда хар бир дафтарнинг устига биттадан калам куйиш топширилади.
Билимларни мустахкамлаш ва аниклаш учун саволлар:
1. Биз хар бир баргнинг устига нечтадан кўнгизча куйдик?
2. Биз хар бир дафтарнинг устига нечтадан калам куйдик?
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Сон ва санок
Мавзу: «Қанча», «шунча», «тенг» сўзларининг маъносини тушуниш ва нутқда қўллашни ўргатишни давом эттириш
Мақсад:
Болаларга намуна карточкадаги расмлар остига расмни куйиш йули билан тенг, тенг эмаслигини аниклашни ўргатиш, расмларни аник тепадаги расмнинг пастидан куйиш ва орасидаги масофага каттик эьтибор бериш.
«Қанча, шунча», «тенг» сўзларининг маъносини тушунтириш.
Кутилаётган натижа:
Болалар 2 гуруҳ предметларни таққослашни ва буни нутқда ифода этишни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Намойишлар тахтаси ва рангли буюмлар (4 та), 2 та сичконча, 4 та шарф.
Таркатма материал:
Хар бир болага 2 та карточка (биринчи карточкада 3 та анор, иккинчисида 4 та анор тасвирланган).
Хамма болага бир хил кичик ўйинчоқлар туплами.
«Пазл» Ўйини учун учбурчак ва квадрат шаклида 4 та булакка булинган расмлар. (Хар бир болага битта ёки кичик гуруҳларга биттадан пазл).
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи намойишлар тахтасида буюмлар остига буюмларни куйиш усули билан тенг, тенг эмаслигини аниклашни ургатади. «Қандай килиб қанча буюм булса, шунчани бирданига куйиш мумкин?» Тарбиячи буюмларни гуруҳ-гуруҳ килиб куяр экан «тенг» сўзини ишлатади ва «Юкоридаги хар бир нарсанинг тагига нарсани куйсак, уларнинг сони тенг булади», деб тушунтиради. Болаларни навбат билан чакириб юкоридаги каторга қанча буюм куйса, пастки каторга хам шунча буюм куйишни таклиф килади (2 тадан-4 тагача).
Болалар учун амалий иш.
Болаларга 3 тадан карточкалар берилади ва карточканинг юкори каторида қанча расм тасвирланган булса шунча ўйинчоқни пастки каторга куйиш ургатилади. 3-4 топшириқ берилади.
Хар бир боладан карточкадаги тасвирда қанча нарса тасвирланганлиги ва ўнга тенг булиши учун қанча ўйинчоқ куйганлигини изохлаб бериш суралади. Болаларнинг нутқда қанча, шунча сўзларини тўғри ишлатишига эътибор берилади. Нотўғри айтган болаларга тўғри айтиш ургатилади.
Билимларни мустахкамлаш учун Ўйин: «Пазл».
«Пазл» Ўйинида болаларга учбурчак ва квадрат шаклида 4 та булакка булинган расмлар берилади. Пазлдаги тасвирда 2 катор нарсалар тасвирланган булади. Болалар пазлни йигадилар ва қандай расм тасвирланганлигини юкори катор билан пастки катордаги нарсалар сони тенгми, тенг эмаслигини аниклаб, айтиб берадилар. Болалар мустакил холда айтиб бера олмасалар, тарбиячи йуналтирувчи саволлар оркали болаларга фикрини ифодалашга ёрдамлашади. Масалан: Юкори ва пастки катордаги нарсалар хаммаси тагма-таг турибдими? Юкори катордаги битта олманинг тагида нок йук экан, демак, олмалар ва нокларнинг сони тенг эмас экан ёки юкори катордаги анорларнинг хар бирининг тагида лимон турибди, демак, анорлар ва лимонларнинг сони тенг экан.
Пазлларни хар бир болага биттадан ёки кичик гуруҳларга биттадан бериш мумкин.
Билимларни мустахкамлаш ва аниклаш учун топшириқ:
1. Расмдаги хар бир куёнга биттадан сабзи беринг.
2. Куёнлар ва сабзиларнинг сони тенгми?
Фаолият охирида тарбиячи хамма болаларни рағбатлантиради.
Сон ва санок
Мавзу: 1 сони билан таништириш
Do'stlaringiz bilan baham: |