Мусиқа
(5-6 ёш)
Мусиқа тинглаш. Боланинг таниш мусиқа асарини астойдил тинглаш ва
уларга нисбатан эмоционал муносабат билдиришини, эстетик идрокини,
мусиқа орқали оламни англаш, мусиқий дид, тафаккур, хотира ва мусиқа
маданиятини шакллантиришда давом этиш. Мусиқа тинглашга бўлган
иштиёқини, ҳавасини рағбатлантириш. Мусиқий ва шовқинли товушларни
ажрата олиш; мусиқа жанрлари (марш, қўшиқ, рақс, вальс, полька, алла)
ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш; 2-3 қисмли мусиқа
асаридаги ўзгаришларни, кайфият (қувноқ, осойишта)ни пайқаш,
мусиқанинг кириш қисми, бошланиши, хотима ва нақоратни фарқлашга,
куй қайси мусиқа асбобида чалинаётганини мустақил аниқлаш ва ўз
таассуротларини эркин ҳикоя қилишга ўргатишда давом этиш.
Бола ўзи тингламоқчи бўлган мусиқа асарини мустақил танлашига
имкон бериш.
Вокал ва чолғу асарларидан баҳраманд қилиш орқали бу жанрлар
ҳақида тушунча ҳосил қилиш; айрим симфоник оркестр ва ўзбек ҳалқ
чолғу асбобларининг номларини айтиш (скрипка, труба, барабан,
ноғора, чанг, карнай) ва уларни фарқлашга ўргатиш. (Ўзбек халқ куйи –
“Оромижон”, А.Мансуров “Ватангинам”; Ф.Назаров “Сўзсиз қўшиқ”;
И.Акбаров “Салимжоннинг товуғи”; Д.Кабалевский “Масхарабозлар”).
Болада маданий қадриятларимизга, мусиқий меросимизга қизиқиш ва
ҳурмат уйғотиш, дутор, рубоб, чанг, най, ноғора, доира, сурнай каби
чолғуларда ижро этилган мусиқаларни (Ўзбек халқ куйлари: “Уфор”,
“Роҳат”, “Дутор баёти”, “Норим-норим”) биргаликда тинглаш, куйнинг
ифода воситалари билан таништириш. Мусиқанинг кайфиятини
эмоционал ҳис қилиш ва фарқлаш, табиат, она Ватанга муҳаббат
туйғуларини ривожлантириш: М.Бурхонов “Ўзбекистон Давлат мадҳияси”,
Ф.Назаров “Ватаним”, “Оппоқ қор” (“Марварид” гуруҳи), ўзбек халқ куйи
- “Аскарий”.
Болани ўзбек миллий куйлари билан бир қаторда турли халқлар
куйларидан баҳраманд қилиш.
Боланинг мусиқий қобилиятини шакллантириш, ўз мусиқасини
битиши учун тегишли шароит яратиш. Байрамлар ва кўнгилочар
тадбирларда, мусиқали ва кўргазмали фаолиятларда иштирок этишга
қизиқиш билдиришини рағбатлантириш. Репертуар: Д.Зокиров “Бинафша
145
қўшиғи”, “Байрам марши”, А.Мансуров “Қўшиғим, жон, қўшиғим”,
М.Левиев “Вальс”.
Мусиқа раҳбари ўз имкониятидан келиб чиқиб, зарбли чолғу оркестри
ижросидаги куй-қўшиқлар ёзилган ёзувли тасмадан, аудио-видео
тасмаларидан ва бошқа овозли техникалардан фойдаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |