Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Қуриш-ясаш. Болани иншоотнинг ҳар бир қисмини таҳлил қилишга; 
вазифасини белгилашга; ишларни мустақил режалаштиришга ўргатиш.
Қурилма-конструкциялар ҳақида маълумот бериш ва улардан 
амалий жиҳатдан фойдаланиш; қурилмаларни ясаш йўлларини 
тушунтириш.
Болани чизма, расм, сурат бўйича иншоот қуришга; зарурий қурилиш 
материалларини мустақил танлашга; мақсад бўйича жамоавий биноларни 
жиҳозлашга, дўстона, иноқ ишлашга ундаш.
Болага тайёр шакллардан (турли қутилардан в.б.) конструкциялар: 
мебель, транспорт воситалари ясашни; деталларни маҳкам елимлашни 
ўргатишда давом этиш.
Болани янги деталлар: турли шакл ва ҳажмдаги ёғоч (узун-қисқа, 
тўртбурчак, доира, учбурчак), цилиндрлар ва уларнинг хусусиятлари 
билан таништириш.
Пазл, мозаика ва лего каби ўйинчоқлар ёрдамида камида 16 та 
бўлакдан иборат шакл йиғишга ўргатиш. 
Боланинг ёғоч конструкторнинг ҳар хил бўлакларидан фойдаланиши
ва номлашини; қурилиш жараёнида иншоотнинг баъзи деталларини
ўзгартириб, асосий қисмини ажрата олишини; қуриш-ясашда ўйин
фаолиятини мақсад, шароит, лойиҳа бўйича олиб боришини 
рағбатлантириш.
Қуриш-ясашни, ранг, шакл ва катталик бўйича мутаносибликни 
идрок этиш лаёқатини такомиллаштириш.
Қўл меҳнати. Болада қоғоздан, қўшимча материаллардан 
конструкция ишларини бажаришга қизиқиш уйғотиш. Ўз қўллари билан 
турли ўйинчоқлар, безаклар тайёрлаш, ўйинчоқларни тузатиш, китобларни 
елимлаш, ўзидан кичиклар учун ўйинчоқлар, хатчўп, саноқ материаллари 
ва мавзуга мос қўл ишлари ясаш истагини шакллантириш. 


143 
Машғулотлар ва сюжетли-ролли ўйинлар учун ясама ўйинчоқлар 
(байроқча, сумкача, китоб); ота-оналар, катталар ва кичкинтойлар учун 
совғалар тайёрлаш, қоғоздан турли оддий конструкциялар (оригами
ясашга ўргатиш. 
Болани материалларни эҳтиёткорлик билан мақсадга мувофиқ, тежаб,
оқилона сарфлашга, ўз меҳнати маҳсулини эҳтиёт қилишга одатлантириш.
Болада ижодий қобилиятни, тасаввурни ривожлантириш, бадиий 
дидни ўстириш, саранжом-саришталикни тарбиялаш; ясаган буюмларини 
эстетик жиҳатдан ҳис этиш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантириш.

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish