КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
90
НАМУНА
Ш А Р Т Н О М А
(уй-жой олди-сотдиси)
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани. Икки минг ўн еттинчи йил ўнинчи июнь.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 1-даҳа, 1-уйда жойлашган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Эргашев Валишер Алишерович
Биз, қуйида имзо қўювчилар: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси
1-уй, 111-хонадонга прописка қилинган 01.12.1955 йилда туғилган
IMANOV NAZIR
NOSIROVICH /паспорт АА 0000011 Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ томонидан
28.05.2014 йилда берилган, СТИР (ИНН) 406255877/ кейинчалик шартномадаги «Сотувчи»
ва Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 19-мавзе 52-уй, 5-хонадонга прописка қилинган
27.01.1991 йилда туғилган
FAZLIDDINOV FARHOD TOHIROVICH /паспорт АА 0000012
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ томонидан 14.06.2013 йилда берилган, СТИР
(ИНН) 481704457/ кейинчалик шартномадаги «Олувчи» билан қуйидагилар ҳақида ушбу
шартномани туздик:
1. Мен, «Сотувчи»
IMANOV NAZIR NOSIROVICH ўзимга тегишли бўлган
Тошкент
шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 1-уй, 111-хонадонни «Олувчи»га сотдим, мен
«Олувчи»
FAZLIDDINOV FARHOD TOHIROVICH эса, ушбу хонадонни сотиб олдим.
2. Сотилаётган хонадон 25,30 (йигирма беш бутун юздан ўттиз) кв.метрли умумий
фойдаланиш майдони, шундан 14,57 (ўн тўрт бутун юздан эллик етти) кв.метрли яшаш
майдони, 1 /битта/ яшаш хонаси, айвон, даҳлиз, ошхона ва ҳожатхонадан
иборат
бўлиб, Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Чилонзор туман
бўлимининг 03.06.2017 йилда берилган № 2905-сонли маълумотномасида кўрсатилган.
3. Сотилаётган квартира –
IMANOV NAZIR NOSIROVICHга Тошкент шаҳар
ҳокимининг Коммунал мулкчилик ва хусусийлаштириш Бош Бошқармасининг 1993 йил
10 февралдаги № 08-01/20679-сонли давлат далолатномасига асосан тегишли, Тошкент
шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Чилонзор туман бўлими томонидан
27.06.1994 йилда 51-сонли китобининг 515-бетида қайд қилинган.
4. Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Чилонзор туман
бўлими маълумотномаси бўйича ушбу квартиранинг инвентар баҳоси – 1 752 767 сўм.
5. Ушбу хонадон тарафлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
356-моддасининг 1-қисмига асосан ўзаро келишувга асосан 50 000 000 (эллик миллион)
сўмга баҳоланди ва ушбу суммани мен “Сотувчи” - шартномани
имзолаш арафасида
«Олувчи»дан тўлиқ олдим ва ҳеч қандай эътирозим йўқ.
6. Ушбу шартноманинг муҳим шартларидан бири – бу иккала томон ўртасидаги нарх
келишувидир, агарда ушбу квартиранинг ҳақиқий нархи томонлар ўртасида яширилган
тақдирда, кейинчалик шартнома юзасидан низо келиб чиқса, нотариус ҳеч қандай
масъулиятни ўз бўйнига олмаслиги ҳақида томонларга тушунтирилди.
7. Мен, «Олувчи» сотиб олаётган хонадонни ўзим бориб кўрдим ва унинг ҳолати
юзасидан ҳеч қандай эътирозим йўқ.
8. Мен, “Сотувчи”
IMANOV NAZIR NOSIROVICH шартномада кўрсатилган хонадон
юзасидан даъво қилувчилар йўқлигини ҳамда коммунал хизматлар ва телефон тармоғи,
абонент тўловлари, халқаро ва шаҳарлараро сўзлашув, иссиқ ва совуқ сув, табиий газ,
электр энергияси ҳамда бошқа тўловлар юзасидан қарзлари йўқлигини билдираман.
Мазкур тўловлар бўйича қарзлар бўлса, мен «Олувчи»
FAZLIDDINOV FARHOD
Do'stlaringiz bilan baham: