Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Ўтказиш тартиби
Қоида тариқасида фокус гуруҳга бир-бирларини танимайдиган 
ҳамда фикрлаши ва қарашлари умумий бўлган инсонлар тоифаси 
таклиф этилади. Тадқиқот давомида нафақат бир шахснинг, 
балки гуруҳнинг ўзаро фикри таҳлил қилинади. Фокус гуруҳнинг 
давомийлиги 1,5-2 соатгача давом этади. Баъзан гуруҳда қисқа 
йиғилишларни ўтказиш мақсадга мувофиқ (30-40 дақ). Истисно 
сифатида фокус гуруҳда янги ғоялар ишлаб чиқариш жараёнлари 6-8 


173
соатгача давом этади. Бу вақт аввалдан тайёрланган модератор эркин 
тарзда, лекин аниқ кўрсатма асосидаги суҳбатни бошқариб боради. 
Фокус гуруҳда кечаётган жараёнлар видеотасмага ёзиб борилади. 
Видеоёзув қайта ишланиши натижасида тадқиқотчи бутун баҳснинг 
матнига эга бўлади. Транскрипт асосида таҳлилий ҳисобот ёзилади. 
Шунингдек, видеоёзув респондентларни новербал ҳаракатларини 
таҳлил қилишда фойдаланилади. Буюртмачи хоҳишига кўра, унга 
фокус гуруҳ иштирокидаги жонли суҳбат ва транскрипт акс этган 
видеоёзув тақдим этилиши мумкин. 
Гуруҳий интервью маҳсулдорлигини ошириш мақсадида гуруҳда 
фикр билдираётган респондентларга баъзи талаб (кўрсатма)лар 
қўйилиши мумкин. Улардан бири респондентлар жавоб беришлари 
чоғида вақтнинг тиғиз эканини ҳис қилишлари керак. Вақтнинг 
тиғизлигини (чиройли) айтиш талаб этилади. Мазкур амалиёт тартиб-
интизомнинг бошланиши бўлиб, бу модераторга бир иштирокчини 
тўхтатиб, бошқа иштирокчига сўз бериш имкониятини беради.
Р.Крюгер фикрича, фокус гуруҳда муҳокама қилинаётган саволлар 
10 тадан ошмаслиги лозим. Энг мақбули 5-6 саволдан иборат бўлгани. 
Д.Стюард ва П.Шамдисани ҳисоб-китобларига кўра, кўп ҳолларда, бу 
каби интервьюда 12 та мавзугача саволлар муҳокама этилади. Бу ерда 
тизимлашмаган очиқ ва ёпиқ саволлар қабул қилинади. Энг асосийси 
бу респондентларга турли хил фикрларни билдириш имкониятини 
бериши керак. Саволлар чуқур ўйлаб тузилади. Ҳар бир савол 
қатнашчиларда қизиқиш уйғотиши керак. Методистлар саволлар 
тузишда қуйидаги маънолар қамраб олинган саволларни ишлатишни 
тавсия беради: “Бу нима учун содир бўлмоқда?”, “Бунинг қандай 
шароитларда имкони бор?”, “Бу ерда нима содир бўлди?”, “Бугун 
муҳокама қилинаётган дастур бўйича сизнинг фикрингиз”.
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилишда контент ва дискурс 
таҳлил усули қўлланилиши мумкин. Олинган маълумот тадқиқотчидан 
юқори малака талаб қилади. Жумладан, у респондентлар томонидан 
билдирилган фикрларни тизим шаклига келтира олиши талаб 
этилади. Жумладан, тадқиқот натижаларини таҳлил қилаётган шахс, 
шунингдек, гуруҳда ўз ўрнида айтилмаган мавзудан ташқаридаги 
фикрларни ҳам инобатга олиши лозим. 
Иштирокчиларни йиғиш ва фильтрловчи анкета. Саралаш 
мезонларига асосланган ва гуруҳ таркиби умумийлигини таъминловчи 


174
фильтрли анкета фокус гуруҳ иштирокчиларини йиғишнинг асосий 
қуроли ҳисобланади. Фильтрловчи анкета профессионал белгисига 
кўра гуруҳда иштироки қўллаб-қувватланмайдиган инсонларни қабул 
қилишга йўл қўймаслиги керак.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish