Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини бошқариш психологияси



Download 31,55 Kb.
bet1/7
Sana21.02.2022
Hajmi31,55 Kb.
#45329
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq



Aim.uz

Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини бошқариш психологияси
4.1. Тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг моҳияти ва аҳамияти.
4.2. Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини бошқаришни ташкил этиш
4.3. Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни бошқариш психологияси.


1.Тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг моҳияти ва аҳамияти

Бошқарув тадбиркорликнинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади ва уни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Тадбиркорлик фаолиятини бошқаришни зарур даражада йўлга қўймай туриб мақсадга эришиб бўлмайди. Ҳар бир тадбиркорлик субъекти ўзига хос ва мос бошқарув тизимини – бошқарувчи, бошқариш органи воситалари усуллари стратегияси, тактикаси, маданиятини шакллантиради. Унинг қай тарзда ва да­ражада шаклланиши ва амал қилиши кўп жиҳатдан раҳбарга, яъни тадбиркорга боғлиқ. Шунинг учун тадбиркорлар бошқариш (менежмент) асосларидан хабардор бўлишлари мақсадга мувофиқдир.


Менежмент инглизча сўз бўлиб. унинг асосида лотинча "манус" (қўл) сўзи ётади ва унинг илк маҳноси отларни бошқаришни англатган. Бу тушунчанинг қўлланиш доираси кенгайиб. ҳозирги пайтга келиб, бутун иқтисодиёт ва бошқа соҳаларни ҳам қамраб олади.
Бошқариш (менежмент) - мўлжалланган мақсадга эришиш учун ишларни. фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш. Ҳисоб юритиш. назорат ва таҳлил қилиш, ходимларни тақдирлаш жараёнлари мажмуйидир.
ХХ асрнинг 80-йилларида менежмент соҳасида таниқли америкалик олимлар П. Друккер ва О.Тоффлер бутун дунё тажрибасига асосланиб, менежментнинг ХХI аср талабларига мос келадиган муҳим тамойилларини ишлаб чиққанлар. Улар қуйидагилардан иборат.

  • Бошқарувнинг асосий мақсади инсон бўлиши керак.
    Бошқарувнинг асосий вазифаси — одамларни ягона мақсад сари жипслаштриш, уларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш учун барча шарт-шароитларни яратишдир. Ҳар бир инсоннинг ўз қобиляти ва имкониятларини амалга ошириш-оширмаслик кўп жиҳатдан унга бўлган муносабатга, яъни бошқарувга боғлиқдир.

  • Бошқарувнинг миллийлик хусусиятини ҳисобга олиш. Ягона мақсад сари одамларни бир жамоага бирлаштирадиган бошқарув улар­нинг миллати ва улар яшайдиган минтақадаги маданияти, миллий қадриятлар ва анҳаналарни максимал даражада эҳтиборга олиши зарур. Ҳамма ерда менежерлар вазифаси бир хил бўлса-да, уларнинг бажарилиши миллий урф-одатлар ва анҳаналарга бевосита боғлиқдир.

  • Бошқарув корхона (тадбиркор) олдида турган мақсадни аниқ-равшан қилиб ифодалаши ва қўйиши зарур. Корхона (тадбиркор) олдида турган вазифани ва уни бажариш муддатини аниқ белгилаш эса қўйилган вазифани бажаришни осонлаштиради.

  • Корхона ва унинг аҳзоларининг доимий такомиллашиб боришини таъминлаш. Маҳлумки, жамият, ҳаёт бир жойда турмайди, ундан орқага қолмаслик учун рўй бераётган ўзгаришларга мувофиқ ишлаб чиқариш технологиясини мукаммаллаштириб, ишчилар маҳоратини ошириб бориш зарур бўлади. Бу эса бошқарувнинг вазифаси ҳисобланади.

  • Корхонада ҳар бир ишчи-ходим ўз малакаси, билимига яраша вазифани бажаришини таъминлаш. Шундагина юқори сифат ва унумдорликка эришиш мумкин.

  • Корхона (тадбиркор) фаолияти ва бошқарув самарасини ягона бир кўрсаткич билан баҳолаб бўлмайди ва уни баҳолаш ҳар томонлама ёндашувни тақозо этади.

  • Корхона (тадбиркор) эришадиган муваффақият нафақат лининг ўзига, балки ташқи вазиятга, бозорга ҳам боғлиқдир. Шунинг учун бошқарувчилар бевосита маҳсулот чиқариш билан бирга, ташқи муҳитга, хусусан, бозордаги вазиятга ҳам жиддий эҳтибор беришлари лозим.

  • Кейинги пайтларда маҳсулотни оммавий ишлаб чиқаришдан аниқ истеҳмолчига мўлжалланган кичик-кичик партияларда ишлаб чиқаришга ўтиш тенденцияси муҳим иқтисодий-ташкилий ўзгаришларни тақозо этади. Демак, катта миқдорда оммавий маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар эмас, балки кичик серияларда маҳсулот ишлаб чиқарадиган, одамларнинг ўзгариб бораётган турли-туман эҳтиёжларини қондиришга мослашган кичик ва ўрта корхоналар даври бошланяпти.

Ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини бошқариш вазифаси ва масҳулиятини бир киши ўз бўйнига олади ёки улар бир киши зиммасига юкланади ва яккабошчилик асосида ягона шахс биринчи раҳбар томонидан таъминланади. Шунинг учун ҳам бошқариш тарзи ва тартиби, унинг натижалари кўпроқ шу раҳбарга, унинг билими, тажрибаси, савияси, бошқарувчилик ва ташкилотчилик қобилиятига боғлиқ бўлади. Шунинг билан бирга, раҳбар демократия тамойили ва унинг бир кўриниши бўлган коллегиаликка кенг ўрин бериши ҳамда унга таяниши лозим. Коллегиаллик корхонада муҳим масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда ишчи-ходимларни жалб қилишда намоён бўлади. Бундай ҳои бошқарув қарорлари ишлаб чиқишда фикрлар хилма-хиллигини таъминлайди, мавжуд ахборотни бойитади, қарор вариантларини кенгайтиради. Қабул қилинадиган қарорларни бевосита ижрочилари қарор лойиҳаси ва вариантларини тайёрлаш ҳамда муҳокама қилишда жалб этилганда улар мазкур қарорларни бажаришни ташкил этиш ва амалга оширишнинг оқилона йўллари ҳақида фикрлар билдиришлари мумкин. Бундан ташқари, ишчи-ходимларни муҳим масалаларни ҳал қилишда жалб этиш уларнинг руҳини кўтариб, ўзлари иштирокида қабул қилинган қарорларни бажаришга катта масҳулият билан киришиш ва яхшироқ натижаларга эришишга кўмаклашади.
Бошқаришда оқилона марказлаштириш деганда корхонадаги юқори ва қуйи бошқарув бўғинлари ўртасида бошқаришни таъминловчи ҳуқуқ ва масҳулиятларни тақсимлашда энг мақбул мувозанат ўрнатиш тушинилади. Ҳуқуқламинг бир томонга, масҳулиятнинг иккинчи томонга салгина бўлса-да силжиши бошқариш самарадорлигини пасайтиради. Шунинг учун ҳар бир корхонада ҳуқуқлар ва масҳулиятни бошқарув бўғинлари ўртасида тақсимлаш мезонлари ва меъёрлари ишлаб чиқили-ши ва уларга амал қилиш қоида тусини олиши зарур.

Download 31,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish