207
2.
Баҳолаш объекти бўйича тасдиқлашни талаб қилмайдиган маълумотнинг
аниқлиги ва етарлилиги;
3.
Маълумотларни сифатли ва тез тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш ва узатиш
механизмини яратиш.
Баҳолаш фаолиятини лицензияловчи органнинг ривожланишининг (давлат
томонидан берилган ваколатлар доирасида) асосий вазифалари қуйидагилардир:
1.
Баҳолаш фаолияти соҳасида янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш
ва амалдагиларига ўзгартиришлар киритиш;
2.
Баҳолаш соҳасида миллий стандартлар ишлаб чиқиш ва
уларни
такомиллаштириш;
3.
Мулкни баҳолаш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларни тузиш ва
такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
4.
Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш;
5.
Баҳоловчиларни сертификатлаш;
6.
Баҳолаш фаолияти соҳасида қонунга амал қилиниши бўйича
назоратни амалга
ошириш;
7.
Баҳолаш ҳисоботларини аниқ ва ишончлилигини тасдиқловчи экспертлар
хулосаларини ўрганиб чиқиш;
8.
Суд органлари талабларига биноан келиб тушган баҳолаш материалларини
кўриб чиқиш бўйича, ҳукумат қарорига мувофиқ
тузилган, эксперт комиссиясида
иштирок этиш.
Юқорида келтирилган вазифаларни амалга ошириш учун ихтисослаштирилган
компьютер маълумотлар базасини жорий қилиш ва
персонални у билан ишлашга
ўргатишни йўлга қўйиш орқали лицензияловчи органнинг хизматини автоматлаштириш
зарур. Бунинг учун қуйидаги компьютер дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш
лозим:
−
баҳолаш ташкилотлари ҳақида маълумотлар базасини
шакллантириш ва олиб
бориш бўйича;
−
баҳоловчилар ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш ва олиб бориш
бўйича;
−
лицензияловчи орган ва баҳолаш ташкилотлари ўртасида ҳисоботларни ахборот
технология воситаларидан фойдаланган ҳолда (электрон имзо билан) тақдим қилиш
орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш бўйича.
Шунингдек, лицензияловчи ташкилотга хос бўлмаган функциялар қисмини баҳолаш
фаолияти инфратузилмасига, унинг ривожланиш ва тайёрлик даражаси бўйича босқисма-
босқич ўтказишни амалга ошириш ҳам муҳимдир.
Таълим муассасаларида баҳоловчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишни
ривожлантиришнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
1.
Бўлажак мутахассис-баҳоловчиларга сифатли таълим бериш;
2.
Баҳоловчиларнинг
малакасини самарали ошириш;
3.
Баҳолаш бўйича фанлардан малакали ўқитувчиларни тайёрлаш;
4.
Ўқитишнинг самарали дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
5.
Ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш;
6.
Баҳолаш соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш.
Таълим муассасаларида баҳоловчиларнинг малакасини оширишни ривожлантириш
йўналиш ва босқичлари қуйидаги ечимларни кўзда тутади:
1.
Иқтисод, техника ва ҳуқуқ йўналиш мутахассисликларининг
бакалавриат
даражасига “Мулкни баҳолаш” фанини жорий қилиш;
2.
Магистратура даражасига “Мулкни баҳолаш” фанларини баҳолашнинг ҳар бир
йўналишини алоҳида ўргатувчи ихтисослик фанлари сифатида жорий қилиш;
3.
Олий таълим муассасаларида мулкни баҳолаш бўйича кафедраларни яратиш;
208
4.
Баҳолашнинг ҳар бир йўналишини ўқитиш жараёни ҳажми ва таркиби бўйича
қатъий талабларни аниқлаш;
5.
Таълим дастурларининг амалий машғулотларига реал мавжуд объектларини
баҳолашни киритиш;
6.
Олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида ўқитувчилар таркибининг
малакасини ошириш борасида мулкни баҳолаш фанлари ўқитувчиларига қўйиладиган
талабларни ва малакаларини ошириш тартибини акс эттирувчи меъёрий ҳужжат тайёрлаш
лозим;
7.
Ўқув, илмий ва услубий адабиётларни давлат ва рус тилларида ишлаб чиқиш ва
чоп этиш, ҳамда мулкни баҳолаш бўйича хорижий адабиётларни таржима қилиш;
8.
Баҳолаш соҳасида амалий илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича
ишларни ташкил қилиш, бунинг учун баҳолаш фаолиятига оид илмий тадқиқотларни
Ўзбекистон Республикаси илм соҳасида ривожланишнинг муҳим йўналишлари қаторига
киритиш;
9.
Олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида баҳолаш фаолиятига оид ўқув
кутубхоналарини (шу жумладан, электрон) ташкил қилиш;
10.
Баҳоловчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича илғор тажрибаларга
эга бўлиш мақсадида хорижий таълим муассасалари ва ўқув марказлари билан алоқалар
ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: