Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

2-босқич. Психологик алоқа ўрнатиш
Ушбу босқичда респондент билан саломлашилади, унинг ҳол-
аҳволини сўраш орқали илиқ муносабат шакллантирилади. Шунинг-
дек, интервьюер ўзини таништиради, интервьюнинг мақсади умумий 
мазмунда тушунтириб берилади. Респондентга вақт ажратиб суҳбатда 
иштирок этаётганлиги учун олдиндан миннатдорчилик маълум 
қилинади. Психологик алоқа ўрнатиш босқичида респондент ўзини 
эркин тутиши учун унга буйруқ оҳангида гапирмаслик керак. Агар 
суҳбатда кўпроқ респондент ўзини устувор позицияда ҳис қилса, 
шунда тортинмасдан ва қўрқмасдан барча ахборотларни тақдим этади. 
Шунинг учун суҳбат давомида “мен сиз билан интервью ўтказаман” 
деган гапларга ўхшаган расмиятчиликдан қочиш керак. 
3-босқич. Интервью ўтказиш
Ушбу босқичда умумий суҳбат бевосита интервью саволномасига 
йўналтирилади. Бунда саволнома бўйича мантиқий кетма-кетликда 
интервью амалга оширилади. 
Интервьюерларнинг психологик билимдонлиги интервью да-
вомида савол бериш кўникмаларини шакллантиришни ҳам талаб 
этади. Ҳар бир савол вазиятдан келиб чиқиб мантиқан шакллан-
тирилиши лозим. Айниқса, саводхонлик даражаси ривожланмаган 
респондентлар билан ишлашда интервьюер қуйидаги қоидалардан 
келиб чиқиб савол бериши мақсадга мувофиқ:
– мулоқотда кам қўлланиладиган, оддий аҳолининг тушуниши 
қийин бўлган сўзлар ва махсус атамалардан фойдаланмаслик;
– саволлар қисқа бўлиши лозим;
– зарур ҳолларда саволни изоҳлаш мумкин, лекин шакл жиҳатдан 
қисқалигича қолиш керак;
– саволлар мавҳум ва луқма шаклида бўлмаслиги лозим, балки 
аниқ ва равон бўлиши керак;
– саволлар шундай шакллантирилиши керакки, респондентлар
шаблон вариант бўйича жавоб бермаслиги керак;
– саволлар респондентларни руҳий ташвишга солиб қўядиган 
ва шахсий қадр-қимматини камситувчи характерга эга бўлмаслиги 
лозим;
– саволлар онг ва психикага манипулятив таъсир кўрсатмаслиги 
керак, аксинча, респондентлар учун эркин ва ҳар томонлама фикрлаб 
жавоб берадиган иқлим яратилиши лозим.


169
4-босқич. Суҳбатни якунлаш
Интервьюер тадқиқот доирасида режалаштирилган барча 
вазифаларни амалга ошириб бўлгач ва интервью саволномаси бўйича 
ахборотлар тўплаб бўлингач, суҳбатга якун ясалади. Суҳбат якунида 
интервьюер, албатта, респондентга суҳбатда иштирок этганлиги учун 
миннатдорчилик маълум қилади. Вазият талаб этганда респондент 
интервьюда кўриб чиқилган масала бўйича янги ахборотга эга 
бўлса ёки суҳбат давомида эслай олмаган бирор воқеа тўғрисидаги 
маълумотларни эслаб қолса, хабар бериши учун интервьюер ўз 
телефон рақами ёки иш манзилини айтиши мумкин. Респондент 
хушмуомалалик билан кузатиб қўйилади.
5-босқич. Интервью натижаларини расмийлаштириш
Ушбу босқичда интервью натижалари ахборот-таҳлилий ҳужжат 
шаклида расмийлаштирилади. Агар интервью натижалари диктофонга 
ёзиб олинган бўлса, унда тадқиқотчи сокин вазиятда диктофонда 
ёзиб олинган ахборотларни эшитиб қоралама вариант тайёрлайди. 
Агар иш дафтарига ахборотларни турли шартли белгилар ва кодлар 
қўллаган ҳолда ёзиб олган бўлса, диққатини жамлаган ҳолда уларни 
декодлаштириб чиқади. Ундан сўнг интервью натижалари бўйича 
миқдор ва сифат таҳлили методларидан фойдаланган ҳолда ахборот-
таҳлилий ҳужжат тайёрланади. Шунингдек, интервью натижаларини 
ахборотни баҳолаш мезонлари бўйича баҳолаш ҳамда унинг асосида 
прогноз, тавсия ва чора-тадбирлар ҳам ишлаб чиқиш мумкин.
Респондентлар билан ўтказилаётган интервьюнинг самарадорлиги 
интервьюернинг психологик тайёргарлигига бевосита боғлиқдир. 
Чунки интервью расмий суҳбат ёки сўроқ эмас, у ўзаро манфаатдорлик 
асосида шакллантириладиган психологик алоқа ҳисобланади. 
Интервьюер респондентга нафақат савол бериш ва жавоб олиш, балки 
унга маънавий озуқа бериш ҳамда психологик рағбатлантиришни ҳам 
билиши керак. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бошқа мамлакатлар 
ҳудудида маълум муддатда ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқаролари 
этник яқинлик ҳиссиётига муҳтож бўлади. Шунинг учун, интервью 
давомида интервьюер респондентда шахсий қадр-қиммат ва ўз-ўзини 
ҳурмат қилиш сифатларини уйғота оладиган психологик ҳолат ярата 
олса, берилаётган саволларга объектив ва холисона жавоб олиши 
мумкин.


170
Интервьюер сифатида етарли даражада лаёқатли бўлмаган 
шахснинг жалб қилиши интервью натижаларининг сифатсиз 
бўлишига олиб келади. Хусусан, айрим хорижий адабиётларда 
психологик тайёргарликка эга бўлмаган интервьюерлар қуйидагича 
таснифланади:
“миссионер” интервьюерлар – 
респондентдан маълумот олиш 
ўрнига, фақат бирор-бир ғоя ёки фикрни етказишга ҳаракат қилади;
“ақл ўргатувчи” интервьюерлар – 
кўп гапиришни яхши кўради, 
нутқини назорат қила олмаганлиги туфайли асосий вақтини фақат 
ахлоқ-одоб масалаларига бағишлаб ўтказиб юбориб, самарали 
натижага эриша олмайди; 
жиддий бўлмаган интервьюерлар – 
енгилтак, кўп куладиган, 
мулоқот давомида респондентларнинг ижтимоий-демографик 
хусусиятларига зид бўлган қилиқларни содир этадиган шахслар 
тоифаси;
“буйруқчи” интервьюерлар – 
саволларни буйруқ оҳангида 
беради, жавоб беришни қатъий талаб этади ва агар респондентнинг 
фикри ўзининг фикри билан бир хил чиқмаса, унга бақириб руҳий 
тазйиқ ўтказишни бошлайди;
“хавотирли” интервьюерлар – 
ташқи кўриниши ва экспрессив 
белгиларидан ташвишли ҳолатда эканлиги билиниб туради
интервьюни шошилиб амалга оширади ва доимо хавотирли ҳолатда 
туради;
сентименталь интервьюерлар – 
ҳиссиётга тез бериладиган, 
тез таъсирланадиган ва ҳаяжонланадиган, жуда бўш ва бошқарув 
функциясини осонгина бошқа шахсга бериб қўйиши мумкин бўлган 
шахслар тоифаси;
“қотиб қолган” интервьюерлар – 
ўз устида ишламайди, 
интервьюни режалаштириш ва ўтказишда ижодий ёндашмайди, 
эски шаблон ва вариантларга қараб иш тутади. Шунингдек, бундай 
типдаги интервьюерлар респондентнинг жавобига тез қониқиш ҳис 
қилади ва уни аниқлаштириш, тўлдириш истагисиз кейинги саволга 
ўтиб кетаверади.


171

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish