Кутилаётган натижалар:
Болалар баланд ва пастни фарқлашни, бу сўзларни нутқда тўғри қўллашни урганадилар.
Болалар кичик гуруҳларда хамкорликда ишлаш куникмасини эгаллайдилар.
Керакли жихозлар:
Фланелеграф ва ўнга ёпиштириш учун куёш, булут, жужа.
Баланд ва паст предметлар ёки шундай предметлар тасвирланган расмлар.
Таркатма материал:
3 та гуруҳга булиниш учун 3 хил баландликдаги дарахтлар (болалар сонига тенг булиши керак). Дарахтларнинг улчамини тарбиячи мустакил танлайди.
Гуруҳларда ишлаш учун ёпиштириладиган расмлар: кушлар, капалаклар, булутлар, хайвонлар, гуллар, утлар, баландлиги хар хил дарахтлар. Буларнинг барчасининг улчами расмга мос булиши керак.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, мана бу расмга эътибор беринглар, расмда нималар тасвирланган. Тарбиячи фланелеграфда расмларни липучкалар ёрдамида баландга ва пастга ёпиштириб тушунтиради: Болажонлар, куёшни расмнинг каерига куйишим керак-баландгами, пастгами? Тўғри, болажонлар, куёшни хамма нарсадан баландга ёпиштираман. Булутларничи? Тўғри, болажонлар, булутларни хам баландга, лекин куёшдан пастрокка ёпиштирамиз. Жужани каерга ёпиштирамиз? Тўғри, болажонлар, жужани пастга ёпиштирамиз.
Гуруҳий иш.
Болалар кичик гуруҳларда ишлаш учун 3 хил баландликдаги дарахтлар ёрдамида кичик гуруҳларга булинадилар: баланд, пастрок, паст. Болалар дарахтларнинг бЎйини билиш учун уларни устма-уст куйиб улчаб кўрадилар ва буйи бир хил дарахтларни олган болалар битта гуруҳга бирлашадилар.
Хар бир гуруҳга расмлари ёпиштирилиши керак булган табиат манзараси тасвирланган плакатлар берилади. Плакатларда расмлар ёпиштирилиши керак булган жойда ёпишкок қоғоз (липучка)нинг ярми елимланган булади. Берилган расмларда хам ёпишкок қоғоз (липучка)нинг ярми елимланган булади. Болалар расмларни топиб баландга, пастга липучка ёрдамида ёпиштирадилар ва ишни тугатганларидан кейин нимани баланддан, нимани пастдан ёпиштирганликларини тушунтириб берадилар. Масалан: нима учун калдиргочни баландга ёпиштирди, нима учун гулни пастга ёпиштирди. Дарахт баланд, утлар паст, гулларнинг буйи бир хил, дарахтларнинг баландлиги хар хил ва бошкалар.
Билимларни мустахкамлаш учун Ўйин: «Эътиборли бул».
Болаларнинг баланд ва паст хакидаги тушунчаларини мустахкамлаш Мақсадида «Эътиборли бул» машқини бажартириш.
Тарбиячи баланд ва паст предметлар ёки шундай предметлар тасвирланган расмларни курсатади.
Баланд предмет курсатилганда болалар уринларидан турадилар, паст предмет курсатилганда бошларини энгаштирадилар. Масалан: баланд куп каватли бино курсатилса болалар жойларидан турадилар, агар «кучукнинг хонаси» курсатилса, бошларини энгаштирадилар. Телеминора, ут учириш минораси, дарахтлар курсатилса хам жойларидан турадилар. Гуллар, утлар курсатилса, утириб бошларини энгаштирадилар.
Фаолият якунида болаларни рағбатлантириш.
Микдор (Катталик)
Мавзу: Предметнинг улчамини аниклаш, берилган белгисига кўра киёслаш
Мақсад:
Болаларга предметнинг улчамини аниклашни ва берилган белгисига кўра киёслашни ўргатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |