Болалар учун амалий иш.
Хар бир болага битта ва куп шарлар тасвирланган қоғоз берилади, болалар шарларни узлари хохлаган рангга буяйдилар. (1-расм). Болалар ишни тугатганларидан сўнг тарбиячи сурайди: Битта шарни қандай рангга буядингиз? Кўп шарларни қандай рангларга бўядингиз?
Болалар билимини текшириш ва мустахкамлаш учун саволлар:
1. Болажонлар, менинг қўлимда нечта Қўғирчоқ? (1 та).
2. Қўғирчоқнинг боши нечта? (1 та).
3. Қўғирчоқнинг сочлари қанча? (Кўп).
4. Хаммамизда биттадан шар булса ва биз шарларни
Улуғбекка берсак унда шарлар қанча бўлади? Бизда,
қанча шар қолади?
Тарбиячи:-Болажонлар, бугун мен сизлардан жуда хурсанд бўлдим, хаммангиз топшириқларни жуда яхши бажардингиз.
Фазовий тасаввур
Мавзу: Ўнг ва чап қўлни фарқлай олишни ўргатиш
Мақсад:
Болаларга ўнг ва чап қўлни фарқлашни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар ўнг ва чап қўлни фарқлашни урганадилар.
Керакли жихозлар:
Ок қоғоз ва каламлар (хар бир болага).
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, биз овкат еяётганда кошикни кайси қўлимизда ушлаймиз? Кани, хаммамиз кошикни ушлайдиган қўлимизни баланд кутарамиз. Бу қўлимиз қандай номланади, биласизларми? Тўғри, бу қўлимиз-ўнг қўл. Купчилик болалар ва катталар ишларни ўнг қўлда киладилар. Масалан: ёзишда ручкани ўнг қўлда ушлаб ёзадилар, расм чизишда каламни ўнг қўлда ушлаб чизадилар, олмани арчиш учун пичокни ўнг қўлда ушлайдилар ва х.к. Баъзи болалар чап қўлда ёзадилар ва бошка ишларни хам чап қўлда бажарадилар. Болалар, кани чап қўлингизни кутарингчи. Қўлларни туширамиз. Хозир сизлар билан бир Ўйин уйнаймиз. Мен «ўнг қўлни кутарамиз, туширамиз, чап қўлни кутарамиз, туширамиз» сўзларини айтиб тураман. Сизлар кайси қўлни айтсам, уша қўлни баланд кутарасизлар ва туширасизлар.
Ўйинни бошладик:
ўнг қўлни кўтарамиз, туширамиз.
Чап қўлни кўтарамиз, ўнг қўлни кўтарамиз, ўнг ва чап қўлни туширамиз.
Чап қўлни кўтарамиз, туширамиз.
Ўнг ва чап қўлни кўтарамиз, ўнг қўлни туширамиз, чап қўлни туширамиз.
Болалар учун амалий иш.
Тарбиячи: Энди болажонлар, сизлар билан расм чизамиз. Олдин олдимиздаги ок қоғозга чап қўлимизни куямиз ва ўнг қўлимизга каламни олиб чап қўлимизнинг четидан юргизиб чикамиз. Мана чап қўлимизни чизиб олдик, энди ёнига ўнг қўлимизни куямиз ва чап қўлимизга каламни олиб, ўнг қўлимизнинг четидан юргизиб чикамиз. Ўнг ва чап қўлимизни чизиб олдик. Болажонлар, айтингларчи сизларга ўнг қўлда расм чизиш осон булдими ёки чап қўлда чизиш осон булдими? Ўнг қўлда чизиш осон булди деганлар, ўнг қўлини кутарсин. Чап қўлда чизиш осон булди, деганлар чап қўлини кўтарсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |