Ўқув йили охирида бола:
-
табиат ҳодисаларига қизиқиш билдиради, ўсимликлар ва ҳайвонот
138
олами тўғрисида тасаввурга эга бўлади;
-
ҳайвонлар яшайдиган турли муҳитларни (балиқлар сувда, бўри эса
ўрмонда яшашини) айтиб беради;
-
тоғ, ўрмон, денгиз, дарё сингари ўзига хос географик атамаларнинг
номларини билади;
-
айрим ҳайвонлар ва ўсимликлар билан бевосита мулоқот қилишнинг
хавф-хатари тўғрисида билади;
-
оддий сабаб-оқибат алоқаларини тушунади;
-
ўзи учун янги бўлган нарсаларни кўриб қолганда, унинг
хусусиятларини билиб олишга ҳаракат қилади;
-
ўйинларда воқеалар, ҳаётий вазиятлар, катта ёшдагилар меҳнатига
тақлид қилади;
-
ўзининг мустақил далилларини келтириб, воқеаларни муҳокама
қилади;
-
фасллардаги ўзгаришларни айтиб беради;
-
сувнинг хусусиятлари ва ўсимликларнинг ўсиши ҳолати,
ривожланиши учун зарур шароитларни билади;
-
бута ва дарахтларнинг барги ҳамда мевасига қараб номини айтади;
- 2-3 турдаги доимий қишловчи ҳамда учиб келувчи қушларни ташқи
кўринишга қараб фарқлайди.
Ижод
Тасвирий фаолият
(5-6 ёш)
Расм. Болада атроф-оламга эстетик муносабатни, тасвирий санъат
асарларини идрок этиш ва гўзалликни ҳис қилиш туйғусини тарбиялашда
давом этиш. Боланинг таассуротларини бойитиш, тасаввур, тафаккур ва
мушоҳада қувватини орттириш, бадиий-ижодий қобилиятини ўстиришга
алоҳида аҳамият бериш.
Болани таниқли рассомлар асари (Алишер Мирзаевнинг “Тошкент-
тинчлик ва дўстлик шаҳри”, Алишер Алиқуловнинг “Кураш”, “Тош
кўтариш”, Акмал (Нур) Икромжоновнинг қум билан ишлаган асарлари)
билан таништириш. Бу расмларда акс эттирилган воқеа-ҳодисалардаги
ҳолат ва кайфият мутаносиблигини ҳис этишга, ранглар уйғунлигига
эътибор беришга ундаш.
Бола эътиборини теварак-атрофга, табиат манзараларига, турфа
ранглар жилосига, ранг-баранг ўсимликларга, қушларнинг сайрашига,
яйраб учишларига қаратиш, улардаги умумийлик ва ўзига хосликни
тушунтириш.
Болада табиатни кузатиш орқали кун давомидаги ёки мавсумий
ўзгаришларни пайқашга, ёрқин ва сокин рангларни ҳис этишга, “Олтин
куз”; “Кумуш қиш”; “Зумрад баҳор”, “Гуллар”; “Қуёшли ёз”, “Мевазор” ва
бошқа мавзуларда манзарали расмлар чизишга ўргатиш.
139
Турли ўйинчоқлар, мева ва сабзавотлар, гулларни аслига (натурага)
қараб чизишда аниқликка, ранг ва тусга эътибор бериш.
Тасвирланаётган одамларни, буюмлар, ўсимлик ва жониворларни
ўзига хос хусусиятларини, ҳаракатни (шамолда гуллар ёки дарахт
шохларининг эгилиши; пишган меваларнинг, сарғайган баргларнинг,
баҳорда гуллаган дарахтдан гул япроқчаларининг тўкилиши), оила
аъзоларини (“Дадам ва мен”, “Ойижоним ва мен”); ҳайвон ва қушлар
танасининг
ҳаракат
ўзгаришларини
(“Товуқ
жўжалари
билан
донламоқда”, “Қушлар учмоқда”) акс эттиришга ўргатиш.
Байрам манзаралари (“Мустақиллик мушаклари ва байроқчалари”,
“Ўлкамда Наврўз”) асосида расмлар ишлаш. Ҳаётий мавзулар билан бирга
адабий асарлар – ривоят (“Кабутар” – “Бобур ва кабутар”) эртаклар
(Зумраднинг сандиғи), ҳикоя (палточани безаймиз – Ҳ.Назир “Палточа”);
шеър (“Ёмғир ва қушлар” – Ҳ.Раҳмат “Ёмғир ёғар”); ёқтирган
мультфильмлари мавзуси бўйича расм чизишга ундаш.
Боғча майдончасида ёки сайр вақтида боланинг эътиборини теварак-
атрофдаги катталиги турлича бўлган бир турдаги: баланд ва паст дарахтга,
баланд ва паст бино, катта одам ва бола, катта ва кичик ҳайвонлар
(ҳайвонот боғи, қушчалар)га қаратиш ёки расмини, ўйинчоқларини
кўрсатиш орқали нарсаларнинг узунлиги, кенглиги ва баландлигига кўра
ўзаро қиёслаш, ўхшаш ва фарқли томонларини белгилаш, умумлаштириш,
таҳлил қилиш кўникмасини ривожлантириш. Шунингдек, тасвирда
шаклларни маконга нисбатан (юқорида-пастда, ўртада-четда, ўнгда-
чапда, ёнма-ён) тўғри жойлаштириш тартибига; узунлигига (узунроқ, жуда
узун, қисқа, қисқароқ), кенг ва торлигига эътибор беришга ўргатиш.
Боланинг турли транспорт воситалари: енгил машина, юк машинаси,
автобус,
самолёт,
ракета,
қайиқча
расмини
солишга
бўлган
интилишларини рағбатлантириш.
Болага акварел бўёқлари билан расм солишни (мўйқалам тукларини
сувга ботириш, эҳтиёткорлик билан бўёқ устига суртиш, бошқа ранг
олаётганда ҳар сафар мўйқаламни идишдаги сувда яхшилаб ювиш,
идишдаги сувни янгилаб туриш в.б.), асосий рангларни ва уларнинг
ёруғлик ҳамда соя жойда, бўрттириб тасвирланган ўринларни аниқ
кўрсатишда туслари бўйича фарқлашни, номларини айтишни ўргатиш.
Рангларни аралаштириб, янги (омухта) ранг ҳосил қилиш (масалан, гуаш
ва акварелнинг оқ ва қизил ранги аралаштирилса, пушти ранг пайдо
бўлади в.б.) ҳақида тушунча бериш. Боланинг ранглар ҳақидаги мавжуд
билимларини мустаҳкамлаш ва янги билимлар (оч бинафша, сарғиш ва
сиёҳ ранг) билан бойитиб бориш керак.
Болага рангли ва оддий қора қаламлар, рангли бўрлар, гуаш, акварел
бўёқлари, турли мўйқаламлар билан расм солишнинг оддий усулларини
таништиришда давом этиш.
Болада безакли расм солишга қизиқиш, халқ усталарининг
меҳнатига нисбатан ҳурмат ва ҳавас ҳиссини тарбиялашни, миллий нақш
элементлари ва ранглар уйғунлиги билан таништириш (“Гуллар ва
140
барглардан нақш”)ни давом эттириш. Миллий ўйинчоқлар ( тойча,
улоқча)даги нақшлар – ранглар, тасвир аниқлиги, изчиллик, композицияда
элементларнинг жойлашиш тартиби бўйича билимларини чуқурлаштириш.
Миллий газлама адрас билан таништириш. Бола эътиборини
адрасдаги нақш элементларига, ранглар мутаносиблигига қаратиш.
Миллий бош кийимлар – дўппилар билан таништириш, эркаклар
дўпписи билан аёллар дўпписи нақшларидаги фарқларни тушунтириш,
эркаклар дўпписига қалампир нусха гул тикилади, аёллар дўпписига
гулчечаклар, барг ва нақшлар ингичка ип, ипак ва зар билан тикилиши
ҳақида тушунча бериш.
Бола эътиборини ўзбек халқ миллий чинни буюмлари ( чойнак, пиёла,
лаган)даги безак элементларига, улардаги рангларга, жойлашиш
тартибига, мутаносибликка қаратиш. Чинни буюмлар силуэтига нақш –
илмоқ, гажак, чизиқчалар, таёқчалар, тўлқинли, ёйсимон чизиқлар ва пахта
чаноқлари, гуллар, япроқлар, мевалар чизишга ўргатиш.
Халқ усталари ( кулоллар, каштадўзлар, гилам, адрас, атлас
тўқувчилар) томонидан бажариладиган ишлар, улар ишлатадиган
материаллар ва фойдаланадиган иш қуроллари ҳақида тасаввур ҳосил
қилиш.
Болага эгаллаган билим, кўникма ва малакаларидан фойдаланиб,
хотира ва тасаввурига таянган ҳолда мустақил нақш чизиш, унга мос
ранглар танлаб, чиройли безашига имкон бериш.
Ўзининг ва тенгдошларининг ишини таҳлил қилиш, эркин фикр
билдириш малакасини такомиллаштириш, ўзи ва тенгдошлари чизган
расмлардан завқланиш, эришилган натижалардан қувониш каби ҳис-
туйғуларни шакллантириш.
Ўз иш жойини тайёрлаш, саранжом-саришта, тартиб билан ишлаш,
уни тоза тутиш, йиғиштириш кўникмасини шакллантиришни давом
эттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |