Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. Болада мусиқий асардаги ритмни,
темп ва тембрни ҳис этиш, ўйин ҳаракатларини тушуниб, мувофиқ тарзда
ифодалаш кўникмасини шакллантиришда давом этиш. Куй қисмларининг
алмашинувига қараб, ҳаракатларни енгил ва жозибали тарзда ўзгартира
олиш. Аввал ўрганилган мусиқий-ритмик ҳаракатларнинг номларини
такрорлаш ва амалда бажариш малакаларини такомиллаштириб бориш:
юриш (шўхчанг, оҳиста, енгил, пружинасимон), югуриш (енгил, тез, майда
қадамлар билан), сакраш (бир оёқлаб, ҳаккалаб, икки оёқлаб, оёқларни
алмашлаб, енгил), олдинга ва орқага, ёнга қадам ташлаш, қўшиқ билан
биргаликда рақс ҳаракатларини сифатли бажариш.
Мусиқа остида қаторга сафланиш, қатордан доира шаклига ўтиш,
катта ва кичик доиралар ҳосил қилиш, бир нечта кичик доирачаларга
бўлинишга ўргатиш. Рақс элементларини оёқ тўпиллатиш билан бир
вақтда чапак чалиш; жуфтликда қўл ушлашиб айланиш; ҳаракатларни
баргчалар, гуллар, байроқчалар, тасмалар билан (ихтиёрий куй) енгил
бажаришга ўргатишда давом этиш.
Ритмик ҳаракатларни мусиқали-ҳаракатли ўйинларда такрорлаб ва
мустаҳкамлаб бориш: “Қорбўрон”, “Рўмолчани ол”, “Бойланди”,
“Шафтоли-шакар”, “Гулчамбар” каби ўйинларни ўйнаш.
Рақс. Боланинг мусиқа кайфиятига монанд ҳаракатланиш, қисмлар
ўзгаришини табиий, енгил ва нафис рақс ҳаракатлари орқали ифодалаш
кўникмаларини мустаҳкамлаш. Мусиқа оҳангининг тезлигига мувофиқ
равишда секин ва тез ҳаракатланишга ўргатиш.
Болани гуруҳ бўлиб, кичик гуруҳларга бўлиниб, якка ҳолда,
шунингдек, кенг зал бўйлаб эркин ҳаракатланишга, залнинг бир қисмидан
иккинчи қисмига (марказдан бурчакка, ўнгдан чапга в.б.) ўтишда ўз
ҳаракатларини бошқара олишга ўргатишда давом этиш. Катталар билан
биргаликда рақс элементларини (“Коптокни юқорига от”, “Кўзгуга қара”,
“Майсани сила”, “Қўлларимиз чиройли”) мусиқага мослаб бажариш;
юриш, енгил югуриш, югуриш вақтида қўлларни белга қўйиш, чапак
чалиш, бир қўлни бош тепасига, иккинчи қўлни ён томонга узатиш,
тиззаларини ярим букиб ўтириб-туриш, қўлларни ушлаб жуфт бўлиб
айланиш, оёқни тўпиллатиш каби рақс ҳаракатларини мусиқа остида
бажаришга ўргатишни давом эттиришда қуйидаги рақс ўйинлари тавсия
этилади: Ўзбек халқ куйлари – “Дилхирож”, “Палов”, “Ҳа-ю, читти гул”,
“Попури”; М.Бурхонов “Пахта” рақси, “Жуфтли рақс”, “Соябонлар билан
рақс”, “Сариқ барглар рақси”, “Қорпарчалар рақси”, “Қувноқ болалар
рақси”, “Ўйинчоқлар билан рақс”, “Ўғил болалар рақси” (“Андижон
полкаси”), “Ўзбекча рақс” (“Қаринаво”), “Замонавий рақс” (ихтиёрий),
“Қизалоқлар рақси”, “Шўх болалар рақси”.
146
Болага ўзбек миллий ва замонавий рақслар билан бир қаторда турли
халқлар рақс (Чех халқ куйи - “Аннушка”; Ю.Литовко “Весёлые
лягушата”; Рус халқ қўшиғи “Қувноқ ғозлар”)ларини ўргатишда давом
этиш.
Боланинг ўзи ёқтирган мусиқани эшитганида рақсга тушишини
рағбатлантириш. Рақсга оид ижодкорликка йўналтириш, рақс учун янги
ҳаракатлар ўйлаб топишга ва уларни эркин намойиш қилишга ундаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |