Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


Изоҳ ўрнида қайд этиш лозимки



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

Изоҳ ўрнида қайд этиш лозимки, уй-жой никоҳ даврида 
хусусийлаштирилган бўлсада, мазкур уй-жойга нисбатан умумий мулк 
ҳуқуқи оила қонунчилиги мезонлари асосида эмас, «Давлат уй-жой фондини 
хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида вужудга келади. 
Шу сабабли эр (хотин) хусусийлаштирилган уй-жойни никоҳ даврида 
олинганлиги важи билан умумий мулк деб даъво қилишга ҳақли эмаслар ва 
бундай талаб асосида фақат хусусийлаштириш вақтида мазкур уй-жойда 
яшаган ва рўйхатда турган тақдирдагина даъво қилишга ҳақлидир.
Хусусийлаштирилган уй-жойларда умумий мулк ҳуқуқига эга шахсларнинг 
барчаси ҳам ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларда 
кўрсатилмаслиги (“кўринмас” бўлганлиги) сабабли, бундай мулкдорлар мавжуд 
ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида ушбу тоифадаги уй-жойлар 
юзасидан битимларни тузишнинг эътиборли ҳолатини алоҳида ёритиб ўтиш 
мақсадга мувофиқ.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг 
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Судга даъвогар Т.Машарипов жавобгарлар К.Машарипова, У.Пулатова ва нотариал 
идорага нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, хонадоннинг 
½ қисмига эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда уйга киритиш ҳақида даъво аризаси 
билан мурожаат қилган.
Ўз даъво талабларига асос сифатида у 1986 йилдан низоли хонадонда оила аъзо-
лари (хотини ва икки нафар фарзандлари) билан бирга яшаганлигини, хонадоннинг 
1993 йил 28 апрелдаги хусусийлаштирилишида иштирок этиб, ўз розилигини 
берганлигини, 2002 йилдан оила аъзоларидан алоҳида тарзда бошқа манзилда
СУД АМАЛИЁТИ


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
84
яшаганлигини, бироқ хотинидан низоли хонадонни бошқа иккита хонадонга 
алмаштириш чорасини кўришни сўраганлигини, 2007 йилда жавобгар 
У.Пулатова паспорт тизими бўйича ходим бўлиб ишлагани ҳолда низоли уйда 
фақат К.Машарипова яшашлиги ҳақида маълумотнома берганлигини ва ушбу 
маълумотнома асосида низоли хонадонни сотиб юборганлигини, шу тарзда у 
хусусийлаштирилган хонадондаги ўз улушидан маҳрум бўлганлигини, У.Пулатова 
ҳужжатларни сохталаштирганлик учун жиноий жавобгарликка тортилганлигини, 
ҳозирда пенсия ёшида уй-жойсиз қолганлигини маълум қилиб, даъво талабларини 
қаноатлантиришни сўраган. 
Иш ҳужжатларида мавжуд Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш 
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси 
ҳузуридаги “Уй-жойларга маълумотномалар бериш маркази” томонидан берилган 
маълумотномада низоли хонадонни хусусийлаштиришда Т.Машарипов ва 
К.Машариповалар иштирок этганликлари кўрсатилган.
Низоли хонадон 2007 йил 15 июлда фуқаро Ш.Умаровга олди-сотди шартномасига 
асосан ўтказилган бўлиб, шартномани расмийлаштиришда хусусийлаштириш 
иштирокчиси бўлган даъвогар Т.Машариповнинг розилиги олинмаган.
Оқибатда 2008 йил 3 февралда Т.Машарипов судга олди-сотди шартномасини 
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган бўлиб, суднинг 
2008 йил 26 мартдаги ажрими билан ариза кўрмасдан қолдирилган.
Шундан кейин Т.Машарипов судга даъво билан мурожаат қилмаган ва низоли 
хонадон юзасидан эътирозларини маълум қилмаган, судга такроран фақат 2017 йил 
апрель ойида мурожаат қилган.
Суд муҳокамаси жараёнида низоли хонадоннинг ҳозирги мулкдори бўлган 
Ш.Умаров даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд амалиётида битимларни 
тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган 
айрим масалалар тўғрисида”ги қарори 5-бандининг 1-қисмига кўра, башарти қонун 
ёки мажбуриятларнинг айрим турларини тартибга солувчи ФК нормаларида бошқача 
тартиб белгиланган бўлмаса, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги 
талаблар бўйича умумий даъво муддати – уч йил.
Фуқаролик кодекси 153-моддасининг 3-қисмига кўра, қўлланиш тўғрисида 
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш 
ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 154-моддасининг 1-қисмига кўра даъво муддати шахс ўзининг 
ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Суд томонидан даъвогар Т.Машарипов ўз ҳуқуқларининг бузилганлигини низоли 
битим амалга оширилган вақтда билганлиги ва судга мурожаат қилганлиги, лекин суд 
қарори қабул қилинмасдан, ариза кўрмасдан қолдирилганлиги аниқланган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб 
топиш, хонадоннинг ½ қисмига эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда уйга киритиш ҳақида 
даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган.
Шарҳ: 
Суд томонидан даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш учун 
даъво муддатининг ўтганлиги асос бўлган.


85
Даъво муддати институтининг ўзига хос томони шундаки, агарда ўз ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддат ўтказиб юборилган бўлса, даъво 
талабларининг асосли ёки асоссиз эканлиги масаласи аҳамиятсиз бўлади. 
Мазкур иш бўйича ҳақиқатдан ҳам низоли шартномани тузишда хусусий-
лаштириш иштирокчиси бўлган шахснинг розилиги олинмасдан, унинг хусусий-
лаштириш улуши тасарруф этиб юборилган бўлсада ҳамда бу ҳақда ҳуқуқи бузилган 
шахсга маълум бўлсада, у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга қонунда 
белгиланган муддатда мурожаат қилмаган.
Бундай ҳолатда, агарда низодаги тараф даъво муддатини қўллаш тўғрисида 
ариза билан мурожаат қилса, даъво талаблари асосли эканлигидан қатъий назар, 
суд даъвони рад қилиши лозим бўлади.
Суд даъво муддатининг ўтиши даъвогарга маълум бўлганлиги ҳамда 
манфаатдор шахс – уй-жойнинг ҳозирги мулкдори даъво муддатини қўллаш ҳақида 
ариза билан мурожаат қилганлигига асосланиб, даъво талабларини рад қилган.
Уй-жойнинг умумий мулк ҳуқуқи асосида икки ёки ундан ортиқ шахсларга 
тегишли бўлишининг навбатдаги кўп учрайдиган тоифаси меросни эгаллаш 
асосида тегишли бўлган уй-жойлардир. Лекин юқорида келтирилган тоифадаги 
умумий мулк ҳуқуқи асосидаги уй-жойлардан фарқли равишда, бир нечта 
меросхўрларга тегишли бўлган уй-жойларнинг кадастрга оид ҳужжатларида 
барча мулкдорларга оид маълумотлар мавжуд бўлади, ушбу ҳужжатларнинг 
“кўчмас мулк эгаси” деб белгиланган графасида уй-жойни мерос ҳуқуқига 
асосан қабул қилиб олган барча меросхўрлар кўрсатилади. Яъни мазкур уй-
жойларга нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга шахсларнинг улушлари уйнинг 
кадастрга оид ҳужжатларида белгиланган бўлади. 
Умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкдорларнинг улушлари 
тақсимланган уй-жойларга оид шартномавий муносабатларга киришилганда, 
бундай уйларни тасарруф қилишда умумий мулк ҳуқуқига эга шахсларнинг 
битим юзасидан розилик аризаси олинмайди. 
Умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг барчаси мазкур мулкка 
нисбатан амалга ошириладиган шартноманинг тарафлари сифатида иштирок 
этадилар ва шартномага нисбатан ўз розиликларини алоҳида ариза орқали 
эмас, бевосита шартномани тараф сифатида имзолаган ҳолда тасдиқлайдилар.
Мазкур қоида бошқа асосларга кўра ҳам умумий мулк ҳуқуқига кўра 
тегишли бўлган ва иштирокчиларнинг улушлари белгиланган уй-жойларга 
нисбатан ҳам тадбиқ этилади. 



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish