Болаларни топшириқни диққат билан эшитишга ва топшириқни аник бажаришга одатлантириш.
Кутилаётган натижа:
Болалар предметларни ўнг қўл билан чапдан ўнгга тахлаб куйишни ва ўнг-чапни фарқлашни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Хар бир болага саватчаларда кичикрок ўйинчоқлар туплами. Кизил ва кук рангда қоғоз (эни 10 см, буйи 20 см). Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, каранглар, саватчаларингизда чиройли куёнчалар бор. Биттадан куёнча олинглар. Жамол нечта куёнча олдингиз? Мухайё сизчи? Болалар, саватчада қанча куёнча колди? Куёнчани ўнг қўлингизда ушлаб баланд кутаринг.
Агар бирон киши адашса, тарбиячи эсига туширади, ўнг қўлингиз-бу кошикни ушлайдиган қўлингиз. Ўнг қўлини кутармаган болалар ёнига бориб, тушунтиради: «Мана бу сизнинг ўнг қўлингиз, буниси чап қўлингиз. Куёнчани саватчага куйиб турамиз. Болалар столда хар бирингизнинг олдингизга кук ва кизил қоғозлар куйилган. (Хар бир боланинг қоғози стол устида бир хил туриши керак).
Чап қўлингизни кук қоғозга кЎйинг, ўнг қўлингизни кизил қоғозга кЎйинг. Кук қоғоз сизнинг чап томонингизда, чап қўл томонда. Кизил қоғоз ўнг томонингизда, ўнг қўл томонда. Энди саватчадан битта куёнча олиб баланд кутаринг. Чап томонга кук қоғозга 1 та куёнча кЎйинг. Ўнг томонга кизил қоғозга куп куёнчалар кЎйинг. Бунинг учун, чап қўлингиз билан кизил қоғозни ушлаб туринг ва ўнг қўлингиз билан куёнчаларни чапдан ўнг томонга териб чикинг».
Болалар куйиб булишганидан сўнг кизил ва кук қоғозларга қанчадан куёнчалар куйилгани суралади. Аввал саволлар алохида берилади, сўнг кизил ва кук қоғозларга нечтадан куён куйганини дарров айтиши лозим. Агар болалар жавоб беришга кийналишса, тарбиячи жавоб намунасини айтади.
Машқ топшириқни алмаштириш билан давом эттирилади. Масалан: чап томондаги қоғозга куп ўйинчоқларни куйиш, ўнг томондаги қоғозга 1 та ўйинчоқ куйиш ёки кизил қоғозни чапга, кук қоғозни ўнгга куйиш.
Билимларни мустахкамлаш учун топшириқ:
Болаларга топшириқни қоғозсиз бажариш ургатилади. Столга куп ўйинчоқлар солинган саватча куйилади. Тарбиячи болаларга ушбу саватчадан хохлаган ўйинчоқни ўнг қўл билан олиб, чап томонига куйишни сурайди. Хар бир боланинг қандай бажарганлигини куриб чикади ва 3 та боладан сурайди: «Сиз ўйинчоқни кайси томонингизга куйдингиз?». Сўнг бошка ўйинчоқни хам ўнг қўл билан олиб, чап томонга куйишларини сурайди ва хамма болаларнинг ишни қандай бажарганликларини куриб чикадида, 3-4 боладан ўйинчоқни кайси томонга куйганини сурайди.
Тарбиячи: Энди болажонлар, саватчадан яна ўнг қўл билан ўйинчоқ олиб, чап томондан тераётган ўйинчоқлар ёнидан кЎйинг. Биз ўйинчоқларни чапдан ўнгга куйиб чикдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |