Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Суд ишларининг олиб борилиши билан боғлиқ харажатларни, кўчмас мулк 
объектларини сотиб олишга қўйилган воситаларнинг йўқотилишини ва ҳаттоки ўхшаш 
турар жойни сотиб олишда унинг бозор баҳоси сезиларли даражада кўтарилганлиги 
сабабли қилинган қўшимча харажатларни
ҳам алоҳида суғурталаш мумкин. 
Турар жой кўчмас мулки соҳасидаги юқори таваккалчиликка эга битимларга 
ажратиб жойлаштириладиган коммунал хонадонлар билан боғлиқ битимлар, нуқсонли 
хонадонлар билан боғлиқ битимлар, ваколатномага асосланган битимлар, ворислик 
бўйича ҳуқуқлар ўзгариши билан боғлиқ битимлар, икки ва ундан ортиқ эгалик ҳуқуқига 
ўтувчи хонадонлар билан боғлиқ битимлар, эгалик ҳуқуқи суд қарорига мувофиқ пайдо 
бўлган хонадонлар билан боғлиқ битимлар, айрибошлаш битимлари киради. 
Тижорат кўчмас мулк бозорида 50%дан ортиқ битимларда таваккалчилик мавжуд

Таваккалчилик, сезиларли даражада, акциядорлар ҳуқуқларининг поймол этилиши ва 
монополияга қарши қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ. 
Шаҳар ташқарисидаги кўчмас мулк объектлари битимларида таваккалчилик 
кўрсаткичлари паст – 5%дан юқори эмас. 
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бозор ривожланиши билан бирга ҳавфли битимлар 
сони ҳам кўпаяди, чунки бундай вазиятда кўчмас мулк объектларига бўлган эгалик 
ҳуқуқининг юридик тарихи мураккаблашиб боради. 
Келгуси йилдан, титулли суғурталашсиз амалга ошириб бўлмайдиган, ер 
ипотекасини кутишимиз мумкин, бунда 
ер участкалари бўйича титулли суғурталаш 
шартномаларининг миқдори ортади. 
Ер ва бино-иншоотларга бўлган эгалик ҳуқуқининг 
мажмуавий суғурталаш 
жараёни бошланади. 
Амалдаги қонунчилик бирламчи бозордаги таваккалчиликларни камайтиришга 
кўмаклашмайди. “Ипотека ҳақида”
118
ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва “Уй-жой 
қурилиши, реконструкцияси ва уй-жой сотиб олишни ипотекали кредитлаш ҳақида”
119
ги 
Низом қабул қилиниши билан суғурталаш ўз долзарблигини йўқотмади. Биринчидан, 
ипотека бирламчи бозорда муваффақиятли ривожланмоқда ва банклар одатдагидай, 
пайчилар таваккалчилигини: титулни йўқотиш таваккалчилигини (яъни, кўчмас мулк 
объектига бўлган эгалик ҳуқуқини) ва мулкка зарар етказиш таваккалчилигини 
суғурталашни талаб қилмоқда. Иккинчидан, суғурта шартномаси шерикчилик 
шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки белгиланган тартибда 
бажарилмаслиги ҳолатида пайчининг манфаатларини ҳимоя қилишни, ҳамда уни учинчи 
шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларидан (қаллоблик, ваколатлт шахсларнинг жиноий 
совуққонлиги ва ҳ.к.) ҳимоялашни кўзда тутади. 
Шундай қилиб, пайчиларни суғурталаш икки йўналишда амалга оширилмоқда: банк 
ипотека кредитлашидаги мажбурий шарт сифатида ва пайчиларнинг ўз тадбиркорликлари 
ва истеъмолчилик моҳиятларини англашларига мўлжалланган, ихтиёрий суғурталаш 
сифатида. 
Суғурталашнинг тамойили кафолатлашдаш ташкил топади, яъни, агар келишилган 
муддатда пайчига хонадон топширилмаса ва қурувчи компания қўйилган пулларни 
қайтармаган бўлса, пайчи суғурталовчига тўлов юзасидан мурожаат қилиши мумкин. 
Суғурта компанияси шерикчилик шартномасида белгиланган сумма миқдоридаги 
жавобгарликни ўз зиммасига олади. Суғурта тўловини олган пайчи хонадонни олиш 
эҳтимоли ҳуқуқидан воз кечади ва уни суғурта компаниясига ўтказиб юборади. 
Мажмуавий суғурталаш бўйича ўртача тарифлар – кредит суммасидан 1-2%. Тўлов – 
йиллик ва унинг ҳажми қайтарилмаган кредит қолдиғига боғлиқ бўлади. 
Титулли суғурталаш фақатгина эгалик ҳуқуқини йўқотиш ҳолатидаги тўловни 
назарда тутади, қандайдир оғирлаштирувчи вазиятларнинг пайдо бўлишини ҳисобга 
118
ЎзР Қ-58 “Ипотека ҳақида”, 2006 йил 28 июнда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2006 
йил 25 августда Сенат томонидан маъқулланган. 
119
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг N 2 Қарорига мувофиқ 03.01.2007 й. да тасдиқланган


200 
олмайди. Эгалик ҳуқуқини йўқотиш ҳақидаги суғурта ҳолати биринчи инстанция суди 
қарор чиқаргандагина шундай деб топилади. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish