Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Кучли ва кучсиз жиҳатлари
Фокус гуруҳда баҳс олиб бориш анкета ёки якка интервью олиб 
боришдан қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади:
– фокус гуруҳда респондентларнинг ўзаро фикр алмашиниши 
мукаммал жавоб топишни рағбатлантиради ва янги ғоялар вужудга 
келишига имкон беради;
– буюртмачи ойна ортида яширинган ҳолда баҳс жараёнини 
тўғридан-тўғри кузатиши мумкин. Бунда у баҳс юзасидан якуний 
илмий ҳисобот тайёрлашидан аввал ўзининг шахсий хулосаларини 
чиқариши мумкин;
– бу метод анкета ёки интервьюдан кўра маблағ жиҳатидан арзон 
ва вақт нуқтаи назаридан қисқа муддат ичида амалга оширилади. Бу 
методнинг қўлланилиши вақт, пул, ва меҳнат сарфини тежалишига 
ёрдам беради.
– бу метод қисқа муддат ичида муаммо сабабини аниқлашга 
ёрдам беради. Масалан, бир ҳудудда бир маҳсулотга бўлган талабнинг 
ўтган йилга нисбатан пасайиши ва бошқа ҳудудда талабнинг ортиши.
Мутахассислар методнинг камчилиги қаторига маълумотларни 
қайта ишлашдаги қийинчиликларни киритади. Маълумотларни қайта 
ишлаш жараёнидаги транскрипт, аввалдан тайёрланган кодланган 
жадваллар, контент таҳлил, магнитофон ёзувларини шифрлаш бўйича 
қимматбаҳо воситалар, маълумотларни қўлда ҳисоблаш ёки мураккаб 
компьютер дастурларидан фойдаланилади. Маълумотларни қайта 
ишлаш жараёнида вужудга келаётган кўплаб муаммоларга қарамай 
узоқ йиллик тажрибага эга кўпгина мутахассислар замонавий 
компьютер ва яхши машқ ёрдамида бу муаммоларни ҳал этиши 
мумкин.
5.4. Эксперт сўрови методи
Эксперт сўрови 
– социологик сўровнинг бир тури бўлиб, унда 
респондент сифатида одамларнинг алоҳида тури – экспертлар 
иштирок этади. Улар тадқиқот предмети ёки объекти тўғрисида чуқур 
билимларга эга бўлган шахслардир. 
Эксперт (лот. 
expertus
– тажрибали) – бирон-бир масалани кўриб 
чиқишда хулоса чиқарувчи мутахассисдир. 


177
Эксперт методини социологик сўровнинг бошқа шаклларидан 
бир нечта муҳим жиҳатлар ажратиб туради:
♦ сўралаётганлар сони: улар анкета сўрови ёки интервьюдагидан 
кўра доимо камроқдир; 
♦ сўралаётганлар сифати: билим доираси, малака даражаси, 
махсус соҳа билими оддий респондентларга кўра анча юқори;
♦ ахборот тури ва ҳажми: эксперт сўрови текширувчи-социологда 
бўлмаган ва ҳеч қачон бўлмайдиган билимларни олиш учун 
ўтказилади; ўз тажрибасидан маълум бўлган оддий билимлардан 
фарқли равишда экспертлардан олинаётган билимлар махсус илмий 
билимларга киради;
♦ маълумотларнинг хослиги: социологнинг оммавий сўровида 
одамлар хулқ-атворининг қийматли йўналишлари ва сабаблари 
тўғрисида олинаётган маълумотларнинг хослиги, такрорланиши, 
одатийлиги қизиқтиради, эксперт сўровида эса текширувчи 
экспертнинг техник ёки гуманитар билимлари ноёблиги, уларнинг 
чуқурлиги, бетакрорлигини қадрлайди;
♦ дастурий вазифа: анкета сўрови ёки интервью вақтида 
олинадиган дастлабки маълумотлардан социолог илмий тахминларни 
текшириш учун, эксперт сўровида эса – ўзи учун мутлақо янги бўлган 
соҳа билан танишиш учун фойдаланади.
Э
ксперт сўровининг асосий мақсади: 
текширилаётган муаммонинг 
жиддий ва муҳим жиҳатларини аниқлаш, экспертларнинг билим ва 
тажрибаси туфайли маълумотлар, хулосалар ва амалий тавсияларнинг 
ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва асосланганлигини ошириш. 
Эксперт сўровини қўллаш соҳаси: 
барча фаолият соҳаларида
 
ташхислаш, ижтимоий объект ҳолатини баҳолаш, қарорларни 
қабул қилишда меъёрлаштириш, лойиҳалаштириш, прогнозлашда 
фойдаланиш мумкин. Эксперт сўровининг турлари социологик 
тадқиқотнинг турли босқичларида: мақсад ва вазифаларни белгилаш, 
муаммоли ҳолатларни аниқлаш, тахминларни излаш, тушунчалар 
талқин этилиши, инструментарий ва бошланғич маълумотларни 
асослаб бериш, хулосаларнинг асосланиши, тавсияларни ишлаб 
чиқишда қўлланади.
Асосий меъёрий талаблар: тадқиқотда
эксперт сўровини 
қўллаш зарурлигини аниқ асослаб бериш лозим. Экспертларни 
синчиклаб танлаш, уларнинг чуқур билимга эгалигини баҳолаш, 


178
экспертнинг фикр юритишига таъсир этадиган омилларни ҳисобга 
олиш, тадқиқот жараёнида экспертлардан янада унумли фойдаланиш 
учун шароитлар яратиш ҳамда тадқиқотнинг барча босқичларида 
экспертлардан олинган маълумотларни бузмаган ҳолда сақлаб қолиш 
муҳим саналади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish