Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

5.3. Фокус-гуруҳ методи
Фокус-гуруҳ интервью методининг гуруҳий шаклда ўтказиладиган 
тури, яъни гуруҳий интервью саналади. Унинг оддий интервьюдан 
фарқи шундаки, индивидуал интервьюда ҳар қандай шахс респондент 
бўлиши мумкин. Фокус-гуруҳда эса фақат маълум соҳа вакиллари, 
экспертлар, мутахассислар респондент сифатида иштирок этади. 
Хориж амалиётига мувофиқ, фокус гуруҳни шакллантиришда 
унинг аъзолари 8-10 нафаргача, рус манбаларида эса 10-12 нафаргача 
бўлганда бу гуруҳ оптимал ҳисобланади. Г.Эдмунде ўзининг фокус 
гуруҳлар бўйича қўлланмасида гуруҳий баҳсларда кўп сонли шахслар 
иштирокини самарасиз, бундай шароитда гуруҳни бошқаришнинг 
мураккаблиги ҳақида таъкидлайди. Бошқа Ғарб манбаларида фокус 
гуруҳ таркиби 8-12 кишига етиши, гуруҳдаги йиғилиш давомийлиги 
ўртача 2 соат давом этиши ва олдиндан тузилган бир неча мавзуни 
қамраб олган режа асосида ўтказилиши ҳақида қайд этилади. Шундай 
қилиб фокус гуруҳ таркиби 6-12 кишигача ўзгариб туради. 
Фокус гуруҳнинг асосий мезонлари қаторига иштирокчилар 
сони, уларнинг ижтимоий хусусиятлари, гуруҳлар сони, икки омил: 
гуруҳий интервью ва тадқиқотни ўтказиш бўйича методик талаблар 
киради.
Фокус гуруҳнинг қисқартирилган шакли (4-6 киши) фақатгина 
экстремал вазиятларда асқотади. Жумладан, қачонки чўзилиб кетганда 
ҳамда гуруҳ аъзоларида унинг таркибидан чиқишга бўлган сабаблар 
вужудга келганда ёки катта ҳажмдаги саволларнинг муҳокамаси 
жараёнида тартибсизлик келиб чиқиши мумкин. 
Катта бўлмаган фокус гуруҳдан фойдаланишдан мақсад:
– катта гуруҳда иштирокчиларга ўз фикрларини баён этишлари 
учун кам вақт берилади. Бундай шароитда баҳс чўзилиб кетади ва бу 
керакли натижа бермайди;
– иштирокчилар вақтини чегаралаш орқали модератор катта 
гуруҳда директива асосида фаолият олиб боради;
– катта гуруҳларда кўпчилик ўзини бемалол ҳис эта олмайди. 
Бундай шароитда уларнинг ўз позицияларини асослаш имконияти 
пасаяди. 
Агар фокус гуруҳ мақсади катта ҳажмдаги янги ғояларни йиғишга 
қаратилган бўлса, бунда катта гуруҳ имкониятидан фойдаланиш 


172
мақсадга мувофиқ. Агарда бизга ҳар бир респондентнинг максимал 
даражада чуқур ва ёйиқ фикри керак бўлса, кичик гуруҳларни 
шакллантириш мақсадга мувофиқ. 
Шундай қилиб, гуруҳ катта бўлмаслиги керак акс ҳолда уни 
бошқариш қийин бўлиб қолади ҳамда кичик бўлмаслиги лозим. 
Гуруҳнинг таркиби қуйидаги талабларга кўра ўрганилади:
– аъзоларнинг ижтимоий мансублиги (мақом)га кўра: одатда бир 
гуруҳ таркибига ижтимоий мақоми бир-бирига яқин респондентлар 
жалб этилади (бунда аҳолининг барча қатламига мансуб шахслар 
жалб этилади);
– гуруҳ иштирокчиларининг ҳаётий тажрибасига кўра: қоида 
тариқасида бир гуруҳга ҳаётий тажрибаси бир-бирига яқин бўлган 
инсонлар танланади;
– иштирокчиларнинг ваколатлилик (билим) даражасига кўра: 
бунда гуруҳ таркибига турли даражадаги ваколат (билим)га эга 
респондентлар жалб этилади;
– истеъмол имкониятларига кўра: бир гуруҳда тенг молиявий 
иқтисодий имкониятларга эга инсонлар бўлиши талаб этилади;
– ёши ва оиладаги мақомига кўра: турли ёшдаги инсонлар жалб 
этилиши мақсадга мувофиқ эмас (аксинча, бир хил ёшга мансуб 
инсонлар жалб этилади);
– жинси бўйича: гуруҳ таркиби турли жинсга мансуб бўлиши 
мақсадга мувофиқ;
– муҳокама қиланаётган муаммога нисбатан ёндашуви бўйича: 
бир гуруҳ таркибига муаммо бўйича турли қарашга эга бўлган ва 
баҳсга кириша оладиган шахсларни таклиф қилиш мақсадга мувофиқ.
Гуруҳ таркибини аниқлаш давомидаги асосий ижтимоий 
хусусиятлар: жинс, ёш ва миллат (баъзи ҳудудларда диний мансублик), 
маълумотлилик ва ижтимоий гуруҳга мансублик ҳисобга олинади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish