Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Назорат учун саволлар: 
1.
Кўчмас мулк бозори профессионал иштирокчиларининг фаолият турлари. 
2.
Девелопментнинг намоён бўлиш моҳияти. 
3.
Девелопер ва унинг иш фаолияти. 
4.
Ҳозирги кунда, нима учун турар жой қурилиши билан шуғулланувчи деярли 
барча қурилиш ташкилотлари ўзларини девелопер деб аташади? 
5.
Fee-девелопмент, ленд-девелопмент атамаларига таъриф беринг. 
6.
Мастер-режа нима? 
7.
Риелторлик фаолиятига изоҳ беринг. 
8.
Риелторлик хизматларини кўрсатиш технологиясининг асосий босқичлари. 
9.
Суғурталаш нима? 
15-мавзу. Кўчмас мулкни баҳолаш фаолияти ва жараёнининг моҳияти
Режа: 
15.1. Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолияти.
15.2. Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолиятининг ривожланиш тамойиллари 
15.3. Кўчмас мулк объектлари қийматларининг турлари ва уларнинг нархига таъсир 
этувчи омиллар 
15.4. Кўчмас мулк объектларини баҳолаш тамойиллари 


203 
15.1. Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолияти 
Баҳолаш фаолияти тушунчаси ва баҳоловчи касби республикада нисбатан яқинда 
пайдо бўлган. Буларга эҳтиёж республикада иқтисодиётнинг маъмурий-буйруқбозлик 
бошқаруви усулидан бозор усулларига ўтиш бўйича мунтазам ишлар олиб борилишининг 
бошланиши билан вужудга келди. Бу ўтиш даврида, айнан, давлат асосий ислоҳотчи 
масъулиятини ўз бўйнига олди. 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Презид
ен
ти И.А.Каримов ўзининг “Жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари 
ва чоралари” китобида “Маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бошқарувнинг бозор 
тизимига ўтиш жараёнида тадрижий ёндашувни, "Янги уй қурмасдан туриб, эскисини 
бузманг" деган ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич 
амалга ошириш йўлини танладик”
121
деб алоҳида таъкидлади. 
Энг муҳими, парокандалик ва бошбошдоқлик таъсирига тушиб қолмаслик учун, 
ўтиш даврида, айнан, давлат бош ислоҳотчи сифатида маъсулиятни ўз зиммасига олиши 
зарур. 
Мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо этган ҳолатларда ва кескин 
вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни ҳал этиш зарур бўлганда 
иқтисодиётда давлат томонидан бошқарув усуллари қўлланди ва бундай ёндашув охир-
оқибатда ўзини тўла оқлади. 
Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий давлат ва хўжалик тизимини 
шакллантириш - ҳозирги кунда Республикада олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий 
мақсади ҳисобланади. Бозор механизмларининг ривожланиши ўз навбатида, 
иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақобатчилик муҳитининг шаклланишини тақозо 
қилади. Турли хилдаги мулкларни баҳолаш эса бу масалаларни ҳал қилишга 
қаратилгандир. 
Ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва ривожлантириш масалалари мулкий 
ҳуқуқларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, жамиятнинг барча аъзоларини тенг ҳуқуқлар билан 
таъминлашни қамраб олувчи бутун бир мажмуани ўз ичига олади. Шунинг учун исталган 
ҳуқуқий давлатнинг бош мақсади шу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва уларни адолатли 
иқтисодий баҳолаш учун шароит яратиш ҳисобланади. Ушбу ҳужжат Минг йиллик 
Декларацияси (Бирлашган миллатлар ташкилотининг минг йиллик Декларациясида (Бош 
Ассамблеянинг 55/2 қарори 25 пункти билан 2000й.нинг 8 сентябрида қабул қилинган) да 
шакллантирилган, барқарор ривожланиш кўрсатмаларига жавоб беради. 
Шундай қилиб, баҳолаш фаолиятини ривожлантириш иқтисодиётда ислоҳотлар 
ўтказиш ва Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш 
жараёнининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикасида бозор инфратузилмасининг ривожланиши билан ўтган 
йиллар мобайнида баҳолаш фаолияти шаклланиш йўлини босиб ўтди ва ҳозирги кунда 
иқтисодиётнинг мустақил соҳасига айланди. Баҳолаш фаолияти ҳақидаги Қонунга 
асосланган, баҳолаш фаолиятини тартибга солишнинг давлат тартиби шакллантирилган. У 
юридик шахсларни лицензиялаш, жисмоний шахсларни сертификатлаш, лицензия талаб 
ва шартлар
и
нинг бажарилишини назорат қилишни ўз ичига олади. 
Ўзбекистон Республикасида баҳолаш хизматлари соҳасига оид зарур ҳуқуқий база 
шакллантирилган ва уларнинг фаол ривожланиши учун иқтисодий шароитлар яратилган. 
Ўзбекистон Республикасида баҳолаш фаолияти охирги йилларда сезиларли даражада аниқ 
ва аҳамиятли натижаларга эришди. Шу билан бирга, ижтимоий ва иқтисодий шароитлар 
ўзгаришсиз бўлмайди, баҳолаш фаолияти, мутахассислик фаолиятининг тури сифатида 
121
И.А.Каримов. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари”. Тошкент 2009 й. 


204 
олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг жорий талабларига жавоб бериши лозим. 
Миллий амалиётимизнинг жорий ва бўлгуси ҳолати таҳлили кўрсатишича, яқин йиллар 
баҳолаш фаолиятининг сифати янада ортиши билан тавсифланиши керак. Бу жараёнлар, 
айниқса, жаҳон молиявий инқирози шароитида муҳим аҳамият касб этади. 
24 апрель 2008 й. №ПҚ-843 сонли “Баҳолаш ташкилотлари фаолиятини 
такомиллаштириш ва кўрсатиладиган хизматлар сифатига уларнинг масъулиятини 
ошириш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон 
Республикаси иқтисодиётида ислоҳотларни амалга ошириш умумий жараёнининг 
таркибий қисми саналган, баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш 
тизимини ва мулкни баҳолашни ривожлантиришни такомиллаштириш мақсади қўйилган. 
Ўзбекистон Республикаси Презид
ен
ти И.А.Каримов жаҳон молиявий инқирози 
оқибатлари билан курашишга барча диққат, куч ва ресурсларни жамлаган ҳолда, молия-
банк тизимини ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва 
тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада 
мустаҳкам захиралар яратиш, янги ишчи ўринларни яратиш ва аҳолини ижтимоий 
ҳимоялаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратди. 
Тараққиётимизнинг инқироздан кейинги даври ҳақида чуқур ўйлашимиз, бу борада 
узоқ муддатга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш ҳақида бош қотиришимиз керак. Бу 
дастур иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларини модернизация қилиш ва техник 
янгилаш, мамлакатимизнинг янги марраларни эгаллаши учун кучли туртки берадиган ва 
жаҳон 
бозорида 
рақобатдошлигини 
таъминлайдиган 
замонавий 
инновацион 
технологияларни жорий қилиш бўйича мақсадли лойиҳаларни ўзида мужассам этиши 
даркор. 
Шу қаторда янги воқеликларни акс эттирувчи ва республикадаги баҳолаш 
фаолиятининг бутун тизимида сифатли, умумқамровли, тузилмавий ислоҳотларни амалга 
оширишга йўналтирилган дастурли ҳужжатни яратишга зарурат туғилади. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish